318
фаол ушланиб қолади. Айланаётган қон хажми ошади. Филтрацион босим
хам кўтарилади – ва сув яна интерстициал секторга ўтади. Эдемалар ва
лимфастазлар ривожланади(эдемаларнинг лимфоген омили). Кўпчилик
холларда суюклик тана бўшлиғини тўлдиради, бунда истисқо (водянка)
вужудга келади. Бунга мисол қорин бўшлиғига тўпланган суюқлик асцит,
гидроперикард - юрак халтасида суюқликнинг тўпланиши ва хоказо.
Буйрак эдемалари –кўпинча коптокчалар фильтрациясининг сусайиши
билан боғланган (ўткир гломерулонефрит) фильтрация сусайганда плазма
осмотик босимнинг кўтарилиши, гиперальдостеронизм билан янада
кийинлашади, бу жараён буйракларда қон айланишини бузилишида рўй
беради. Буйракнинг айрим касалликлари нефротик синдром ривожланиши
билан кечади. Оқсил учун коптокчалар ўтказувчанлиги ортади ва эдемалар
хосил бўлади. Протеинурия гипопротеинемиянинг ривожланишига олиб
келади.
Очлик (Кахектик) эдемалар озиқланишнинг сифат ва миқдорий
жихатдан етишмаслиги натижасида ривожланади. Айниқса оқсил
етишмаслигида. Буларнинг келиб чикишига сабаб: ошқозон-ичак йўлларнинг
сурункали касалликлари бўлиши мумкун.
Гипопротеинемия
ва
гиповолемияга
нисбатан
компенсация
механизмининг қўшилиши, натрий ва сувнинг қайта сўрилишини
кучайтиради ва эдемалар ривожланишини оғирлаштиради.
Яллғланиш эдемалари – махаллий патологик жараёнларнинг
белгисидир суюқликнинг қон томирдан интерстицияга ўтиш механизми
венулаларда фильтрацион босимнинг кўтарилиши, яллиғланган жойда
онкотик ва осмотик босимнинг юқорилиги, қон томир утказувчанлигининг
ошиши билан боғлиқдир.
Аллергик эдемалар – (Квинке эдемаси,эшакем)-интерсициал бўшлиқда
ва
териниг
чуқур
катламларида
экссудатнинг
махаллий
тўпланишидир,эдемаларнинг ривожланиши аллергик медиаторлар гистамин,
брадикинин, простагландин, ва бошқалар таъсирида қон – томир деворининг
ўтказувчанлиги билан боғлиқ.
Эдемаларнинг ривожланишидаги асоратлар қуйидагиларга боғлиқ:
уларнинг жойлашишига, тўқималарда йиғилган суюқлик миқдорига, тўқима
ва бўшлиқларда суюқликнинг қанча вақт бўлишига боғлиқ. Баъзан хатто тана
бўшлиқларида суюқликнинг қисқа вақт бўлиши хам қайтариб бўлмайдиган
оқибатларга олиб келиши мумкин. (мия эдемаси,юрак тампонадаси –
суюқликнинг перикардда тўпланиши). Шундай холларда асорат суюқлик
тўпланган жойдаги тўқиманинг босилиши (эзилиши) билан чегараланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: