268
эса пасаяди. Бу даврда резерв ҳолдаги карбонсувлар бўлмайди уларнинг
ҳаммаси парчаланиб кетган бўлади. Энергетик сарфланиш эса 90% ёғларнинг
парчаланиши ва ёғ кислоталарининг оксидланиши ҳисобига таъмин-ланади.
Нафас коэффициенти 0.7 гача тушиб кетади. Пешобда кетон тана-чалари
кўпайиб боради ва кетонемия ривожланади.
Бу ўзгаришлар ошқозон ва ичакни мотор ва секретор функсияларининг
ўзгариши билан боғлиқ. Бошланиш вақтида уларнинг моторикаси тез
кучаяди. (очлик моторикаси), кейин унинг жадаллиги тез пасаяди. Ҳазм
суюқликларининг ажралиши ортади. Бу эса альбумин ва глобулинларнинг
бир қанча миқдори ажралишига олиб келади. Пешоб миқдори камаяди. Бу
даврда организмнинг асосий ҳаётий функсиялари (тана ҳарорати, артериал
босим, томир уриш тезлиги, қондаги қанд миқдори ва бошқалар) нормадан
жуда пастда бўлади.
3- даврда
тўлиқ очлик фермент системасининг бузилиши организм
функциясининг бузилишига олиб келади. Ферментларнинг парчаланиши
умумий авитамнозга сабаб бўлади. Бунда асосан В гуруҳ витамин ўзгаради.
Терминал даврнинг охирларида кислота-ишқорий ҳолатнинг бузилиши
натижасида ацидознинг тезда ўсиб бориши кўрилади. 3-даврда ҳаёт учун
зарур бўлган органлар оқсилларнинг парланиши билан ҳарактерланади, яъни
улар энергетик материал сифатида ишлатилади. Нафас коэффициенти 0.8 га
тенг.
Оқсилларнинг
юқори
даражада
парчаланиши
натижасида
гипоротеинемия вужудга келади, қонда онкотик босим пасаяди, бу эса шиш
пайдо бўлишига сабаб бўлади. Терминал давр агония ва ўлим билан тугайди,
яьни организм ўзгарган метоболизм қолдиқлардан заҳарланади (кетон
таначалари). Бунга яна юқумли касалликлар сабаб бўлади, яьни организм
улар билан курашиш ҳолатига эга бўлмайди.
Одамда тўлиқ очлик 60 – 70 суткагача давом этиши мумкин.
Очликниниг давомийлиги мускуллар фаолиятининг қискариши. Асосий
модда алмашувининг ошиши ва атроф муҳит ҳароратининг пастлиги
натижасида қисқариши мумкин. Тулиқ очликда ҳаётнинг давомийлиги
жинсга, ёшга ва организмнинг фаолиятига боғлиқ.
Аёлларда ёғ жамғармасиниг куплиги ва асосий модда алмашувининг
сурати паст. Шунинг учун уларда эркакларга қараганда очлик узоқроқ вақт
давом этади.
Болаларда асосий алмашувининг сурати катталарга қараганда юқори
даражада бўлгани учун очлик уларда катталарга қараганда оғир утади ва
улим тез ривожланаади.
Катталар учун тўлиқ очликда кундалик вазннинг камайиши 1% бўлса,
бу жараён янги туғилган чақалоқларда 10 – 15% ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: