21.4.
ГОРМОНЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ БУЗИЛИШИНИНГ ПЕРИФЕРИК
БЕЗДАН ТАШҚАРИ МЕХАНЗМЛАРИ
Эндокрин ва бошқа бир қатор касалликларнинг ривожланишида переферик
механизмлар катта роль ўйнайди, чунки қонга ажратилган гормонлар фаоллиги шу
механизмларга боғлиқ. Бунда фаоллик ошиб ёки камайиб кетиши мумкин,бу ҳолат
клиник жихатдан тегишли безнинг гипо ёки гипер функцияси деб аниқланади.
Гормонлар фаоллиги бузилишининг бўлиши мумкин бўлган механизмини кўз
олдимизга аниқ келтиришимиз учун умумий кўринишда ажратиб чиқарилган
гормонлар тақдирини ва уларнинг таъсир қилиш механизмини кўриб чиқамиз.
Барча ажратилган гормонлар қонда у ёки бу даражада маълум бир оқсиллар
билан бирикадилар ва қонда икки хил боғланган ва озод кўринишида айланиб
юрадилар. Бу икки кўринишдан боғланган гормон биологик жихатдан фаол эмас.
Гормонни фақат озод формасигина фаол бўлиб нишон хужайраларига физиологик
таъсир кўрсатади.Тироксин гормони, инсулин, ўсиш гормонини стероид гормонлар
оқсиллар билан боғланиши аниқланган. Масалан, физиологик шароитда қон
плазмасида кортизол ва кортикорстерол тўқсон фоиз кўп оқсил билан боғланган ва бу
картикостероидларнинг бир оз қисмигина озод холда учрайди.
Организмда айланиб юрувчи тироксиннинг умумий миқдори қуйидагича:
Боғлангани 1,0мг, аъзода 0,001мг охиргисининг қон зардобидаги миқдори 0,1мкг.л
бўлганида шундай қилиб гормоннинг озод формасининг миқдори боғланганига
нисбатан анча кам. Гормонларнинг нишон хужайра даражасидаги таъсир қилиш
механизми ҳар хил ва мурккаб. Замонавий тушунчаларга кўра барча гормонлар нишон
хужайралари таъсир механизмига қараб икки гурухга бўлиш мумкин.
Биринчи гуру гормонлар қуйидаги хужайралардаги ҳар хил модда алмашинув
жараёнларни масофадан яъни унинг юзасида бошқарадилар. Шунинг учун бу гурух
гормонларни дистант таъсир қилувчи гормонлар деб аташ мумкин. Бунга оқсил ва
пептид гормонлар, катехоламинлар, ва қатор биогенаминлар кирадилар. Бу гормонлар
нишон хужайра юзасида тегишли рецептор билан боғланади, бунда қатор биохимик
жараёнлар натижасида иккиламчи восита хосил бўлади. Одатда бу аденилат-циклаза
системасининг фаолланиши ва циклик аденозинмонофосфат (ц-АМФ) тўпланиши
билан ифодаланади. Охиргиси ўз навбатида жараёларнинг сўнгги зажирини ишга
туширади, бунда унинг мухим звенолари бўлиб протеинкиназанинг фаолланиши ва
оқсил субстратларининг фосфорланиши хисобланади. Шундай механизм бўйича,
хусусан, катехоламинлар гликогенолиз интенсивлигини бошқарадилар. У ёки бу
гормонга хужйра жавобининг спецификлигини, ҳамда хужайралар учун специфик
бўлган протеинкиназалар ва оқсил субстратлари табиати билан аниқланади.
Бошқа гурух гормонлар хужайра ичига кириб ўз таъсирларини ўтказади. Бу
гурух гормони бевосита таъсир кўсатувчи гормонлар гурухи деб белгилаш мумкин.
Бунга андрогенлар, эстрогенлар, прогестеронлар, кортикостероидлар киради. Стероид
гормонлар таъсир қилишида у ёки бу геннинг фаоллашиши асосий хисобланади, бу хол
тегишли фермент хосил бўлиши кучайиши билан кузатилади. Лёкин қатор эффектлар
ген фаоллигига таъсирига боғлик бўлмаган бошқа йўллар билан амалга ошадилар.
Стероиднинг генетик локусга етказилиш механизмида 3 та босқич ажратиш
мумкин. Биринчи босқич хужайрага тушган гормоннинг цитоплазмасида жойлашган ва
шу гормон учун специфик рецептор ролини ўйнайдиган оқсил билан боғланиши.
Иккинчи босқич стероид рецепторлар оқсил комплекси модификацияси-учинчи звено
амалга ошишига имкон беради. Учинчи звено стероиднинг комплексида ядро ичига
кириши ва хроматиннинг специфик бўлаги билан бирикиши.
480
Бевосита таъсир қилувчи гормонлар таъсирининг умумий механизмини
глюкокортикоидлар мисолида кўрсатиш мумкин.
Гормон хужайра ичига киради ва цитоплазманинг рецептор оқсили билан
боғлайди, чунки стероид-оқсил комплексидан глюкокортикоид ажратиб олса бўлади-
картизол метоболитлари картизол эффектини чиқармаслиги ва конкурент равишда уни
таъсирини йуқотмаслиги бундан далолат беради. Рецептор оқсиллар стероидларга
юқори мойилликка, спецификликка ва кам хажмга эгадир. Шунинг учун ҳам
боғланишнинг бу тури специфик боғланиш деб аталади. Хужайранинг турига қараб ҳар
бир хужайрага 3000 дан 5000 гача рецепторлар тўғри келади. Бир турдаги
хайвонларнинг хар хил тўқимасини солиштириш глюкокортикоидларнинг боғланиши
ҳар хил тўқимада ҳар хил эканлигини кўрсатади. Масалан, тимус хужайраларнинг
эрувчи фракцияси мия пўстлоғи ва тестикулаларнинг, худди шундай фракцияларига
қараганда триамоилонни уч баробар кўп бириктиради. Стероиднинг ўз рецептори
билан боғланиши оқсил малекуласи трансформациясига олиб келади. Бу қисм
хароратнинг ўзгаришига сезгирдир. Масалан, агар боғланиш 2-3 градус да олиб
борилса, боғланган гормон ядрога утказимай цитоплазмада қолади. Глюкокортикоид
ядрога ўзининг рецептор оқсили билан кириши ёки махсус ядро рецептори орқали
узатилиши, хозиргача аниқланмаган. Маълумотларга кўра, глюкокортикоид
цитоплазманинг махсус оқсили орқали ядрога ўтказилгандан сўнг ядрога таъсир
қилиши мумкин ва бундай рецептор бўлмаганда худди шундай эффект олиш
глюкокортикоид
концентрациясини
анчагина
кўпайтириш
керак.
Ядрода
глюкокортикоиднинг оқсил комплекси оперон, яъни структурали генлар группаси ва
улар билан махкам боғланган контрол қилувчи генлар активлайди. Бунинг натижасида
ген тузилмаларида транскрипция ( генетик коднинг учирилиши) жараёни кучаяди. Бу
холат информация берувчи (РНК, и-РНК) хосил бўлиши кучайишига олиб келади ва
бунинг натижасида тегишли оқсил синтези кучаяди. Шу йул билан, масалан, тирозин-
аминотрансфераза ферменти ҳамда қатор бошқа ферментлар ҳосил бўлиши
стимулланади. Бу глюкокортикоид таъсирининг бир механизими. Бу гормоннинг кам
ўрганилган таъсир механизмлари ҳам бор, улар посттранскрипцион номи билан
бириктирилади. Бунга и-РНК нинг стабилизация ва транспортдан тортиб, то оқсил
синтезининг тугашигача бўлган барча звенолар киради. Бу кўп звеноли жараённинг кўп
нуқталарида глюкокортикоидлар ўз таъсирини кўрсатадилар.
Глюкокортикоид таъсиридаги мухим механизмдан бири пермиссив деб
аталадиган таъсири ҳисобланади. Унинг маъноси шуки дистант таъсир қилувчи
гормонларнинг юқорида қайд этилган айрим метаболик эффектлари фақат
глюкокортикоидларнинг физиологик концентрациялари бўлганда кузатилади.
Организмда айланиб юрувчи барча гормонлар охир окибатда метоболизланади ва
организмдан чиқариб юборилади. Гормонлар метоболизми асосан жигарда кетади.
Лёкин қатор гормонлар бошқа тўқималарда ҳам метоболизацияга учрайди.
Организмда ҳар бир гормоннинг секрецияси, оқсил билан боғланиши, нишон-
тўқима таъсири ва тўқимадаги метаболизми орасида мувозанат бўлади.Бундай
мувозанатни ушлаб туришда қайта боғланиш механизми катта роль ўйнайди. Мана шу
мувозанатнинг бездан ташқари ҳар қандай компонентларнинг бузилиши шундай
ўзгаришларга олиб келадики, бунда ўзгаришлар клиник жихатдан тегишли без
вазифаси бузилишини кўрсатади.
Гормонларнинг оқсил билан боғланишининг бузилиши.
Мослашишнинг эволюцион орттирилган физиологик механизмларидан бири
бўлган кортикостероидларнинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши маълум
шароитларда бузилиши мумкин, ва ўшанда боғланишнинг бундай бузилиши
кортикостероид гормонларнинг физиологик активлиги ошиши ёки камайишига
481
патогенетик омил бўлиб қолиши мумкин. Мисол учун, Иценго-Кушинка синдромида
кортизолнинг қон плазмаси оқсили билан боғланишнинг камайиш холлари учрайди бу
эса кортизолнинг озод фраксияси кўпайишига олиб келади. Қон плазмаси
оқсилларнинг кортизолни боғлаш хусусияти пасайганда яна диабет ёки диабет олди
белгилари, хайз циклининг бузилиши, гипертензия ва бошкалар аниқланган. Тироид
гормонларни боғлашни бузилиши гипо- ёки гипертериоз деб аталувчи ўзгаришларга
олиб келади. Инсулинни боғланишини кучайиши инсулин етишмовчилиги холатига
олиб келади.
Айланиб юрувчи гормон блокадаги (ингибитор)
Гормон активлиги ўзгаришининг бу турдаги ўзгариши полипептид гормонларга
тегишли. Бундай ўзгаришнинг механизми ҳар хил, лёкин умумий натижа бўлиб
организмдаги шундай ўзгаришлар хисобланадики, бунда ўзгаришлар тегишли безнинг
гипофунксиясига мос келади.Инактивациянинг қуйидаги механизмлари бўлиши
мумкин:
А)У ёки бу гормонга аутоантитела хосил бўлиши муносабати билан гормони
инактивацияси.Бундай имконият экзоген гормон препаратлар билан даволашда яхши
маълум. Масалан, кўпгина даволанаётганда инсулинга СТГ АКТГ қарши антителолар
хосил бўлиши аниқланган, кўпинча бундай холат препаратнинг шифобахш таъсирини
пасайтиради. Организмнинг ўзида хосил бўлган гормонларга қарши ҳам
аутоантитолалар хосил булиши мумкин.
Б)Мутация натижасида ва гормон малекуласида бир аминокислатанинг
бошқасига алмашиши натижасида гормоннинг фаол марказининг ўзгариши ёки гормон
малекуласининг комформацияси. Бундай ўзгаришлар инсулиннинг фаол марказида
аниқланган. Худди шундай имкониятни бошқа гормонларда тахмин қилиш мумкин.
Хусусан СТГда сунгги тахмин клиник кузатишлардан келиб чиқади. Масалан, пакана
касаллар гуруҳи борки, уларнинг қонни плазмасида СТГ концентрацияси жуда юқори
бўлишига қарамасдан бу гормон организмнинг ўсишига таъсир қилмайди.
Иммунологик усулда текширилганда гормон аниқланади, демак унинг антигенлик
хусусиятлари бузилмаган. Касалларга экзоген СТГ юборилганда уларнинг бўйи ўсади,
демак СТГ нинг рецептори бор ва унинг вазифаси бузилмаган. Иккала фактни
солиштириш натижасида эндоген СТГ нинг биологик ноактив эканлиги тўғрисида
хулоса қилиш мумкин:
В) Прогормоннинг гормонга айланиши бузилиши. Аниқланишига кўра оқсил
гормонлар дастлаб катта полипетид занжирлар таркибида прогомонлар кўринишида
секреция қилинадилар сўнг парчаланади. Масалан, йўлдош АКТГ, липотропин ва В
эндорфинни умумий молекула кўринишида ишлаб чиқади. Қандли диабет касалларида
айрим ҳолларда инсулиннинг В занжири С-терминал оҳири С-пептид боғлангани
аниқланган.
Оддий ҳолларда С-пептид инсулиннинг α ва β-занжирларини боғлайди ва барча
молекула проинсулин деб аталади. Бу молекуляр оғирлиги 10000 бўлган бир занжирли
оқсил, физиологик жиҳатдан фаол эмас. Ларгенганс оролчаларида ёки ҳатто
проинсулин перифериясида протеолиз натижасида С-пептид ажралади ва проинсулин
фаол инсулинган айланади. С_пептид ажралишининг бузилиши инсулин энг фаол
ҳолатда бўладиган конформациясини олишга имкон бермайди.
Гормон рецепторлари қамали
Эҳтимол бу гормон етишмовчилиги ҳолатига олиб келувчи энг кўп тарқалган
механизм бўлса керак. Бунга барча ҳолатлар киради, масалан рецептор йўқолиши
натижасида фаол гормон ўз рецепторини ҳужайрада топа олмаса ёки унинг юзасида
гормоннинг боғланишига қаршилик кўрсатувчи антагонистлар жойлашиб олиши
482
натижасидаги (конформацион) ўзгаришлар ва бошқа омиллар. Одатда бундай ҳолларда
гормоннинг концентрацияси мўътадил ёки ошган бўлади. Бундай беморларга даволаш
мақсадида гормон юборилиши тегишли натижага олиб келмайди. Бирон бир натижа
олиш учун препаратнинг катта дозаларини юбориш керак. Қандсиз диабетнинг
вазопрессин резистент шакллари таърифланган, бунда қонда антидиуретик гормон
миқдори кўтарилади ва ташқаридан антидиуретик гормон юборилганда натижа
бўлмайди. Паканаликнинг қатор ҳолларида СТГнинг қондаги концентрацияси
мўътадил бўлиб, бемор организми экзоген СТГга жавоб бермайди. СТГ ни киритилиши
соматомедин ҳосил бўлишини стимуляция қилмайди. Нормада СТГ соматомедин
орқали ўсиш жараёнига таъсир қилади. Псевдогипотиреозда гипопаратиреозга ўхшаш
синдром ривожланади, бу ҳолат гипокальциемия, гипофосфатемия ва ҳатто тутқаноқ
ривожланиши билан кузатилади. Бундай беморлар экзоген паратгормон киритилишига
жавоб бермайдилар.
Кортизол рецепторининг қамали аллергик жараёнларда бўлиши мумкин бўлиб, бу
буйрак усти безларига боғлиқ бўлмаган глюкокортикоид етишмовчилиги
ривожланишига олиб келади.
Глюкокортикоидларнинг пермиссив таъсирининг бузилиши
Юқорида кўрсатилгандек, «дистант» таъсир қилувчи қатор гормонлар эффекти
хусусан катехоламинлар эффекти кортизолнинг физиологик концентрацияси муҳитида
амалга ошади, кортизолнинг бундай ролини пермиссив дейилади.
Глюкокортикоидларнинг беқарор (пермиссив) таъсирини ўзгариши.
Юқорида кўрсатилгандек, қатор гормонларни «дистант» таъсири хусусан
катехоламинларни нафи кортизолни концентрацияси асосида амалга ошади.
Кортизолни бу хизматини пермиссив таъсир дейилади.
Шунинг учун кортизол концентрациясининг пасайиши катехоламинлар
эффектининг камайишига, баъзида эса бузилишига олиб келади. Масалан, адреналин
кортизол иштирокида жигарга гликогенолиз ва ёғ тўқимасида липолиз чақиради.
Шунинг учун адреналэктомия қилинган ҳайвонларда адреналиннинг икала эффекти
камаяди. Адреналин томонидан чақириладиган гликогенолиз мураккаб ва кўп қисмли
жараён ҳисобланади. У ҳужайра мембранасида адреналиннинг В-адренергик
рецепторлар билан бириктиришдан бошланади. Бу ҳол аденилатцилазан
фаоллаштиради ва циклик аденозин-монофосфат (ц-АМФ) ҳосил бўлишини
кучайтиради. Бу эса ўз навбатида қатор реакциялар орқали фосфорилазани ва
гликогенолизни фаоллаштиради.
Эҳтимол, кортизолнинг пермессив таъсири моддалар алмашинуви реакцияси
стимуляцияси ва ҳужайра турига қараб ҳар хил даражада амалга ошиши мумкин. У
лейкоцитлардаги рецепторларнинг адреналин билан боғланишига таъсир қилмайди, шу
жумладан лимфоцитлардагига ҳам, чунки бронхиал астма беморлари ва соғломларни
солиштирганда на рецепторлар миқдорида ва на уларнинг боғлаш қобилиятида фарқ
аниқланган эмас. Маълум ҳолларда кортизол физиологик концентрацияларда
аденилатциклазага бевосита фаолловчи таъсир кўрсатади. Бу ц-АМФ кўпайишига олиб
келади. Бошқа ҳолларда у ҳужайра мембранасида тўпланиб уни катехоламинларни
аденилатциклазани етишига имконият туғдиради. Учинчи ҳолларда ц-АМФ
концентрацияси нормал бўлган ва унинг миқдори катехоламинлар таъсирида ортган,
аммо глюкокортикоидлар етишмаганда жараённинг келгуси қисмлари қамалга учраган
бўлади. Бундай ҳолатларда кальций ионлари сафарбарлиги етарлича бўлмагани учун
фосфорилазани фаоллашишининг бирор босқичининг қамали аниқланган. Бу ионлар
концентрацияси ошиши ёки глюкокортикоидлар қўшилиш жараённи нормал кетишини
тиклаган.
483
Do'stlaringiz bilan baham: |