Темир, кобальт, молибден, фтор, йод алмашинувларининг бузилиши
Одам организмида 4-5 г га яқин темир бўлади, у кўпроқ гемоглобиннинг
гемида (70% гача), ҳамда баъзибир ферментлар тарикибда бўлади. Катта
одамнинг суткалик темирга бўлган эхтиёжи 12-15 мг, болаларда 2-3 марта
кўп. Болаларда темир танқислиги уни овқат билан кам тушиши натижасида,
327
ёки ингичка ичакда унинг сўрилиши бузилганда вужудга келади.
Диспепсияда, энтеритда, ҳам ошқозон ширасида хлорид кислота
етишмаганда, Вит «С» етишмовчилигида (3 валентлик темирни 2
валентликка айлантириш учун зарур), ичакда фосфатлар, фитин ортиб
кетганда (темирни боғлайди) ва бошқаларда темирнинг сўрилиши бузилади.
12.9 КИСЛОТА-ИШҚОРИЙ ҲОЛАТНИНГ БУЗИЛИШ
Кислота-ишқорий ҳолат.
Кислота – ишқорий ҳолат – биологик мухитлардаги водород ва
гидроксил ионларининг ўзаро муносабатлари ёки бунда ҳар хил водород
ионлари ўзаро муносабати ёки бунда ҳар хил водород ионлари ҳосил бўлиб,
уларни ораганизмдан чиқариб юбориш билан кечадиган ҳолатдир.
Маълумки, биологик мухитларнинг ва суюқликларнинг кислота ёки
ишқорий муҳити Н
+
концентрациясига боғлик.
Водород ионларнинг мутлоқо ёки нисбий концентрациясининг
кўпайиши шу муҳитни кислотали муҳитга айлантиради, камайиши эса –
ишқорий муҳитга айлантиради. Қон зардобидаги Н
+
ионлари концентрацияси
тахминан 10
-7
(0,0000001) яқин 1909 йилдан бошлаб амалиётда осон бўлиши
учун рН кўрсаткичидан яъни – водород ионлари концентрациясининг
манфий
ўнламчи
логарифмидан фойдаланади. Водород ионлари
концентрацияси ошганда рН пасаяди, камайганда эса – ошади.
Қоннинг рН ўта турғун хисобланади – нормада у 7,35 -7,45 атрофида
бўлади. рН нинг у ёки бу томонга ҳар кандай узгариши ҳужайра
фаолиятининг бузилишига, айниқса фермент системаларининг фаолиятини
ўзгаришига, гемоглобиннинг кисородни бириктириши ва бериш қобилиятини
ўзгаришига; ҳамма турдаги модда алмашинувининг, биринчи навбатда сув –
электролит алмашинуви, ўзгаришига ҳужайра рецепторлари сезувчанлигини
бузилишига, мембрана ўтказувчанлиги, нерв – мушак системасида
қўзғалувчанлик ва ўтказувчанликнинг бузилишига олиб келади. Агар рН
(катта ўзгаришга), учраса ҳужайралар ҳалок булади.
Шуни эсда тутиш зарурки, қоннинг рН 6,8 га камайса, ёки 7,7 дан ошиб
кетса, организм ҳалок булади.
Ҳар куни организмга овқат таркибида кислотали ва ишқорий моддалар,
тузлар, карбонсувлар, ёғлар, электролитлар ва микроэлементлар қабул
қилинади. Бу моддалар алмашинуви H
2
CO
3,
сут, пироузум, ацетосирка, бетта-
окси ёғ, олтингугурт, хлорид кислоталари пайдо бўлиши билан боради. Шу
кислоталарнинг диссоциясияси водород ионларининг концентрацияси
ошиши билан давом этади, аммо рН – кислотали тарафга силжимайди, чунки
эволюция жараёни натижасида одам организмида мураккаб бошқариш
механизмлари вужудга келган бўлиб, у ички муҳит реакциясини
барқарорлигини таъминлаб туради.
Қондаги ва тўқималардаги рН барқарорлигини таъминлаб туришда
ўпка, буйрак, ошқозон – ичак йўли ва буфер системалар иштирок этади.
328
Ўпка карбонат ангидридни чиқариб юборишни, агар зарур бўлса ушлаб
қолишни таъминлайди. Нафас маркази қондаги ва мия суюқлигидаги водород
ионларининг концентрациясининг ўзгаришига тезда жавоб беради ва Н
+
концентрацияси кўпайса – гипервентиляция, камайса – гиповентиляция рўй
беради.
Буйрак кислота – ишқорий ҳолатни бошқаришда буйрак найчаларига
Н
+
ва NH
+3
ионларини секреция қила олиш қобилияти орқали иштирок этади
(ацидо ва аммониогенез). Бундан ташқари найчаларда NH
+3
ва HCO
+3
ионлари қайта сўрилади, ишқорий резерв тикланади натижада водород
ионлари сийдикдаги NaH
2
PO
4
(титрланадиган кислта миқдори) NН
3
ва NH
4
Cl
таркибида организмдан чиқиб кетади.
Жигар қондаги нордон радикалларни боғлайди, баъзи бир ноорганик
кислоталарни H
2
O ва CO
2
гача оксидлайди, аммиак ва аммоний хлориддан
нейтрал (сийдикчил) синтезлайди, HCO
3
–
анионларини тўплайди ва секреция
қилади, баъзи бир нордон ва ишқорий моддаларни ўт таркибидан ичакка
ўтқазади.
Ошқозон – HCl етказиб берувчи асосий аъзо, ичак эса натрий
бикарбонатни етказиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |