9-Жадвал
Суткалик йўқотиладиган сув (Ю.Е.ВЕЛЬТИШНВ буйича)
Йуқотиш:
10кг оғирликкгача
бўлган бола 1-
ёшгача
м - 10 - 40 кг
10-14 ёшгача
катта одамда
Нафас билан
75-300
300-600
600-1000
Пешоб
200-500
500-800
800-1200
Нажас
25-40
60-100
100-200
Сувнинг ажиралиб чиқиши тери орқали (терлаш) ва нафас орқали
амалга оширилади. Агар катта ёшли одам экстраренал йўл билан 1 суткада 1
литиргача суюқлик ажратса, у холда шу воқт ичида ёш боланинг тери ва
нафаси орқали ҳамма ажраладиган суванинг 52-75% чиқади. Йиғи,
гипервентиляция, бехаловатлик сувнинг 2 баравардан кўпироқ йўқатилишига
сабаб бўлади.
Сув-электролит мувозанатининг бузилиши (дисгидрия) сувсизланиш.
Дегидратация
Дисгидрияни 2 та катта гуруҳга бўламиз:
1.Дегидратация (сувсизланиш).
2.Гипергидратация (сувнинг ушланиб қолиши).
Ҳужайра ёки ҳужайра ташқарисидаги сув баланси бузилишининг
устунлигига қараб,ҳужайра ичи ёки ҳужайра ташқарисидаги дисгидрия
ажратилади.
314
Умумий дисгидрия деб сув балансининг иккала секторида хам
бузулишига айтилади.Ҳужайра ичидаги секторнинг бузилиши анча оғир
номоен бўлади.
Плазмадаги электролитлар канцентрациясига қараб дисгидриянинг
қўйдаги турлари мавжуд: 1)Гипертоник 2)Изотоник
Гипотониклар фаркланади.
Сув электролит алмашинувини бирламчи бузилишини аниклаш осон
эмас, чўнки бир турдаги ашмашинувининг ўзгариши, компенсатор
реакциянинг қўшилиши натижасида бошқа алмашинувлар дисбалансига олиб
келади. Айниқса буни болаларда аниқлаш қийин, чунки сув туз
алмашинўвининг бузилиши кўпинча асосий касаллик белғиси бўлиб
хисобланади. Сув ва туз алмашинувининг сифат ва миқдорий силжиши
регулятор механизмларини қатнашувчи даражасига ва сув ва электролитлар
йўқолишининг миқдорига боғлиқдир. Турли шаклдаги дисгидрияларнинг
диагнози анамнез маълумотларига клиник ва лаборатор текширувларига
асосланади.
Чанков – организмда эркин сувнинг етишмовчилиги ва қон плазмасида
осмотик босимнинг юқорилигининг биринчи белгиси. Оғир холларда
ҳужайра сувсизланиши гипоталамусда жойлашган (чанков) марказининг
қўзғалиши билан кузатилади. Ёш болада сув маркази қўзгалганда бехаловат
бўлади, серхаракат бўлиб қолади. Тил ва шиллиқ парданинг, терининг
қуриқлиги дигидратция белгисидир. Пластик материал хисобланган сув
етишмовчилигида тери шалвираб қолади, чўзилувчанлиги камаяди. Куз
олмалари юмшоқ бўлиб қолади.
Эдемалар организмда интерстициал бўшлиқда суюқликнинг ушланиб
қолиш белгисидир. Суюқликнинг ушланиб қолиши организмда натрийнинг
кўпайиб кетиши ва онкотик босимининг пасайиб кетиши билан боғлик
бўлиши мумкун. Огир холларда сув ҳужайра ичига утади ва неврологик
бузилишларни келтириб чикаради.
Неврологик бузилишлар – ҳужайраларнинг гипогидратациясида ёки
дегидратация- сида номоён бўлади. Клиник куриниши: вегетатив
марказининг иши издан чикади, кўчли қўзгалишлар юзага келади.(м.н.даврий
нафаснинг пойда бўлиши).
Циркулятор
етишмавчилик
айланиб
юрган коннинг хажми
камайганда,артериал босим пасайиб кетганда ривожланади. Аксинча,
гипергидратация эса қонинг ҳажми ортишига ва артериал босимнинг
кўтарилишига олиб келади.
Олигурия - сийдик миқдорининг камайиши бўлиб, дегидратацияда
ривожланади. Жараённинг зўрайиши баъзан анурияга олиб келади.
Гипергидратацияда
полиурия
ривожланади,сийдикнинг
солиштирма
огирлиги паст бўлади.
Гипертоник дегидратация Патофизиологик ўзгариш организмдага
ҳамма суюкликларда сув етишмаслиги ва тузнинг кўпайиб кетиши билан
боғлиқ.
315
Ошқозон ичак касалликларида: қайт қилишда, сув ичмасдан ич
кетишда, ўта терлашда сув йўқатилади. Болаларда харорат кутарилганда,
иссиқ урганда,гипервентиляцияда кузатилади.
Дегиратация қандсиз диабетда пешоб кўп ажралганда,качонки
йуоқтилган ҳолда сув тўлдирилмай қолганда ривожланади.
Юқори концентрацияли электролит эритмаларини асосан қуйганда
учрайди. Дигидрациянинг биринчи белгиси чанкаш хисобланади – одам
танаси оғирлигининг уч фоизи сув етишмаслигидан вужудга келади.
Организмда сувнинг 6-7 %га камайса артериал босим пасаяди. Юракнинг
қони отиб бериши сусаяди, тахикардия рўй беради. Плазманинг юқори
осмолярлиги ва сув етишмаслиги ҳужайралар дигидрациясига олиб келади.
Бу катаболик жараённинг кучайишига, алмашинувнинг бўзилишига (ҳужайра
эксикози) олиб келади. Мия ҳужайралари қўзғалади, айниқса сувсизликка
сезгир ҳужайралар. Бунда харорат кўтарилади, бехаловатлик қузатилади.
Метаболизм махсулотларининг чиқариб ташлаш учун, организмга қўшимча
сув сарфлаш таьлаб қилинади.
Изотоник дегидрация – бу холда патофизиологик ўзгаришлар асосида
сув ва электролитларнинг бир вақтда йуқотилиши ётади. Бунда асосан
ҳужайра ташқарисидаги суюқлик камаяди, ва кўпинча бу ўткир ошқозон ичак
хасталикларида хазм қилиш ширалари хисобига бўлади. Бир суткада хазм
қилиш найига 8 литр атрофида суюқлик яни, секрет ажралиб чиқиши
маьлум(сўлак, ошқозон шираси, ичак шираси) булар ичак деворидан яна
қайта қонга сўрилади. Ёш болаларда бу жараён беш мартагача кайталаниши
мумкин. Шундай миқдор юқотиш оқибати қон айланишининг ўткир
бузилишига олиб келади: марказий веноз босим пасайиши, юракнинг
минутлик хажми ва артериал босим хам пасаяди. Ташқи белгилари:
сувсизланиш
ва
гипоксия
кўринишида
ифодаланади.
Ҳужайра
дигидрататцияси неврологик ўзгаришларга – гиповолемик шокга олиб
келади.
Ошқозон ичак йўлининг ўзоқ давом етувчи касаллиги-сурункали
изотоник дегидрататцияга боғлиқ кечади. Гипергидротация – сувнинг
ушланиб қолиши: Патофизиологик ўзгаришлар қон плазмасида натрийнинг
етишмаслиги билан боғлиқ.Унинг концентрацияси 137 ммол/л дан пасайиб
кетади. Ҳужайра ичидаги юқори осмотик босим у ерга сувнинг ўтишига
ёрдам беради, ва ҳужайра ичидаги гипергидратация ривожланади. Натрийни
юқотилиши унинг реабсорбциясини камайиши (гипоальдостеренизм) билан
ёки найчалар рецепторларини альдедостеронга сезгирлигини камайиши ё
хаддан зиёд сурги дориларни исьтемол килиш билан боғлиқ. Ҳужайра ичига
сувнинг утиши натижасида ҳужайрадан ташқаридаги суюқлик камаяди ва
артериалбосимнинг пасайишига олиб келади, неврологик белгилар пайдо
бўлади.
Анурия рувожланиши мумкун. Калий йўқотилиши эса кислота-ишқор
балансининг издан чикишиига, тиришишларга олиб келади.
316
Гипертоник
гипергидратация
–Патофизиологик
ўзгаришлар
ҳужайрадан ташқари бўшлиқда узида кўп миқдорда туз тутган суюкликнинг
ушланиб колиши билан боғланган.
Натрийнинг
реабсорбциясини
(бирламчи
ва
иккиламчи
альдостеронизм) тезлашиши кейинчалик тўқималарда сувнинг ушланиши
хамда шишларнинг ривожланишига олиб келади. Қон томир тормоғида
суюқликнинг тўпланиши юрак юқламасининг ошишига олиб келади.
Бўшлиқларда суюқлик пайдо бўлади (қорин,плеврал ва бошқалар) Ҳужайра
ташқарисидаги суюқлик осмолярлигининг ошиши, ҳужайрадан сувнинг
кўчиши билан якунланади,унинг қўзғалувчанлиги ошади ва шунга хос
ўзгаришлар пайдо бўлади.
Изотоник гипергидратация –Патофизллогик ўзгариш ҳужайрадан
ташқаридаги бўшлиқнинг изотоник суюқликка тўлиши билан кечади.
Ҳужайраларни
сувсизланиши
бўлмайди.
Юрак
етишмавчилигида,
ҳомиладорлик токсикозларида вужудга келади. Гипергидратациянинг
бирламчи белгиси шишлар ва тана оғирлигининг ошиши хисобланади.
Изотоник суюқлик билан аралашган қон плазмаси онкотик босими камлиги
туфайли томир ўзанида сакланиб қолмайди ва интерситицийга ўтади.
Гипотоник гипергидратация –Патофизиологик ўзгариш ҳужайрадан
ташқаридаги бўшликнинг пастколлоид-осмотик босимга эга бўлган тузсиз
пархез сақланганда, дорилар таъсирида натрийнинг кўп ажралиб чиқишида,
парчаланаётган тўқимада катта миқдорда эндоген сув хосил бўлганда
ривожланади.бунинг аломати эдемадир.Плазма осмолярлиги пасайганда
ҳужайра гипергидратацияси ривожланади сув-захарланиши, бу холат учун
қайт қилиш билан бирга қўзатиладиган невролгик бузилишлар хос
хисобланади. Сув-электролитлар етишмовчилигининг ривожланишида гипо-
ва гиперосмоляр синдром тушунчаси ажратилади.
Гипосомолар синдроми – тери плазма осмольярлигини 1кг сувга 280
мосм пасайиши билан таьрифланади.(1 кг сувга 285 мосм меёр). Бу қон
плазмасида натрий концентратциясини камайиши билан боғланган. Оқибати
бўлиб ҳужайра гипергидрататцияси ҳисобланади. Плазма осмлярлигининг
250-230 мосм 1кг га пасайиши натижасида тез ўлим юз беради.
Гипроосмоляр синдром – плазма осмолярлиги 1кг сувга 300 мосм дан
юқорига
кўтарилиши
билан
ифодаланади.
Бу
жараён
ҳужайра
дегидрататцияси билан кечади. Бу синдромнинг келиб чиқиш сабаби фақат
гипернатириемия булиб қолмай, балки глюкоза, сийдикчилнинг хам
ошишидир. Гипергидртация ва дегидридатациянинг турли шаклларида
секторлараро суюқликнинг таксимланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |