Патологик


ТУРЛИ ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА УЧРАЙДИГАН ИСИТМАНИНГ



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

11.8.ТУРЛИ ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА УЧРАЙДИГАН ИСИТМАНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Етилиб туғилмайдиган гомойотерм ҳайвонлар (итлар, қуёнларнинг) 
янги туғилган болаларида, шунингдек чақалоқларда терморегуляция 
етарлича шаклланмаган бўлади. Гўдаклик даврида айниқса иссиқликни 
ажратиш жадаллигини бошқарувчи механизмлар етарлича тараққий этмаган. 
Шу туфайли чақалоқлар осонлик билан ҳаддан ташқари исиб ҳам кетади ва 
ўта совиб ҳам қолади. Чақалоқларни организми пироген моддалар таъсирида 
атипик реакция беради, яъни гавда ҳарорати кескин равишда кўтарилмайди. 
Чақалоқларда ва 3-4 ойлик гўдакларда пневмония ва бошқа яллиғланиш 
жараёнлар нормал ёки субфебрил ҳарорат билан кечади. Тана ҳарорати фақат 
1-2
0
С кўтарилади холос, аммо бу ҳолатни оқибати ёмон. Бу ҳолатни вужудга 
келиш механизми қуйидагидан иборат: иссиқликни ҳосил қилиши нормага 
нисбатан ҳаддан ташқари (патологик) ошиб кетиши, иссиқликни ташқи 
муҳитга ажратиш эса етарли бўлмаганлигидир. Бошқача айтилганда мияда 
ҳароратни бошқарувчи марказларни етарлича ривожланмаганлиги билан 
боғлиқ. Шу сабабли чақалоқларда ва гўдакларда кўпинча иситма вақтида 
тутқаноқлар жараёни пайдо бўлади. 


262 
12 БОБ 
 
ЎСИБ КЕЛАЁТГАН ОРГАНИЗМДА МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИНИ 
БУЗИЛИШИНИНГ ПАТОЛОГИК ФИЗИОЛОГИЯСИ 
 
12.1.ЭНЕРГЕТИК ВА АСОСИЙ МОДДА АЛМАШИНУВИНИНГ 
БУЗИЛИШИ 
 
Умумий тушунча
Ҳаётдаги хар – бир харакат энергия сарфланиши билан боради. 
Организмни бир бутун система холида ушлаб туриш учун доимий энергия 
зарур. Модда алмашинуви – бу ташқи мухит таъсиридан организмнинг 
хаётийлигини сақлаб турувчи мураккаб физиологик ва биохимик жараёнлар 
мажмуасидир. Модда алмашинуви организм хаёт фаолиятининг асосидир. 
Замонавий тадқиқотларга кўра энергия алмашинувининг бошқарилиши 
– энергия мувозанати учта компанентидан иборат: энергиянинг овқат билан 
тушиши, унинг организмдаги запаси (жамғармаси) ва энергиянинг 
ишлатилиши. 
Энергиянинг овқат билан тушиши (алмашинувнинг асосий 
компоненти) 
мураккаб 
система 
билан 
бошқарилади 
ва 
овқат 
компонентларининг абсорбцияси (сўрилиши) даражасига ва утилизацияга 
(сарфланишига) боғлиқ бўлади. 
Организмда энергия алмашинувининг мохияти шундан иборатки, 
карбонсувлар, ёғлар, оқсиллар таркибида сақланган энергия охирги хисобда 
ишнинг специфик шаклларини: мускул қисқариши, секреция, керакли 
тузилмалар синтези ва бошқа ишларни амалга ошириш учун ишлатилади. 
Хос фаолиятларда энергиянинг сарфланиши ва сақланиши оқсиллар, ёғлар, 
карбонсувларнинг махсус кимёвий бирикмаларга парчаланишидаги энергия 
хисобига боради. Организмда бундай кимёвий энергия ташувчилар бўлиб, 
улар турли хил фосфорли бирикмалар (АТФ, АДФ ва бошқалар) дан 
иборатдир. 
Ҳозирги замон тиббиёти ва экспериментал патология одамнинг энергия 
сарфланиши ўлчовчи кўпгина усуллар билан қуроллангандир. Анча аниқ 
усуллардан бири 100 йил илгари В.В.Пашутин томонидан таклиф қилинган 
тўғри калориметрия усулидир. Лекин бу усул узоқ вақтли ўлчашни, қиммат 
ва йирик асбоблар бўлишини талаб қилади. 
Ҳозир 
кўп 
қўлланиладиган 
усуллардан 
бири 
билвосита 
калориметриядир. Бу усул ёрдамида О

ва СО

алмашинуви, керакли нафас 
коэффициенти ва стандарт жадваллар ёрдамида карбонсувлар, ёғлар ва 
оқсиллларнинг оксидланиш тезлиги бўйича аниқланади. 
Маълумки организмда энергия алмашинуви икки ўзаро боғланган 
жараёнлар: кўпроқ митохондриялар билан боғлиқ бўлган фосфорланиш йўли 
билан оксидланиш (оксидланиш фосфорланиш кечади) ёрдамида амалга 
оширилади. Оксидланиш йўли билан фосфорланиш ва эркин оксидланиш 
орасидаги нисбат ҳужайрадаги энергия алмашинувининг қайси йўналишида 


263 
эканини яъни функционал фаолиятнинг ошиши ёки иссиқликни хосил 
бўлишини ошишини кўрсатади. Шундай қилиб, кўпроқ эркин оксидланишга 
ўтиш иссиқликнинг дархол йиғилиши билан кузатилади ёки мобилазация 
билан боради, масалан гипотермиядан сўнг тана хароратини маълум 
даражада ушлаб туриш ва бошқаришда физиологик механизм вазифасини 
ўташи мумкин. 
Ҳужайралардаги оксидланиш ва фосфорланишнинг бирлашиши 
даражаси маълум миқдорда бошқариладиган жараён бўлиб, бу даражанинг 
ортиши ёки пасайиши паталогия деб хисоблаш мумкин эмас. Организмнинг 
хар – хил физиологик холатларида бир хил бўлмаган бирлашиш даражаси 
алмашинуви функционал фаол томонга ёки пластик жараёнлар томонига 
йўналганлигини кўрсатиш мумкин. Жадал ўсиб бораётган тўқималарда 
оксидланиш ва фосфорларнинг сустлашуви (ажралиши) биосинтезининг 
умумий алмашинувининг кучайиши манзарасида ҳужайралар пластик 
фаолиятнинг кучли зўриқиши билан боради, шунга асосан болаларда энергия 
алмашинувининг юқори сурати ўсаётган организм адаптациясининг 
(мослашувининг) ўзига хослиги билан белгиланади. Бундан келиб чиқадики, 
ҳужайраларда хосил бўлувчи бирламчи иссиқлик миқдори бир хил 
миқдордаги озиқ моддаларининг бир хил О
2
сарфланиши билан борувчи 
(бирламчи иссиқлик миқдори бир хил миқдордаги) оксидланиш энергетик 
алмашинув йўналишига боғлиқ холда хар – хил бўлиши мумкин. Агар бу 
йўналиш юқори алмашинув даражасига эга бўлган етарлича кўп массадаги 
тўқималар (жигар ҳужайралари, скелет мускуллари ҳужайралари) ўзгарса 
ҳужайра даражасидаги энергия ўзгаришлар умумий энергетик балансда ўз 
аксини топади. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish