Тошкент Тиббиёт Академияси
Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси
МАВЗУ: Эпидемик паротит.
Тиббий-профилактика факультетининг 4-5 курс талабалари учун МАЪРУЗА МАТНИ
МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ.Охирги йилларда тепки касаллигигининг кўп учраши кузатилмоқда тепки қўзҳғатувчиси ўспирин ва киччик ёшдаги болаларни хам зарарламоқда.
Тепки вирусли касалликлар ичида кўп тарқалган касаллик қаторига киради.Тепки касаллигида ўлим холатлари жуда кам кузатилсада,лекин кўп холларда карлик,уруғдон атрофияси ккейинчалик азоспермияга олиб келувчи нохуш асоратлар беради.
ТАРБИЯВИЙ АХАМИЯТИ: Талабаларни беморларга нисбатан ватанпарварлик ва касбий рухда тарбиялаш.
МАЪРУЗА МАКСАДИ: Тепки таркалиши билан талабаларни таништириш, унинг этиологияси, эпидемик жараеннинг боскичлари, патогенез асослари клиник таснифи, клиник кечуви, ташхисоти ва даволаш асослари хакида маълумотлар бериш.
МАЪРУЗА РЕЖАСИ: 1. Кириш – 2мин.
2. Тарихий маълумотлар – 2мин.
3. Этиология ва эпидемиология – 5мин.
4. Патогенез ва патанатомик боскичлари 5мин.
5. Клиника – 15мин.
6. Ташхисот – 5мин.
7. Даволаш – 6мин.
8. Профилактикаси – 5мин.
МАЪРУЗА МАТНИ
Эпидемик паротит - бу лихоратка, умумий интоксикация, сулак, кукрак, жинсий, ошкозон ости ва бошка безлар хамда МНС.нинг зарарланиши Билан кечувчи уткир вирусли касалликдир.
Тарихий маълумотлар. Тепки алохида касаллик сифатида эрамиздан аввалги v- асрда Гиппократ томонидан ажратилган ва ёзиб колдирилган.
Hemilton (1790) МНС.нинг зарарланиши ва орхитни касалликнинг бир белгиси сифатида караган.
Н. Ф. Филатов (1908) тепкида факат сулак безларигина эмас, жинсий безлар хам зарарланишини айтган.
Этиологияси. Вирусни 1943 йилда Жонсон ва Гудпарер томонидан топилган. Касаллик кузгатувчиси Pnemophilus parotidis хисобланиб парамиксовируслар гурухига киради. Катталиги 35 -540нм. Тозаланган препаратда электрон микроскопда вирус кисмлари гумбазсимон, ясси, узунчок ва нотугри шаклда.
Вирус РНК тутади. Ташки кобиги оксил, углевод ва липид молекулаларидан иборат.
Вирус икки хил антиген тутади: антиген V (инфекцион) вирион билан богланган булиб размери каттарок, эритроцитларга адсорбцияланади ва уларни аггюцинациялайди. Антиген S эса майда эрувчан булиб (ноинфекцион), эритроцитларга адсорбцияланмайди ва гемаггюцинация бермайди.
Вирусни антигенлари стабил. Антигенлар нейтралловчи ва комплиментни богловчи антителалар ишлаб чиказилишига сабаб булади. Бундан ташкари вирус аллерген тутади, кайсики тери ички синамалари куйишга имкон беради.
Лабаратор хайвонлар тепки вирусига сезгир эмас. Факат маймунларда тепки касаллигини кузатиш мумкин. Товук эмбрионининг суюклигида яхши купаяди. Тепки вируси чидамсиз
t = +700 да 10 минутда активлигини йукотади. Ультафиолет нурларида 1-3 кунда улади. 0,25-0,5% формалин, 1% лизол, этил спиртида вирус парчаланади. Паст температурага чидамли t= -400С да 9 ойгача сакланади.
Эпидемиологияси. Касаллак манбаи факат одам (манифест ва инаппарант шаклидаги) одам хисобланади. Касаллик юкиш давомийлиги яширин даврининг охирги кунларидан, касалликнинг 10 - кунигача давом этади. Касалликнинг клиник белгиларисиз кечаётган беморлар эпидемиологик ахамияти катта, чунки уларга эрта ташхис куйиш кийинлигидан улар бошкалардан ажратилмайди ( изоляция киланмайди). Беморда клиник белгалар ёколгандан сунг атрофдагиларга касалликни юктириши тугайди.
Вирус асосан хаво-томчи йули билан юкади. Айрим холларда ифлосланган уйинчоклар оркалий хам юкиши мумкин. Камдан-кам холларда онадан хомилага утиши мумкин(внутри утробный). Касалликга мойиллик нисбатан юкори, яъни мойиллик индекси 0,7га тенг. Охирги ун йилларда тепки касаллиги куп учраяпти. Хаво томчи инфекциялари орасида иккинчи уринга чикиб олди. Купрок 1-1.5 ёшларга касалликнинг 95% тугри келади.
Касалликнинг харбий кисмда солдатлар орасида эпидемик таркалиши куп кузатилган. Угил болалар кизларга нисбатан 1.5 баравар куп касалланадилар. Касаллик мавсумийликга эга, яъни касалликнинг юкори курсаткичи март-апрель ойларига тугри келса, паст курсаткичи июль-август ойлари. Даврийлиги 2-3 йил.
Тепки касаллиги спорадик ва эпидемик таркалган холда учраши мумкин.
Болалар муассасаларида эпидемия 70-110 кунгача давом этиши мумкин ва 4-5 тулкинли булади, яширин даврига мос равишда.
80-90% катталар конида тепки вирусига карши антителалар аниклаш мумкин. Бу тепки касаллигини куп таркалганлигадан далолат беради (25% кишиларда инаппарант шакилда кечади). Касаллик утказгандан сунг мустахкам иммунитет колади.
1- хафтанинг охиридан антитела пайдо булади. Касалликнинг 2-3 чи хафталарида антитела максимал даражага чикади. А 3-4 хафтасидан бошлаб антителалар бир оз пасаяди ва куп йиллар сакланиб колади. Кайта касалланиш 0.4-1.1% холларда кузатиш мумкин. Тепки вирусига карши антитела плацинтар барьердан утиш хусусиятога эга. Ондан пассив иммунизация ули Билан болага утган Ig G боланиг организмида 7-9 ойгача сакланиб туради. Айрим холларда пассив иммунизация хисобига болада касаллик симптомсиз кечиб мустахкам актив иммунитет пайдо булиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |