Патологик



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Нисбий карбонсув очлиги 
Моддалар алмашинувининг маълум даражадаги хусусияти рационда 
карбонсувлар, ёғлар ва оқсиллар миқдорининг ўзаро нисбатига боғлиқдир. 
Овқатда карбонсувлар етишмаганда бир қисм аминокислоталар қандга 
айланади. Бу эса организмда маълум даражада қондаги қанднинг энг паст 
миқдорини ушлаб туришига имкон яратади. Катта миқдорда оқсил 
йўқолиши, организмда азот мувозанати юқори даражада туришига ва пешоб 
билан азотнинг кўп миқдорда ажралишига олиб келади. 
Карбонсув очлигида, организм ўз энергиясини тиклаш мақсадида катта 
миқдорда ёғларни сарф қилади. Бу эса жигарда жуда кўп ёғ кислотасининг 
парчаланиши билан бирга ацетосирка кислотаси, ацетон ва бета – оксимой 
(кетон таначалари) қолдиқларининг кўп ҳосил бўлиши ва кетознинг 
ривожланишига олиб келади. 
Ацетосирка ва бета – оксимой кислоталарининг натрий тузларини 
ҳосил бўлиши ацидознинг ривожланишига, жуда кўп миқдорда натрийнинг 
йўқотилиши эса осматик босимнинг пасайишига олиб келади. Натижада 
организм жуда кўп сув йўқотади. Бу ҳолатлар МНС нинг шкастланиши
иштаҳа ва тана вазнинг йўқотилиши билан кечади. 
Нисбий минерал очлиги 
Асосий минерал элементларига калий, кальций, натрий, магний, 
фосфор, хлор, темир, йод, рух ва бошқалар киради. Буларнинг бир қисми 
оқсил, ёғ ва гормонларнинг, ферментлари таркибига киради. Натрий, калий 
ва кальций катионлари қўзғалиш жараёнида жуда катта роль ўйнайди. Темир 
гемоглабин таркибига киради. Йод эса қалқонсимон без гормоннинг ҳосил 
бўлишида 
иштирок 
этади. 
Мана шу минерал элементларининг 
етишмовчилиги натижасида ҳар хил патологик ҳолатлар келиб чиқади. 
(сув – электролит алмашинувининг патофизиологиясига қаранг)
Нисбий витамин очлиги 
Витаминларнинг қисман етишмовчилиги натижасида вужудга келган 
патологик ўзгаришлар гиповитаминозлар дейилади. Одамнинг витаминга 
бўлган талаби, аниқроғи витаминлар етишмовчилигининг пайдо бўлиши кўп 
омилларига боғлиқ. Аввало организмнинг витаминларга бўлган талабига 
биринчи ўринда овқатдаги асосий моддалар нисбатининг ўзгариши таъсир 
қилади. Рациондаги ёғлар кўп миқдорда карбонсувлар билан алмашса, В1, В6 
ва В12 витаминларига бўлган талаб ортади. Оқсилларнинг кўп миқдорда 
қабул қилиниши ҳолларида витаминлар етишмовчилигининг клиник 
белгилари айниқса кўп кузатилади. 


273 
Витаминга бўлган талаб ташқи муҳит ҳароратининг ўзгариши билан 
боғлиқ. Иссиқ цехлардаги иш шароитида, инфрақизил радиацияси ошганда, 
тер ажралиши кўп бўлганда ва шу билан бирга сувда эрийдиган 
витаминларнинг кўп йўқотилиши натижасида полигиповитаминоз вужудга 
келишига шароит яратилади (бир қанча витаминлар етишмовчилиги). 
Витаминлар етишмовчилиги организм ҳолатига ҳам боғлиқ бўлиши 
мумкин. Ошқозон ширасининг кислоталилиги камайиб кетганда, ахлияда, 
витамин С нинг тез парчаланиши кузатилади. Агар ошқозонда 
гастромукопротеин ажралиши камайса, у ҳолда витамин В
12 
парчаланиши 
кўпаяди. Ҳар хил сабабдан келиб чиққан ич кетишларида жуда кўп 
витаминларнинг сурилиши бузилади. Жигар фаолияти бузилганда сўрилган 
витаминлар алмашинув жараёнида қатнашмайди ва жамғарилиши 
ёмонлашади. Ҳар хил касалликларда витаминларнинг энзиматик системага 
кириш жараёни секинлашади. Организмнинг витаминларга бўлган талаби 
ошганда (ҳомиладорликда, лактацияда, оғир жисмоний иш қилганда) 
гиповитаминоз ҳолати пайдо бўлиши мумкин. Яна шу билан бирга 
гиповитаминоз овқат рационида адекват ҳолатда витамин етишмовчилигидан 
ҳам келиб чиқади. Даволаш мақсадида қўлланиладиган айрим препаратларни 
(малярияга қарши, сульфаниламидлар) истеъмол қилинганда витаминлар 
биосинтези бузилади, натижада витамин етишмовчилигига олиб келиш 
мумкин. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish