Патологик



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

12.2. ОЧЛИК 
Очлик – бу организмда бораётган энергетик алмашинув ва энергия 
сарфланишини қоплаш учун керак бўлган озиқ моддаларнинг етарлича 
тушмаслигидан келиб чиқадиган холатдир. Очлик табиий офатлар (ер 
қимирлашлар, сув босиш ва бошқалар) натижасида юзага чиқиши мумкин. 
Очлик кўпинча клиникада иккиламчи касаллик келтириб чиқарувчи омил 
бўлиб хисобланади. Масалан юқумли касалликларда овқат хазм қилишнинг 
бузилиши натижасида очлик келиб чиқади. 
Айрим пайтларда овқатнинг чегараланиши даволаш мақсадлари 
(семизликни даволаш, овқат хазм қилиш йўли калликларда) учун 
қўлланилади. 
Болаларга (асосан эмизикли болаларга) очликни таъсир қилиши 
уларнинг организми чидамлилигига (ошқозон – ичак йўли ривожланиш 
нуқсонлари) ёки она организмига (сутнинг етишмаслиги, сўрғичларнинг 
яссиланиши) алохода боғлиқ. 
Очликни қуйидаги турлари тафовут қилинади: 


267 
1. Мутлоқ очлик ёки организмнинг озиқ – овқат ва сувнинг қабул 
қилиши бутунлай тўхташи. 
2. Тўлиқ очлик – фақат сувнинг организмга қабул қилиш, озиқ – 
моддаларнинг қабул қилинишнинг тўхташи. 
3. Тўлиқ бўлмаган очлик ёки тўйиб овқатланмаслик, организмда хосил 
бўлган калория организмнинг сарфланган энергияси ўрнини қопламайди ва 
организмнинг пластик заруриятини қопламайди. 
4. Қисман очлик – бунда озиқ моддалар калорияси сақланган, лекин 
унинг таркибида оқсил, ёғ, карбонсув, витамин ва бошқалар кам миқдорда 
бўлади. 
Мутлоқ очлик ва унинг хусусиятлари 
Ҳозирги кунда мутлоқ очлик жуда кам учрайди. Асосан тасодифан 
холатлар туфайли келиб чиқади. Мутлоқ очликда организм патогенетик 
жихатдан озиқ – овқат ва сув қабул қилишдан махрум бўлади. Сувсизланиш 
(сувнинг бқлмаслиги) сувнинг қабул қилинмаслиги, яъни сувсизланишда 
оқсилларнинг парчаланиши тезлашади ва модда алмашинуви махсулотлари 
билан умуман захарланиш юзага келади. Мутлоқ очликда одамнинг ахволи 
оғир бўлади, 5 – 7 суткадан кейин ўлимга олиб келади. Бунда оқсилларнинг 
коллоид тузилиши бузилади. 
Тўлиқ очлик – организмнинг эндоген йўли билан озиқланишига 
ўтишидир. Тўқима ўзининг бирикмалари таркибидаги моддаларни 
сарфлайди. Бу эса энергетик алмашинувнинг бир хил даражада сақлаб 
туриши учун зарур хисобланади. 
Жамғарилган ёғларнинг утилизацияси ва тўқима атрофияси тана 
вазнининг камайишга олиб келади. Бунда асосан мускул тўқимаси атрофияга 
учрайди, бундан ташқари талоқ, жигар, буйрак, тери, нерв системаси, юрак 
мускуллари одам халок бўлгунга қадар атрофияга учрамайди. Сабаблари: 
озиқ моддаларнинг истеъмол қилинмаслиги, хазм системаси касалликлари: 
оғиз бўшлиғи, ошқозон, қизилўнгач, ичак касалликларидир. 
Энергия ва моддалар алмашинуви ўзгаришига қараб тўлиқ очликни 
ривожланишида 3 давр тафовут қилинади. 
1. Бошланғич даври 4-5 кун давом этади. 
2. Cтационар даври 55-60 кун давом этади. 
3. Турминал ёки тугалланиш даври 2-3 кун давом этади. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish