Патологик


Инсулин етишмовчилигида келиб чиқадига гипергликемия



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Инсулин етишмовчилигида келиб чиқадига гипергликемия. 
Бу 
турдаги гипергликемия бошқаларга нисбатан турғун бўлади. Инсулиннинг 
етишмовчилиги панкреатик (мутлоқ) ва нопанкреатик (нисбий) бўлади. 
Инсулин етишмовчилиги қандли диабет касаллигининг асосида ётади 
(diabetes millitus). Қандли диабет турли ҳил ёшдаги кишиларда ва ҳатто гўдак 
болаларда ҳам учрайди, айниқса препубертат боскичида кўп учрайди. Қандли 
диабет кўп ҳолларда наслий бўлади. Диабетик ген борлиги аниқланиб, у 5% 
мойиллиги бор кишиларда гомозигота ҳолда учрайди. Қандли диабетга олиб 
келувчи генетик шикастлар инсулиннинг синтези ва ажралишининг 
бузилиши 
кўринишида, 
тўқималарнинг 
инсулинга 
нисбатан 
сезивчанлигининг пасайиши кўринишида бўлиши мумкин. 
Болаларда қандли диабетнтнинг бошланиши турли ҳил инфекциялар, 
заҳарланишлар, жисмоний ва руҳий шикастланишлар овқат таркибида кўп 
миқдорда ёғ ва карбонсув истеъмол қилиш кабилар билан боғлиқ. Ёш 
организмнинг тез ўсиши жараёнида СТГ гормонининг кўп ишлаб 
чиқарилиши кузатилади, бу ҳолл ҳам қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин. 
Панкреатик инсулин етишмовчилиги 
 
Бу ҳолат ошқозон ости безининг ўсмалари таъсирида емирилишида, 
унинг тўқимасини инфекцион жараёнлар билан шикастланишида 
(туберкулёз, захм) ва жароҳатланишида ривожланади. Тажрибада инсулин 
етишмовчилигини ошқозон ости безини олиб ташлаш йўли билан чақириш 
мумкин. Лекин бунда овқат ҳазм бўлишининг оғир бузилиши ҳам келиб 
чиқади. 
Панкреатитларда, 
яъни 
ўткир 
яллиғланишининг 
дегенератив 
жараёнларда ошқозон ости безининг ҳамма, шунингдек инсулин ҳосил 
бўлиши ҳам бузилади. Панкреатитдан кейин 16-18% ҳолларда инсулин 
етишмовчилиги ривожланади. Бу ҳолат бириктирувчи тўқималарнинг 


302 
ортиқча ўсиб кетиши билан боғланган, у Лангерганс оролчаларидаги B-
ҳужайраларни коплаб, у ерда кислород етказилишини бузади. 
Инсулин 
етишмовчилигининг 
Яна 
бир 
сабаби 
Лангерганс 
оролчаларидаги маҳаллий гипоксия бўлишидир (қон томирлар торайиши 
натижасида). Нормада эса бу ерда қон айланиши жуда жадал бўлади Бунда 
инсулин таркибидаги дисульфид боглар ҳосил бўлиши бузилади, 
сульфигидрил (нофаол) боглар ҳосил бўлади ва инсулин фаоллигини 
йўқотади, гипогликемик таъсир кўрсата олмайди. Инсулин етишмовчилиги 
пурин алмашинуви бузилганда, организмда аллоксан ҳосил бўлиши 
натижасида ривожланиши мумкин, у тузилиши жихатидан сийдик 
кислотасига яқин туради (уреид, мезоксал кислотанинг). 
Аллоксан қандли диабетнинг тажриба модели учун қўлланилади. 
Аллоксан SH-группани боғлайди. B-хужай- раларида бу гуруҳ жамғармалари, 
кам, шунинг учун уларнинг танқислиги тез юзага келади ва инсулин 
фаоллигини йўқотади. Агар аллоксан юборишдан 1 мин аввал SH-группани 
кўп сақлайдиган цистеин юборилса қандли диабет ривожланмайди. Қандли 
диабет касалларида кўпинча цистеин етишмаслиги тўғрисида маълумотлар 
бор. 
Маълумотларга 
кўра, 
аллоксан 
бевосита 
B-ҳужайраларни 
шикастлантиради, ҳаттоки некрозга олиб боради. Инсулин етишмаслигининг 
патогенезида Рух ионларининг етишмаслиги маълум роль уйналиши мумкин. 
Рух инсулин молекулаларидан гранулаларнинг конгламерацияси учун ва 
уларнинг депо қилиниши учун зарурдир. 
Енгил ҳазм бўладиган ва алиментар гипергликемия чакирадиган 
карбонсув овқат билан ортиқча, тез истеъмол қилинишида, хаддан ташқари 
тўйиб ейишида инсуляр аппартанинг чарчаши кузатилади. Бу маънода 
болаларнинг максадга мувофиқ (роционал) овқатланиш тартиби муҳим, 
айниқса ирсий мойиллик бўлганида (яқинларида қандли диабет билан 
оғриганлар бўлса). 
ЖССТ (ВОЗ) маълумотларига кўра, цианидли озиқлар, масалан: 
таркибида кам миқдорда сорго, проса сақлайдиган озиқ-овқатларни истеъмол 
қилиш билан ошқозон ости безининг шикастланиши орасида аниқ боғланиш 
бор. Озиқли цианидларнинг таркибида ёки организмда цианидларни 
зарарсизлантириш 
учун 
зарур 
бўлган, 
олтингугурт 
сақлайдиган 
аминокислоталарнинг 
етишмаслигида 
айниқса 
яққол 
кўринади. 
Маълумотларга кўра, ёш болаларда диабетга қизилча ва тепки вируслари 
сабаб бўлиши мумкин. Бу муаммо ўрганиляпти. 
Қатор дори препаратлари (тиазидларнинг бир гуруҳи кортико 
стероидлар ва бошқалар) глюкозага чидамлиликнинг ўзгаришини чақириши 
мумкин, диабетга мойиллиги бор болаларда бу касалликнинг бошланғич 
омили ҳисобланади. 
Шундай қилиб, панкреатик инсулин етишмаслигини ривожланишида 
инсуляр аппаратнингнаслий нофаоллиги муҳим роль ўйнайди. 


303 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish