7-Жадвал
Ҳужайра
ташқарисидаги
Суюқлик, % да тана
массасига нисбатан
Ҳужайра ичидаги
суюқликлар % да тана
массасига нисбатан.
Янги туғилган бола
40-50
30-40
6 ойлик бола
30-35
35-40
1 ёшли бола
25
40
5 ёшли бола
22
40
Катта одам
20-25
30
Ҳужайра ташқарисидаги секторларнинг снюқлигини ион таркиби хар
хил, лекин хар қандай ионлар концентрациясининг йиғиндиси ва катионлар
уни электронейтрал килади. Суюқликнинг осмотик босими – бу сувнинг
ўзида эриган осмотик фаол моддалар молекулаларини, тутиб туриш
қобилиятидир.
Осмотик концентрацияни – “осмолярлик “ (1 литр сувда эриган
миллимолдаги моддалар микдори) сув огирлигини ммоль.кг) термини билан
ифодалаймиз. Агар бўшлиқлардан бирида, масалан: ҳужайра ичи,
интерстициал,қон томир ичида осмолярлик кўрсаткичи кўрсатилса, у холда
сув концентрацияси юқори бўлган моддалар томонига ўтади ва янги
концентрацияли янги хажм хосил бўлади.(изоосмолярлик конуни).
Интерстициал суюқлик –қон плазмасидан капиллярларнинг ярим
ўтказгич мембранаси билан ажратилган. Сув ва ионлар ундан бемалол ўтади,
шунинг учун плазма ва интерстициал суюқликнинг ион таркиби бир хил
десак бўлади. Бу ерда асосий катион ролини натрий ўйнайди (142 ммоь.л)
анион эса (103 ммоль.л).
Қон плазмаси – мураккаб эритма. Na ва K, CL ионлари билан бир
қаторда бошқа ноэлектролитлар молекуласини хам тутади. (глюкоза,
сийдикчил ва бошқалар), оқсил (2ммоль.л ёки 60-80 % г/л,). Плазманинг 50 %
осмотик босими Na ва Сl ионлари ҳисобига хосил бўлади. Плазманинг
изотонияси юқори молекуляр оксилларнинг коллоид осмотик босими
хисобига ушлаб турилади. Бу оксиллар томир деворидан ўтмайди ва сувни
томирларда тутиб қолади.
Онкотик босимни таъминловчи оқсиллар:
80 % - альбуминлар хисобига
18 % - глобулинлар хисобига
2 % - қон ивиш системасининг оқсиллари хисобига тўғри келади.
Қон ивиш системасининг оқсиллари юқори молекуляр оғирликга эга,
шунинг учун улар кам гидрофиллидир. Кўкрак (эмизиш) ёшдаги болаларда
311
қон плазмасида альбуминлар кўпроқ бўлади, қон хажмининг тана оғирлигига
нисбатан кўплиги шу билан тушинтирилади.
Ҳужайра ичидаги суюқлик хажми ҳужайра цитоплазмасининг
таркибий қисми ҳисобланади унда унинг органеллалари жойлашган.
Ҳужайра ичидаги суюқлик катиони калий хисобланади. Унинг миқдори
натрий миқдоридан бир неча марта кўп. (160 ммоль / л.). Устун турувчи
анионлар фосфат ва оқсил ҳсобланади. Ҳужайрада оқсил нтерстицияга
қараганда кўпроқ шунинг учун коллоидлик анча юқоридир. Сувда эриган
моддаларнинг ҳужайра мембранасининг 2 томонига кучиб тўриши дақиқада
1,5 л сув тезлигида кетади. Натрий доимий равишда интерстициал
суюқликдан ҳужайрага кириб туради ва натрий – калий насоси туфайли у
ўша захоти Яна интерстициал суюқликка ўтади. Бу жараён учун энергия
АТФ гидролизи натижасида хосил бўлади. Нафас ферментларининг
етишмаслиги натижасида ионларнинг фаол транспорти блокланиш ва
ҳужайра натрийдан эркин бўлиш хўсусиятини йўкотиш мумкин. Бу жараён
билан боғлик равишда ҳужайранинг осмотик босими ошади: интерстициал
бўшлиқдан унга сув ўтиб, ҳужайра бўкади ва унинг фаолияти бузилади.
Қон плазмаси ва ҳужайра ташқарисидаги мухит ўртасидаги сув ва
ундаги эриган тузларнинг алмашинуви капиллярларда амалга оширилади. Бу
ерда осмотик босимнинг аҳамияти йўқ, чунки ионлар капиллярлар деворидан
осон ўтади.
Қон – томир тармоғи ва интерстицияда гидростатик ва онкотик
босимлар орасидаги фарқ аҳамият касб этади. Капиллярларнинг артериал
охирлардаги фильтрацион босим қон томирларидаги гидростатик (35 мм.
Симоб уст. – 5мм симоб уст. –тўкима қаршилигини енгиш учун) ва онкотик
босим (25 мм. Симоб уст. -6 мм симоб уст –сувни ўзига тортадиган
интерстиция онкотик босими) ўртасидаги фарқга тенг.
Шундай қилиб, эффектив фильтацион босим катталиги 2 мм. Симоб
уст.га тенг, - бунинг натижасида суюқлик томирдан чиқиб кетади.
Капилярнинг веноз охирида гидростатик босим 13 мм симоб уст. га тенг,
онкотик босим эса гидростатикдан баланд, 25мм симоб уст. га тенг.
Натижада суюқлик вена қон томирига 12 мм. Симоб уст. га тенг куч билан
боради.
Секторлараро сувнинг алмашинуви, капиллярлар эндотелийсининг
ўтказувчанлигига боғлиқ. 15-45 А
0
диметрга эга бўлган капиллярлар
тешикларидан диаметри 50 А
0
. дан кичик бўлган сув ва унда эриган модда ва
молекулалар ўтади. (альбумин катталиги 100 А
0
). Кон томир деворининг
ўтказувчанлигини
ошишини
–
бириктирўвчи
тўқима
ферменти
гиалуронидаза фаоллиги билан боғлайдилар, бу фермент ҳужайралараро
модда полимерланишини йўкотади.
312
Do'stlaringiz bilan baham: |