Кислота – ишқор ҳолатининг кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш
усуллари
Кислота – ишқор ҳолатини баҳолашда амалда қуйидаги кўрсаткичлардан
фойдаланилади:
1.Актуал рН (Actual рН) ёки қоннинг фаол реакцияси.
2.PCO
2
(CO
2
босими) – кислота – ишқор ҳолатининг нафас компоненти
3.ВВ (Buffer Base) – қоннинг буфер асоси (қондаги барча буфер
анионларнинг миқдори) – кислота – ишқор ҳолатининг метаболик
компоненти.
4.ВЕ (Base Excess) – буфер асосларининг ўзгариши,кислота-ишқор
ҳолатининг метаболик компонентининг асосий кўрсаткичи-қондаги буфер
асосларининг нормага нисбатан ўзгариши даражасини кўрсатади. Нормада
ВЕ ± 2,5ммол. л. ВЕ нинг манфий томонга ҳзгариши қонда асослар
камайганини ёки нордон моддаларнинг кўпайганини, мусбат кўрсаткичи –
асослар кўпайгани ёки нордон моддаларнинг камайишини кўрсатади.
5.SB (Standart Bicorbanat) – бикорбонатнинг стандарт кўрсаткичи ёки
бикорбанат концентрацияси (стандарт ҳолатда: яъни t
0
37
0
C ва PCO
2
– 40мм
симоб устунига тенг ва қон кислородга тўла қонган ҳолатда).
6.АВ – бикорбонатнинг қондаги ҳақиқий миқдори. Касал қонидаги
3
HCO
нинг ҳақиқий миқдори.
7.ТСО
2
- (Total СО
2
) СО
2
нинг умумий миқдори (ҳамма буферлар
таркибида ва эриган ҳолатда).
331
Касал организмида рН ва рСО
2
ни билган ҳолда Зиггаард –
Андерсоннинг махсус номограммалари ёрдамида кислота – ишқор
ҳолатининг бошқа кўрсаткичларини аниқлаш ВВ, ВЕ, SB, АВ, ТСО
2
ва шу
ҳолат бўзилишининг шакллари ва компенсация даражасини аниқлаш
мумкин.
Кислота – ишқор ҳолати бузилишининг асосий кўрнишлари
3
3
log
HHCO
BHCO
pK
pH
тенгламасидан кўриниб турибдики, қон рН ни
ўзгариши рН нинг метаболик компонентининг бирламчи ўзгаришларида юз
беради, яъни бикорбонатлар (ВНСО
3
)миқдори ўзгарганда ёки рН респирация
(нафас) компоненти
3
HCO
корбонат кислотаси ўзгарганида вужудга келади.
Биринчиси кислота – ишқор ҳолатининг метаболик ўзгариши натижасида,
иккинчиси эса респиратор (нафас) компоненти ўзгарганда юз беради.
Бикарбонатларнинг миқдорини бирламчи камайиши метаболик ацидозга,
кўпайиши эса алколозга олиб келади. Масалан карбонат кислотасининг
бирламчи камайиши (гипервентиляция) да рН кўтарилади ва респиратор
алкалозга олиб келади; карбонат кислотасининг бирламчи кўпайиши
(респиратор) нафас ацидозга олиб келади.
Юқоридаги тенгламадан яна шу нарса равшанки, рН кўрсаткичи
абсолют кўрсаткичларга боғлиқ булмай,бикарбонатлар ва карбонат
кислоталарнинг ўзаро нисбатига боғлиқ.Шунинг учун, рН кўрсаткичи
абсолют кўрсаткичларга боғлиқ бўлмай, бикорбонатлар ва карбонат
кислоталарнинг ўзаро муносабатига боғлиқ. Шунинг учун, рН кўрсаткичи
ҳатто патологик жараёнлар кечаётган пайтда бикорбонатларнинг мутлоқ
миқдори ўзгарсада, карбонат кислотасининг миқдори компенсатор равишда
ўзгарса хам, нормал кўрсаткичларда қолиши мумкин. Шундай қилиб,
бирламчи респиратор (нафас) ўзгаришлари метаболик ўзгаришлар билан
компенсация қилинади, бирламчи метаболик ўзгаришлар эса нафас
олишнинг ўзгариши натижасида компенсацияланиб туриши мумкин. (СО
2
ни
ушлаб қолиши натижасида) бикорбанатлар кўпайиши натижасида тўлиқ ёки
қисман
компенсацияланиши
мумкин.
Метаболик
ацидозда
(бикарбонатларнинг бирламчи камайиши натижасида) рН нинг пасайиши
гипервентиляция натижасида СО
2
камайиши орқали компенсаципяланади.
Амалда кислота–ишқор ҳолати бузилишини қуйидаги этиопатогенетик
классификацияси қўлланилади:
Ацидоз – водород ионлари миқдорининг абсолют ёки нисбий
кўпайиши, рН нинг пасайиши.
Респиратор (ёки газли) организмда нафас етишмаслиги натижасида
СО
2
нинг чиқиб кетишининг бузилиши нафас олаётган хаво таркибидаги СО
2
нинг кўплиги натижасида.
332
Do'stlaringiz bilan baham: |