Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

21.5.
ГОРМОНЛАР МЕТАБОЛИЗМИНИНГ БУЗИЛИШИ 
Гепатитларда ва жигар циррозларида гормонлар метаболизми сусаяди. Кортизол 
метаболизмини сёкинлашиши унинг организмда ушланиб қолишига олиб келади. Бу 
акс таъсир механизмини ишга солади ва буйрак усти безлари пўстлоқ қисми 
фаолиятини сусайтиради бу эса уларнинг қисман атрофиясига олиб келади. Эркакларда 
жигарда эстрадиол инактивациясининг пасайиши акс таъсир механизмини ишга 
туширади, бунинг натижасида гипофизда гонодотроп гормонлар ҳосил бўлиши пасаяди 
ва бунинг натижасида уруғдон фаолияти сусаяди, импотенция ривожланади. Бир 
вақтнинг ўзида жигар циррозларида тестестероннинг эстрогенга айланиши 
осонлашади. 
Шундай қилиб, ички секреция безлари фаолияти бузилиши сабаблари ва 
механизми турли-тумандир. Улар алоҳида ёки ҳар хил комбинацияларда таъсир қилиб, 
бир-бирига боғлиқ мураккаб модда алмашинувининг бузилишига олиб келади. 
21.6.
ЭНДОКРИН ПАТОФИЗИОЛОГИЯСИДА АУТОАЛЛЕРГИК 
МЕХАНИЗМЛАРНИНГ РОЛИ 
Эндокрин система фаолияти бузилиши механизмида кўпинча унинг ҳар хил 
компонентларига аутоантителолар ҳосил бўлиши тўғрисидаги маълумотлар кўпдан-кўп 
пайдо бўлмоқда. Бу аутоантителолар ўз таркибига ва хусусиятига кўра гетеронедирлар 
ва эндокрин бошқарилишнинг ҳар хил қисмларида таъсир қиладилар. Ичик секреция 
безлари хужайраларини шикастловчи ва у ёки бу безни етишмовчилигига олиб келувчи 
аутоантителолар гуруҳи изоҳланган. Масалан, қалқонсимон без, қалқонсимон без олди 
бези ҳамда буйрак усти безлари етишмовчилигини аутоиммун шакллари маълум. Худи 
шу тарзда қандли диабетнинг инсулинга боғлиқ шакли ривожланади.
Шикастланишнинг аутоаллергик механизми Хошимото тиреоидитда яққолроқ 
кўринади. Қалқонсимон безнинг бу касаллиги Хошимото томонидан 1912 йилда 
ёзилган. У кўпроқ 50 ёшдан ошган аёлларда учрайди ва без фаолияти пасайиши 
гипотиреоидизм ва унинг ҳажми катталашиши, яъни бўқоқ ривожланиши билан 
кузатилади. Безнинг тузилиши кескин ўзгаради. У асосан лимфоцитлар билан 
инфильтрация бўлади, шунинг учун бу касалликни баъзан «лимфоид-бўқоқ» деб 
атайдилар. Инфильтрация ёйилган ва ўчоқли характерга эга. Фолликулалар сони сёкин-
аста камаяди ва уларнинг ўрнини бириктирувчи тўқима эгаллайди. Бу сёкин аста без 
фаолиятининг пасайишига, баъзан микседема ривожланишигача олиб келади. Безда 
камида учта антиген (табиий ёки алоҳида) бўлади. улар тиреоглобулинда, фолликуляр 
эпителий коллоидида жойлашади. Аутоантителолар уччала антигенга қарши ҳосил 
бўлиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида шикастланишда сёкин келувчи типдаги аллергик 
реакция ҳам қатнашади. 
Инсулинга боғлиқ қандли диабет кўпинча оролчаларга қарши аутоантителолар 
ҳосил бўлиши билан бирга кечади. Бу аутоантителолар таркиби ҳар хил. α ва β 
ҳужайраларга қарши антителоларни аниқлаш мумкин. Улар глюкоза рецепторларига 
мембрананинг Са
+2
воситасида глюкоген ва (ёки инсулин) экзоцитоз қиладиган 
қисмларига йўналган бўлади. 
Бу глюкоген ва инсулин ҳосил бўлиши бузилишида уларнинг ҳар хил 
комбинацияларини ҳосил қилади. Бундай ҳолат диабетнинг клиник кўринишларининг 
ранг-баранглигида ўз аксини топади. 
Бошқа гуруҳ аутоантителоларининг таъсири полипептид гормонларга қарши 
қаратилган. Улар тўғрисида айтиб ўтилган эди. Учинчи гуруҳ аутоантителолар диққат 


484 
эътиборни ўзига кўпроқ тортади, уларни таъсири ҳар хил нишон хужайралардаги 
гормонларга тегишли рецепторларга қаратилган. Бу антителолар антирецептор номини 
олдилар.Рецептор одатдабир нечта кичик бирликдан ташкил топган мураккаб оқсил 
бўлиб, одатда иккита вазифани бажаради: а) таниб олиш, бунда рецептормахсус 
кимёвий сигнални боғлайди (гормон, медиатор, токсин, вирус ва б.қ.)узатиш бунда 
кимёвий сигнал билан рецепторнинг ўзаро таъсиримаълум биохимик жараёнга 
трансформация 
бўлади.Антирецептор 
антителоларрецепторнинг 
ҳар 
хил 
қисмларигайўналган бўлишлари мумкин .Шунинг учун аутоантителоларнингрецептор 
билан богланишида ҳар хил оқибатлар бўлиши мумкин: Қуйидаги вариантлар 
аниқланган 
1. 
Антителолар рецептордаги таниб олиш жойини қамал қилади. Шунинг учун 
табиий ёки экзогенгормон у билан тўла ёки қисман боғлана олмайди. Қонда гормон 
етарлича 
бўлишига 
қарамасданана 
шу 
без 
етишмовчилиги 
клиникаси 
ривожланади.Экзоген гормонга резистентлик аниқланади. 
2.
Антителолар рецепторнинг фаол жойи билан бирикадилар.Гормон таъсири 
имитацияси вужудга келади, мана шу гормон гиперфункцияси клиникаси 
ривожланади.Акс таъсир (алоқа) механизмига кўра табиий гормон ҳосил бўлиши 
сусаяди 
3. 
Антитело + рецептор комплексининг ҳосил бўлиши антитело турига 
қарабкомплементни фаоллашишига ва рецепторларнинг шикастланишига олиб келиши 
мумкин (аллергик шикастланишлар механизмининг II типи). 
4. 
Ҳосил бўлган антитело + рецептор комплекслари ҳужайра юзасида бир жойга 
йигилади (кеппинг-шапка ҳосил бўлиши), шундан сўнг ана шу ерда мембрана қисми 
ҳужайра ичига фагосома ҳосил қилиб бўртади ,комплекслар деграцияга учрайди. 
Йўқотилган рецепторлар ўрнига ҳужайра янги рецепторлар ҳосил қилади. Жараённинг 
сурункали кечишида ҳужайранинг қайта ишлаб чиқариш фаолияти чарчаши юзага 
келиши мумкин ва унинг юзасида ана шу гормонга рецепторлар миқдори камаяди. 
Ютилиш жараёни, дегратация ва рецепторларнинг қайта ишлаб чиқарилиши нормада 
ҳам кузатилади. Шу йўл билан гормон-рецептор комплекслар ютилади ва парчаланади. 
Гормон ортиб кетганда ҳужайра унинг ортиқчасидан рецепторлар ҳосил бўлишини 
камайтириш билан ҳимояланади. Бу механизм, ҳусусан, ортиқча овқат истеъмол 
қилувчи кишиларда нишон ҳужайраларнинг инсулинга сезгирлигини сусайиши асосида 
ётади. Охиргиси инсулинни кўп ҳосил бўлишига олиб келади. Ортиқча инсулинга 
жавобан нишон ҳужайралар рецепторлар сонини камайтирадилар. Инсулинга 
резистентликнинг турларидан бири ривожланади. У овқат қабул қилишни чеклаш 
билан яхши даволанади
Функционал бузилишларнинг характери ҳосил бўлган аутоантителолар хусусияти 
ва уларнинг нисбати билан белгиланади. Кўпинча бир вақтнинг ўзида рецепторларнинг 
ҳар хил кичик бирликларига нисбатан антителолар ҳосил бўлиши кечади. Масалан, 
диффуз токсик бўқоқда тахмнан 95% даволанмаган беморларда тиреотроп гормон 
(
ТТГ) рецепторига қарши аутоантителолар аниқланади. Улар ҳар хил номларни 
олганлар. (Узоқ вақт таъсир этувчи стимулятор LATS, узоқ вақт таъсир этувчи 
стимуляторнинг протектори LATS-P; тиреоид-стимулловчи антителолар TS Ab; 
тиреотропин – боғловчи ингибитор ТВ 9 ва б.қ.) бу нарса, асосан, уларни аниқлаш 
усулига боғлиқ эди. Муфассалроқ текширишлар шуни кўрсатадики, улардан бирлари 
рецепторларнинг гликопротиен кичик бирлигига қаратилган (сигнални билиш жойи), 
бошқалари рецепторларни ганглиозид кичик бирлигига (сигнални узатиш вазифаси) 
қараб йўналган.уларнинг ҳаммаси ТТГ боғланишини у ёки бу даражада қамал қилади, 
лёкин бунда бирлари ц-АМФ ҳосил бўлишини, Т3 ва Т4 синтези ва ажралишини 
стимуллайди, бошқалари эса тиреоид ҳужайраларни ц-АМФ ҳосил бўлишига таъсир 


485 
қилмасдан ўсишини стимуллайди. Ана шу туфайли биринчилари гипертиреоидизм 
клиникаси ривожланишига, иккинчилари эса қонда Т3 ва Т4 миқдори ортиши билан 
бўқоқ ривожланишига олиб келади. Касаллик ривожланиши давомида ҳар турдаги 
антителолар миқдори одатда ўзгаради. Шунинг учун қалқонсимон без функцияси ва 
касаллик клиникаси ўзгаради. Худди шу тарзда бошқа нишон ҳужайралар вазифасида 
ҳам ўзгаришлар бўлади
Савол туғилади – нима учун ҳужайра рецепторларига қарши аутоантителолар 
ишлаб чиқарилади? Бу ҳолат идиотип-антиидиотип муносабатлар механизмидаги 
мувозанатни бузилиши билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар. Бунинг маъноси шуки (расм 
4) 
гормоннинг антиген детерминанти бу гормоннинг ҳужайра рецептори билан 
бирикадиган қисми бўлиши мумкин, антиген-боғловчи охирида ноёб конфигурацияга 
эга бўлган махсус (специфик) антителолар ҳосил бўлади. Бу махсус, ноёб 
конфигурация идиотип деган ном олган. Идиотип антиген детерминат 
конфигурациясининг кўзгудаги акси ҳисобланади, шунинг учун у билан боғланиш 
қобилиятига эга. Лёкин идиотипнинг ўзи, яъни унинг конфигурацияси, оргонизмнинг 
иммун системасига ёт ҳисобланади, ва у идиотипга қарши анти-идиотипик антитело 
номини олган махсус антителолар ҳосил қила бошлайди. Сунггилари махсус идиотипик 
антителоларни кўзгудаги акси бўлган ҳолда конфигурацияга кўра гормоннинг антиген 
детерминациясига ўхшаш бўлиб қолади. Шунинг учун улар идиотипик антителолар 
билан ҳам, нишон ҳужайралар гормонал рецепторлари билан ҳам боғлана оладилар. 
Полипептид гормонлар одатда бир неча антиген детерминантига эга бўладилар. 
Уларнинг баъзилари шундай соҳалар бўлиши мумкинки, гормон шу детерминантлар 
орқали рецептордаги таниш ва сигнални узатиш жойлари билан боғланади. Шунинг 
учун одатда аутоантителоларнинг ҳар хил турлари хосил бўладилар. Улар 
рецепторнинг ҳар хил қисимларига спецефик бўлишади ва бундан ҳар хил оқибатлар 
келиб чиқади. 
Кўпчилик одамларда антирецепторли антителолар аниқланмайди, чунки, 
физиологик шароитларда ўз гормонларига иммунологик толерантлик бор ва уларга 
қарши иммун реакция ишга тушмайди. Бу механизм ишга тушиш учун нима бўлиш 
керак? Биринчидан, иммун системанинг ўзи жавоб беришида қандайдир ўзида хосил 
бўлиши, 
керак. 
Антирецепторлар 
антителолар 
хосил 
бўлиши 
билан 
тукимаковушмаслигига мос антигенлари орасидаги боғлиқлик аниқланган. Улар HLA-
B8-DW3-DR3 
гаплотипи бор одамлада хосил бўладилар. Иммун жавоб беришининг 
ўзига хос хусусиятлари бўлгани учун, одамда бир антигенга эмас, балки бир нечта 
антигенга қарши антителолар хосил бўладилар, бу хол плюриграндуляр бузилишлар 
ривожланишига асос бўлади, масалан, буйрак усти безлари етишмовчилиги диффуз 
ёйилган тиреотоксик бўқоқ, қандли диабетнинг биргаликда келиши, ва иккинчидан, 
нейроэндокрин системани мувозанатден чиқарувчи ва ортиқча гормон хосил бўлишига 
олиб кулувчи қандайдир туртки бўлиши керак. Бундай туртки стресс (рухий 
шикастланиш, нишон-хужайралар ортиқча гормондан химояланиш учун гормонал-
рецептор комплекслар ортиқча гормондан химояланиш учун гормонал-рецептор 
комплекслари ютиши ва парчаланиш кучайтирилади. Эхтимол бундан химоянинг 
иммунн механизмлари ҳам ишга тушиш мумкин. Енгил хазм булувчи корбонсувларини 
кўп миқдорда истеъмол қилиши инсулин кўп хосил бўлишига олиб келади ва бунинг 
натижаси сифатида ортиқча гормонга қарши иммун механизм ишга тушди. Учинчидан, 
вирусли инфекция антирецептор аутоантителолар хосил бўлишига сабаб бўлиш 
мумкин., хусусан Коксаки В, паротид, қизамиқ, гепатит вируслари, хакидаги 
маълумотлар кўпайиб бормоқда. 
Болаларда вирусли касалликлардан сўнг инсулинга боғлик қандли диабет 
ривожлангани аниқланган. Тажрибада сичқонларада каптар вирус инфекциялар қандли 


486 
диабетига ўхшаш ва ҳатто аутоантителолар пайдо бўлиши билан борадиган 
полиэндокринопатиялар ривожланишига олиб келган. Вирус хужайра юзасидаги 
рецепторлар билан бириккандан сўнг унинг ичига кириш маълум. Агар бундай 
рецептор гормонал рецептор бўлиб қолса идиотип-антидиотипик ўзаро муносабатлар 
механизм онсон ишга тушиш мумкин ва вирус антирецептор аутоантителолар хосил 
бўлишини қўзғатади. 


487 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish