Патологик


Карбонсувлар оралиқ алмашинувининг бузилиши



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Карбонсувлар оралиқ алмашинувининг бузилиши 
 
Карбонсувлар оралиқ алмашинувининг бузилишига қуйидаги ҳолатлар 
олиб келиши мумкин: 
1.Гипоксия ҳолатлар (юрак-қон томир етишмовчилиги, нафас 
етишмовчилиги анемиялар ва бошқалар). 
Бунда карбонсув ўзгаришининг анаэроб даври аэроб давридан устун 
бўлади. Қонда ва тўқималарда сут ва пироузум кислоталарнинг ортиқча 
тўпланиши содир бўлади. Сут кислотанинг миқдори бир неча марта ошади, 
бу 
эса 
оксигемоглобиннинг 
диссоциациясини 
(парчаланишини) 
тезлаштиради, тож томирларни кенгайтиради, яъни гипоксияда маълум 
даражада компенсатор таъсир этади. Лактатнинг кўп миқдорда ва узоқ 
тўпланиши тўқималарга салбий таъсир кўрсатади. Уларда ацидознинг 
ривожланишига ва ферментатив жараёнларнинг бузилишига, АТФ нинг кам 
ҳосил бўлишига олиб келади. 
Лактатнинг қонда ва пешобда кўпайиши янги туғилган чақалоқларда 
ҳам бўлади, бунинг сабаби уларда гликолиз жараёнининг юқори фаоллиги 
ҳамда туғилиш жараёнида онанинг кучаниги даврида ва боланинг боши 
туғиш йўлларидан ўтганда (бунда йўлдош ва киндик тизимчасининг 
сиқилиши қон айланишининг бузилишига олиб келади) бўладиган 
гипоксиядир. 


300 
2. Жигар вазифасининг бузилиши. Нормада жигарда сут кислотасининг 
бир қисми глюкоза ва гликогенга ресинтезланади. Жигар шикастланганда бу 
ресинтез бузилади. Гиперлакцидемия ва ацидоз ривожланади. 
3. В1 Гиповитаминоз. Витамин В1 (тиамин) фосфорланиши ҳисобига 
кокарбаксилазага айланади, у эса бу ферментларнинг простетик гуруҳига 
бўлиб, карбонсув алмашинишида қатнашади. В1 гиповитаминозида альфа-
кетокислотанинг 
декарбоқсилланиши 
бузилади. 
Кокарбоксилаза 
етишмаслиги эса ацетил-коэнзим А нинг пироузум кислатасидан 
синтезланишининг бузилишига олиб келади. Бунда пироузум кислотасининг 
миқдори кескин ортиб, қисман сут кислотасига ўта бошлайди ва унинг 
миқдори ҳам ортади. 
Пироузум кислотасининг оксидланиши бузилганда ацетилхолиннинг 
синтези камаяди, бу эса ўз навбатида нерв импульсларининг ўтказилишини 
бузади. Пироузум кислотаси нерв охирлари учун фармакологик Заҳар 
ҳисобланади. Унинг концентрацияси 2-3 баробар ошганда сезувчанлик 
бузилади, невритлар,фалаж ҳолатлари келиб чиқади. 
В1 гиповитаминозида карбонсув алмашинувининг пентозофосфат йўли 
ҳам бузилади, ҳусусан рибозанинг ҳосил бўлиши пасаяди. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish