Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

10.8. 
ПРОЛИФЕРАЦИЯ (ҲУЖАЙРАЛАРНИ БУЛИНИБ КЎПАЙИШИ
 
Ҳужайраларни булиниб кўпайиши-пролиферацияси яллиғланишни якунловчи
тўқималар нуксонининг кайтадан тикланиши-репарация давридир. Яллиғланиш 
реакциясини бутун давомида, тўқиманинг шикастланиши бошланишиданок 
пролифератив жараёнлар пайдо булади. Бу жараён яллиғланишни кейинрок 
даврларида, айникса яхши ифодаланади. Ҳужайраларни купайиши асосан строманинг 
мезенхимал ҳужайралари хисобига, шунингдек органларни паренхимасини 
элементлари хисобига содир булади. Бириктирувчи ҳужайранинг ўзак ҳужайралари – 
полибластлар ёки лимфоид ҳужайралар, майда кон томирларнинг адвентиция ва 
эндотелиал ҳужайралари, ретикуляр ҳужайралари, йирик лимфобластлар 


194 
(
грануляцион тўқима) кўпая бошлайдилар. Шунга мувофик холатда яллиғланиш 
инфильтратининг ҳужайравий таркиби хам узгаради. 
Аста-секин полиморф ядроли лейкоцитлар йукола бошлайди (нобуд булади). 
Мононуклеарлар- моноцитлар хамда тўқималарни макрофагларини (гистиоцитлар) 
аҳамияти шундаки, улар халок бўлган ҳужайраларни, шунингдек алтерация даврида 
пайдо булувчи тўқималар некрозининг махсулотлрини ютадилар ва хазм килиб 
юборадилар. Лимфоцитлар эса антижисмлар хосил килувчи плазматик ҳужайранинг 
манбалари хисобланадилар. Яллиғланган тўқимада пролиферация юзага кела 
бошлайди. Ҳужайраларни табакаланиши натижасида чандик тўқимани асосий 
элементи коллагенни синтезловчи фибробластлар ва фиброцитлар пайдо булади. 
Яллиғланиш сохасида ҳужайраларни купайиши ва янги тўқимани хосил 
булиши энг аввал тўқималар парчаланишининг махсулотлари хамда эмиграцияланган 
лейкоцитлар томонидан рагбатлантирилади. 
Ҳужайралар парчаланиши натижасида усишнинг стимуляторлари, усиш 
гормонлари деб номланган моддалар, некрогормонлар ёки биоген стимуляторлар-
трифонлар, десмонлар, кейлонлар хосил булади. 
Булардан ҳужайралар пролиферациясини бошкарувчи моддалар – кейлонлар 
айникса мухим аҳамиятга эга. 
Агар тўқиманинг яллиғланиш учогидаги ҳужайра элементлари регенерация 
кобилиятига эга булса ва тўқималар унча катта булмаган шикастланишга учраса
ундай холда яллиғланиш жараёнидан сунг битиши чандиксиз, яъни тўқимани 
анатомик ва функционал жихатдан тула тикланиши пайдо булади. Шундай хусусият 
шиллик пардаларни ва терини копловчи эпителий ҳужайраларида мавжуд. Маълум 
булишича мушак тўқимаси анча ёмон регенерация килади ва нихоят нерв 
тўқималарни катта сохада куп микдорда халок булишидан юзага келган дефект-
нуксонни урни бириктирувчи тўқима билан тулади ва сунг чандик хосил булади. 
Шундай йул билан асосан яллиғланиш якунланади. Аммо баъзи холларда, чандик 
тўқимасини хаддан ташкари куп хосил булиши кузатилади, у органни шаклини 
узгартириши ва функциясини бузиши мумкин. Бундай ходиса юрак клапанлари, бош 
мия пардалари ва ҳ.к. яллиғланишда айникса хавфлидир. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish