Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
 


275 
Темиркобальтмолибденфторйод алмашинувларининг бузилиши 
 
Одам организмида 4-5 г га яқин темир бўлади, у кўпроқ гемоглобиннинг гемида (70% 
гача), ҳамда баъзибир ферментлар тарикибда бўлади. Катта одамнинг суткалик 
темирга бўлган эхтиёжи 12-15 мг, болаларда 2-3 марта кўп. Болаларда темир 
танқислиги уни овқат билан кам тушиши натижасида, ёки ингичка ичакда унинг 
сўрилиши бузилганда вужудга келади. Диспепсияда, энтеритда, ҳам ошқозон 
ширасида хлорид кислота етишмаганда, Вит «С» етишмовчилигида (3 валентлик 
темирни 2 валентликка айлантириш учун зарур), ичакда фосфатлар, фитин ортиб 
кетганда (темирни боғлайди) ва бошқаларда темирнинг сўрилиши бузилади.
12.9 
КИСЛОТА-ИШҚОРИЙ ҲОЛАТНИНГ БУЗИЛИШ 
 
Кислота-ишқорий ҳолат
 
Кислота – ишқорий ҳолат – биологик мухитлардаги водород ва гидроксил 
ионларининг ўзаро муносабатлари ёки бунда ҳар хил водород ионлари ўзаро 
муносабати ёки бунда ҳар хил водород ионлари ҳосил бўлиб, уларни ораганизмдан 
чиқариб юбориш билан кечадиган ҳолатдир. 
Маълумки, биологик мухитларнинг ва суюқликларнинг кислота ёки ишқорий 
муҳити Н
+
концентрациясига боғлик. 
Водород ионларнинг мутлоқо ёки нисбий концентрациясининг кўпайиши шу 
муҳитни нордон муҳитга айлантиради, камайиши эса – ишқорий муҳитга 
айлантиради. Қон зардобидаги Н

ионлари концентрацияси тахминан 10
-7
(0,0000001) 
яқин 1909 йилдан бошлаб амалиётда осон бўлиши учун рН кўрсаткичидан яъни – 
водород ионлари концентрациясининг манфий ўнламчи логарифмидан фойдаланади. 
Водород ионлари концентрацияси ошганда рН пасаяди, камайганда эса – ошади. 
Қоннинг рН ўта турғун хисобланади – нормада у 7,35 -7,45 атрофида бўлади. 
рН нинг у ёки бу томонга ҳар кандай узгариши ҳужайра фаолиятининг бузилишига, 
айниқса фермент системаларининг фаолиятини ўзгаришига, гемоглобиннинг 
кисородни бириктириши ва бериш қобилиятини ўзгаришига; ҳамма турдаги модда 
алмашинувининг, биринчи навбатда сув – электролит алмашинуви, ўзгаришига 
ҳужайра рецепторлари сезувчанлигини бузилишига, мембрана ўтказувчанлиги, нерв – 
мушак системасида қўзғалувчанлик ва ўтказувчанликнинг бузилишига олиб келади. 
Агар рН (катта ўзгаришга), учраса ҳужайралар ҳалок булади. 
Шуни эсда тутиш зарурки, агар қоннинг рН 6,8 га камайса, ёки 7,7 дан ошиб 
кетса, организм ҳалок булади.
Ҳар куни организмга овқат таркибида нордон ва ишқорий моддалар, тузлар, 
карбонсувлар, ёғлар, электролитлар ва микроэлементлар қабул қилинади. Бу 
моддалар алмашинуви H
2
CO
3,
сут, пироузум, ацетосирка, бетта- окси, ёғ, олтингугурт, 
хлорид кислоталари пайдо бўлиши билан боради. Шу кислоталарнинг диссоциясияси 
водород ионларининг концентрацияси ошиши билан давом этади, аммо рН – 
кислотали тарафга силжимайди, чунки эволюция жараёни натижасида одам 
организмида мураккаб бошқариш механизмлари вужудга келган бўлиб, у ички муҳит 
реакциясини барқарорлигини таъминлаб туради. 
Қондаги ва тўқималардаги рН барқарорлигини таъминлаб туришда ўпка, 
буйрак, ошқозон – ичак йўли ва буфер системалар иштирок этади. 
Ўпка карбонат ангидридни чиқариб юборишни, агар зарур бўлса ушлаб 
қолишни таъминлайди. Нафас маркази қондаги ва мия суюқлигидаги водород 


276 
ионларининг концентрациясининг ўзгаришига тезда жавоб беради ва Н

концентрацияси кўпайса – гипервентиляция, камайса – гиповентиляция рўй беради. 
Буйрак кислота – ишқорий ҳолатни бошқаришда буйрак найчаларига Н

ва 
NH
+3
ионларини секреция қила олиш қобилияти орқали иштирок этади (ацидо ва 
аммониогенез). Бундан ташқари найчаларда NH
+3 
ва HCO
+3
ионлари қайта сўрилади, 
ишқорий резерв тикланади натижада водород ионлари сийдикдаги NaH
2
PO
4
(
титрланадиган кислта миқдори) NН

ва NH
4
Cl 
таркибида организмдан чиқиб кетади. 
Жигар қондаги нордон радикалларни боғлайди, баъзи бир ноорганик 
кислоталарни H
2

ва CO
2
гача оксидлайди, аммиак ва аммоний хлориддан нейтрал 
(
сийдикчил) синтезлайди, HCO
3
– 
анионларини тўплайди ва секреция қилади, баъзи 
бир нордон ва ишқорий моддаларни ўт таркибидан ичакка ўтқазади. 
Ошқозон – HCl етказиб берувчи асосий аъзо, ичак эса натрий бикарбонатни 
етказиб беради. 
Буфер системаларининг кислота-ишқор ҳолатини бошқаришдаги аҳамияти 
Буфер системалари – шундай системаки, уларда водород ионларининг ортиғи 
боғланади, ё шу ионларни ажратиб чиқаради. ҳар қандай буфер система – бу кучсиз 
кислотанинг кучли ишқор билан ҳосил қилган тузидан тузилган аралашмадир. Кучли 
кислота буфер билан ўзаро таъсир этганда у, кучсиз кислотага айланади. Кучли 
ишқор эса кучсиз ишқорга айланади. 
Организмнинг буфер системаларига: гемоглобин, бикарбанат, оқсил ва фосфат, 
буферлари киради. 
Қайтарилган гемоглобин – кучсиз кислота хусусиятига эса ва у калий иони 
билан боғланган. Тўқималарда пайдо бўлган карбонат ангидрид, карбонангидраза 
таъсирида H
2
CO
3
га айланади. У эса қайтарилган гемоглобиндан кучли хисобланади. 
Натижада ўзаро таъсирот бўлиб KHCO
3
ҳосил бўлади. 

3
HCO
ионларини эритроцитлар мембранаси ўтказади, К
+
ни эса ўтказмайди. 
Натижада бикарбонатлар осонликча плазмага ўтади, уларнинг ўрнини эса 
эритроцитда CI
– 
ионлари олади. Демак, плазмада 

3
HCO
пайдо бўлиб, унинг буферлик 
хусусиятини оширади. ўпкада эса тескари жараён кечади, чунки оксигемоглабин 
H
2
CO
3
га нисбатан кучли кислоталик хусусиятига эгадир. Бошқача қилиб айтганда, 
гемоглобиннинг оксидланган ҳолдан қайтарилган ҳолатга ўтиши қоннинг тўқималар 
билан бўлган муносабатида рН нинг кислотали тарафга силжишининг олдини олади. 
ўпка капилярларида оксигемоглобиннинг пайдо бўлиши эса эритроцитлардан CO
2
ва 
CI

нинг чиқиши ва бикарбонатларнинг пайдо бўлиши натижасида рН нинг ишқорий 
тарафга ўтишининг олдини олади. 
Бикорбанат буфери – карбонат кислотаси ва тузлари калий ёки натрий 
бикорбанатидан иборат. Қонда кўп миқдорда нордон моддалар тўпланганда Н
+
ионлари 

3
HCO
билан бирикиб карбонат кислотаси (H
2
CO
3

ҳосил қилади, у эса 
осонликча H
2

ва CO

парчаланади. CO
2
ортикча миқдори эса ўпка орқали чиқиб 
кетади. Агар қонда ишқорий моддалар кўпайса, улар кучсиз карбонат кислотаси 
билан бирикиб, бикорбанат анионлари ва H
2

ҳосил қилади. 
Карбонат кислотаси ва натрий бикарбонати миқдори пропорционал ўзгариб, то 
уларнинг нисбати 1:20 да турар экан қоннинг рН норма атрофида бўлади. 
Оқсил буфер системаси. (протеин, протеинат) – нордон муҳитда Н
+
ионларини 
боғлайди ва натрий ва калий катионларини ажратиб чиқаради, ишқорий муҳитда эса, 
тескариси яъни катионларни боғлаб, водород ионларини ажратиб чиқаради. 


277 
Фосфат буфер системаси бир ва икки алмашган фосфатлардан ташкил топган: 
NaH
2
PO4 – 
кучсиз кислота, Na
2
HPO4 – 
ишқорий хусусиятга эга. Бу буфер системаси 
ҳужайраларнинг асосий буфер системаси ҳисобланади. Буларда компенсация 
механизми ҳужайраларда ўзгарувчан фосфатлар ва сийдикда фосфор тузлари пайдо 
бўлишига боғлик. 
Буфер системалар тез ва ўз вақтида кислота – ишқор ҳолатининг ўзгаришини 
олдини олади (тез амалга ошадиган компенсация), аммо бу ҳолатни улар узоқ вақт 
ушлаб тура олмайди. Шунинг учун физиологик системалар ўпка, буйрак, жигар, 
ошқозон – ичак тракти бу жараёнга қўшилиши керак. 
Кислота – ишқор ҳолатининг сув ва электролит алмашинуви билан узаро 
богликлигиЭлектронейтрал ва изоосмолярлик қонунлари 
Кислота – ишқор ҳолати организмдаги сув ва электролит алмашинуви билан 
узвий боғлиқдир. Уларни 2 физико – химик қонун – электронейтраллик ва 
изоосмолярлик қонунлари узвий боғлаб туради. 
Электронейтраллик қонунларига биноан организмнинг ҳар қандай суюқ 
муҳитида манфий зарядли анионларнинг миқдори мусбат зарядланган катионларнинг 
миқдорига тенг бўлиши керак. 
Гэвбл ионаграммасидан (Р.2) кўриниб турибдики, қон плазмасида 153 мэквл 
катионлар ва худди шунча анионлар бор. 

3
HCO
анионлари энг ўзгарувчан, улар жуда 
кўп миқдорда пайдо бўлади ва осонликча чиқиб кетади ёки буйракларда ушлаб 
қолинади. Агар баъзи бир сабабга кўра 

3
HCO
миқдори палазмада камайса (ацидоз), 
унда электронейтраллик қонуниятига кўра CI

миқдори кўпайиши керак, ва қолдиқ 
анионлар (сульфат, фосфат, лактат в бошқа орагник кислоталар) ошиши керак ва 
катионларнинг миқдори эса пропорционал равишда камаяди. 

3
HCO
миқдори ошса (алкалоз) – CI
– 
ионлари камаяди, катионлар миқдори эса 
пропорционал равишда кўпаяди. Қолдиқ анионлар сони хеч қачон камаймайди, улар 
фақат кўпайиши мумкин. 
Кислота – ишқор ҳолатининг ўзгариши биринчи навбатда бикарбонатлар 
миқдорининг у ёки бу томонга ўзгариши билан боғлиқ бунда албатта қон плазмасида 
ва ҳужайраларда хлор, натрий, калий, магний, кальций ва бошқа ионрларнинг 
миқдори ўзгаради. Демак, 

3
HCO

бу электролит баланси ва кислота – ишқор ҳолати 
орасидаги богловчи звенодир. 
Изоосмолярлик қонуниятига биноан организмнинг хар қандай суюқ муҳитида 
уларнинг орасида эркин сув алмашинуви кетгани учун бир хил осматик босим 
вужудга келади. Нормада плазма, ҳужайра оралиғи ва ҳужайра суюқлиги 
осмолярлиги 285 м.осмл ни ташкил этади. Агар қаердадир эритилган моддаларнинг 
сони ошса, сув у ерага ўта бошлайди ва унинг ўтиши мувозанат пайдо бўлгунча давом 
этади. Кислота–ишқор ҳолати бузилганда электролитларнинг ҳужайралардаги ва 
ҳужайра атрофидаги миқдори ўзгаргани учун у ерда сувнинг миқдори ҳам ўзгаради. 
Бунда гипо – ёки гиперосмоляр синдромалар пайдо бўлиши мумкин. 
Бошқа тарафдан, сув ва электролит балансларининг бирламчи ўзгариши ўз 
навбатида кислота – ишқор ҳолатининг ўзгаришига олиб келади. 
Кислота – ишқор ҳолатининг кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш усуллари 
Кислота – ишқор ҳолатини баҳолашда амалда қуйидаги кўрсаткичлардан 
фойдаланилади:


278 
1.
Актуал рН (Actual рН) ёки қоннинг фаол реакцияси. 
2.PCO
2
(CO
2
босими) – кислота – ишқор ҳолатининг нафас компоненти
3.
ВВ (Buffer Base) – қоннинг буфер асоси (қондаги барча буфер анионларнинг 
миқдори) – кислота – ишқор ҳолатининг метаболик компоненти. 
4.
ВЕ (Base Excess) – буфер асосларининг ўзгариши,кислота-ишқор ҳолатининг 
метаболик компонентининг асосий кўрсаткичи-қондаги буфер асосларининг нормага 
нисбатан ўзгариши даражасини кўрсатади. Нормада ВЕ ± 2,5ммол. л. ВЕ нинг манфий 
томонга ҳзгариши қонда асослар камайганини ёки нордон моддаларнинг 
кўпайганини, мусбат кўрсаткичи – асослар кўпайгани ёки нордон моддаларнинг 
камайишини кўрсатади. 
5.SB (Standart Bicorbanat) – 
бикорбонатнинг стандарт кўрсаткичи ёки 
бикорбанат концентрацияси (стандарт ҳолатда: яъни t
0
37


ва PCO

– 40
мм симоб 
устунига тенг ва қон кислородга тўла қонган ҳолатда). 
6.
АВ – бикорбонатнинг қондаги ҳақиқий миқдори. Касал қонидаги 

3
HCO
нинг 
ҳақиқий миқдори. 
7.
ТСО

- (Total 
СО
2

СО
2
нинг умумий миқдори (ҳамма буферлар таркибида ва 
эриган ҳолатда). 
Касал организмида рН ва рСО
2
ни билган ҳолда Зиггаард – Андерсоннинг 
махсус номограммалари ёрдамида кислота – ишқор ҳолатининг бошқа 
кўрсаткичларини аниқлаш ВВ, ВЕ, SB, АВ, ТСО
2
ва шу ҳолат бўзилишининг 
шакллари ва компенсация даражасини аниқлаш мумкин. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish