Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

HCO
ни чиқариши 
кўпаяди (сийдик реакцияси асосли). 
Плазмада 

3
HCO
нинг камайиши хлор ионларининг эритроцитлардан чиқишини 
тезлаштиради ва гиперхлоремияга олиб келади. 
Ҳужайралардан Н

иони чиқиб К
+
га алмашади. Оқсиллар ва суяк тўқимасида 
эса Н

иони натрий ва Са
++
ионига алмашади. Натижада гипокалиемия, 
гипонатриемия, гипокальцемия ривожланади. 
Плазма осмолярлиги пасайиб, сув ҳужайрага ўта бошлайди.(гипосмоляр 
синдром). Агар ацидозда гиперкалиемия хавфи туғилса, алкалозда – гипокалиемия 
бўлади. Шундай қонуният мавжуд: алкалозда РСО
2
қонда 10мм. симоб устунига 
камайса К

миқдори 0,5 ммоль/л камаяди, агар қон рН 0,1 га ошса, К

миқдори 0,4 
ммоль/л га камаяди. 
Респиратор (нафас) алкалозида қуйидаги патологик ўзгаришларни кўрсатиш 
мумкин:

Қонда РСО
2
кескин камайганда мия қон томирлари тораяди, система қон 
айланишининг томирлари эса кенгаяди; томирлар тонусининг пасайиши артериал ва 
веноз қон босимининг пасайишига олиб келади. Қон кенгайган томирларда 
тўпланади, айланаётган қон миқдори камаяди, юракка вена орқали қон келиши 
камаяди, юракни қисқариш ва минутлик ҳажми камаяди, тўқималарда қон айланиши 
пасаяди ва у гипоксия ва метаболик ацидозга олиб келади; 

Нb – диссосация синиқ чизиғи чапга сурилади, тўқималарнинг оксигенацияси 
пасайиб, тўқималарадан СО
2
кам чиқа бошлайди;

карбонсув алмашинуви бузилади, лактат ва кетон таначаларнинг ҳосил 
бўлиши тезлашади, РСО
2
нинг 20мм симоб устунидан пасайиши гликолизни 
тормозлайди ва ҳужайраларнинг ўлимига олиб келади ; 
- 3,8 
ммоль/л кам бўлган гипокалиемия қуйидаги белгиларни келтириб 
чиқаради; адинамия, мушакларнинг бўшаши параличгача олиб келиши мумкин
тиришиш, ичак парези, юрак ритмининг бузилиши;
К
+
миқдори 1,5 ммоль/л дан камайса юрак мушакларининг мембраналари 
гиперполяризацияси натижасида систола даврида тўхтайди, нафас олиш хам 
тўхтайди; 

Қонда Са
++ 
дефицити нерв – мушак қўзғалувчанлигини ошишига, ҳолсизлик, 
бош айланиши, пароксизмал тахикардия, тоник тиришишга олиб келади. 
Коррекция қилиш асослари – нормал нафас олишни тиклаш, карбоген билан 
нафас олиш, тиришишга қарши даволаш, сув – электролит балансини 
нормаллаштириш шулар жумласидандир. 
Метаболик алкалозСабабларипатогенезибелгиалрикоррекция принциплари 
Тез ва кетма – кет қайт қилиш (пилорестеноз, ичакда ахлатнинг тўхтаб, юрмай 
қолиши, овқат токсикоинфекцияси), ошқозонни тез – тез ювиб туриш, кетма – кет 
зонд киритиш натижасида, учмайдиган кислотали моддаларни йуқотиш; бирламчи 
гипокалиемия (стероидлар билан даволаш, алдостеронизм, узоқ вақт сийдик 
хайдайдиган дориларни қабул қилиш – натижасида натрий сўрилиб калий кўп чиқа 
бошлайди, жигар етишмовчилиги) К
+
ионларининг кўп миқдорда хажайра ичига 
ўтиши (инсулин билан даволаш) метаболик алкалозга сабаб бўлади. Баъзи пайтларда 


284 
организмга кўп миқдорда асосли моддалар киритилганда ҳам шу типдаги алкалоз 
келиб чиқиши мумкин. 
Одатда метаболик алкалозини нафас ацидози орқали узоқ вақт 
компенсациялаш мумкин эмас, чунки организмда СО
2
ушланиб қолиши билан тезда 
гипервентиляция вужудга келади ва рСО
2
нормаллашади. Компенсацияланмаган 
метаболик алкалознинг кўрсаткичлари: ВЕ – 2,5 ммоль/л дан ортиқ (асосли моддалар 
кўп), ВВ, АВ, SB – нормадан юқори, рН 7,45 дан баланд, рСО
2
– 
норма атрофида. 
Компенсатор жараёнлар организмдаги тўпланган асосларни боғлаш ва чиқариб 
юборишга ва водород ионларини боғлардан ажартиш ва ушлаб қолишга қаратилган. 
Худди респиратор алкалозга ўхшаш ионлар дисбаланси вужудга келади: қон 
плазмасида К
+

Са
++
, CI
-

миқдори пасаяди. Плазмада натрийнинг миқдори аввал 
камаяди, гиповолемия ва гипоосмоляр синдром вужудга келади. Кейинчалик эса 
альдостерон таъсирида буйракда натрий қайта сурила бошлайди ва сийдик орқали 
калий чиқиб кета бошлайди. Агар бунда найчалар эпителийсинининг АДГ га 
нисбатан сезувчанлиги камаймаган бўлса, у вақт сув қайта сурилиши ортади.
Гипокалиемия чуқур ривожланган бўлса Н

ионлари сийдик орқали кўп чиқа 
бошлайди ва ҳужайрага ўтади – бу эса кислота – ишқор ҳолатининг мураккаб 
ўзгаришларига олиб келади – ҳужайра ташқарисидаги алкалоз фонида, ҳужайра 
ацидози келиб чиқади. Гипохлоремия эса азотемияга олиб келиши мумкин, чунки 
сийдик орқали хлориднинг чиқиши камаяди. 


285 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish