Патологик физиология


Юқори атмосфера босимининг таъсири. Кессон касаллиги



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

Юқори атмосфера босимининг таъсири. Кессон касаллиги 
Юкрри атмосфера босимини инсон организмига кессон шароитида ва 
сув остида ишлаётган вақтида кучли таъсир кўрсатади. Сув остининг чуқур 
қатламларида инсон баданининг сатхига тушадиган босим ўрта хисобда хар 
10 м да бир атмосферага ортади. Демак масалан: 20 - 25 м чукурликда 
ишлаётган гаввосларнинг бадан сатхига тушадиган босим 3 - 3,5 
атмосферага тенгдир. 
Инсон нормал шароитдан атмосфера босими юқори бўлган мухитга 
ўтганида биринчи навбатда қулоқ сохасида оғриқ сезади, бу қулоқ 
пардасининг сиқилиши билан боғлиқ. Атмосфера босимининг кўтарилиши 
натижасида ичаклардаги газлар зичлашади, тери ости томирларининг 
сиқилиши хам кузатилиб, оқибатда айланаётган қоннинг кўп қисми ички 
органларда тўпланади. Узгаришларнинг кечиши ва оқибати оддий шароитдан 
юкрри атмосфера босимли мухитга канчалик тезлик билан ўтишига кўп 
жихатдан боғлиқ. Атмосфера босимини тезлик билан 80-100 мм симоб 
устунига қадар ортиши ўпка альвеолаларининг шикастланишига сабаб 
бўлади ва бу вақтда альвеоляр хаво ўпка томирларига ўтиб уларнинг 
эмболиясига олиб келади. Маълумки, газларнинг эриш қобилияти атмосфера 
босимининг ортишига мутаносибдир. Бундан чиқадики, атмосфера босими 
60 


ошган шароитда қонда ва тўқиманинг каллоид моддаларида кўп миқдорда 
газлар (хусусан азот ва оксеген) эрийди, бунга сатурация дейилади. 
Суюқликларда эриган газлар юкрри атмосфера босими таъсирида бўлган 
организмда юзага келадиган паталогик жараёнларнинг механизмида хал 
қилувчи аҳамиятга эга. Бу жихатдан организмда азот миқдорининг кўпайиши 
айниқса хавфлидир, чунки азот ёгга бой бўлган тўқималарда жуда осонликча 
эрийди. Нормал атмосфера босими шароитида қоннинг хар 100 мл да 1 мл ёг 
тўқимасининг айнан шу миқдорида 5 мл гача азот эриган бўлади. Уртача 
огирликка эга бўлган инсоннинг организмида 1 л га якин азот мавжуд бўлса, 
унинг тахминан 350 мл ёғ тўқимасининг хиссасига тўғри келади. Атмосфера 
босими ошганда инсон танасидаги азотнинг миқдори бир неча марта ортади 
ва бундай шароитда мия тўқимасида хам азотнинг микдори кўпаяди. Чунки 
нерв ҳужайраси липидларга нихоятда бой. 
Азотнинг марказий нерв системасига шикастловчи таъсири натижасида 
инсонда аввал эйфория ходисаси намоён бўлади, сўнг эйфория тезликда ўтиб 
кетгач, интаксикация учун хос бўлган белгилар (бош огриши, бош айланиши, 
галюцинациялар, харакат координациясининг бузилишлари, хушни йўкотиш 
кабилар) юзага келади. Бундай нохуш холатларнинг олдини олиш мақсадида 
кессон шароитида ва сув остида ишлаётганларга нафас учун оксигеннинг 
гелий билан аралашмаси берилади. 
Атмосфера босими юқори бўлган мухитда оксиген хам организмга 
токсик таъсир кўрсатади. Маълумки, қонда оксиген асосан гемоглобин билан 
бириккан холда ва унинг жуда оз кисми эса плазмада эриган холда бўлади. 
Гемоглабинни оксиген билан бирикиш крбилияти чегараланган (хар бир 
гемоглабин молекуласи 4 молекула оксиген билан бирлаша олади холос). 
Бундан кўриниб турибдики, атмосфера босими ошганда фақат кон 
плазмасида эриган шаклдаги оксигеннинг микдори кўпаяди. Артериал 
қоннинг гемоглобин билан бириккан оксиген микдори эса ўзгармайди. 
Плазмада эриган оксигенни тўқималар осонгина истемол қиладилар бу вақт 
оксигемоглабинни оксигенга ва гемоглобилинга диссоцияланиши бузилади, 
натижада тўқималарда хосил бўлган карбонат ангидрид газининг 
организмдан ажралиши секинлашади (чунки карбонат ангидриднинг кўп 
қисми ўпкаларга гемаглобиннинг бирикмаси карбогемаглобин шаклида 
етказилади). Бунинг оқибатида тўқималарга ортиқ миқдорида оксигеннинг 
келишидан хар хил радикалларни пайдо бўлиши тезлашади. Қонда карбонат 
ангидрид газини ва тўқималарда радикаллар миқдорининг ортиши 
натижасида организмда интоксикация аломатлари пайдо бўлади. Бундай 
вақтда ўпкада гиперемия, экссудация, эдема, баъзан эса бронхларнинг спазми 
кузатилади. Босим 3 атмосферадан ошганида кўриш галюцинациялари, 
хушнинг йўқолиши каби аломатлар юзага келади. Бу ходисаларнинг олидини 
олиш учун кессон шароитида атмосфера босими қанча кўтарилган бўлса, 
нафас олиш учун берилаётган газлар аралашмасида оксиген фоизларидаги 
миқдорини шу кадар камайтириш лозим, гаввосларнинг кислород 
аппаратлари яхши ишламаганида карбонат ангидриднинг ўпкалар орқали 
ажратилиши бузилади. Бундай вақтда қонда карбонат ангидрид газининг 
61 


микдори кўпаяди. Карбонат ангидрид гази билан захарланиш атрериял 
босимни пасайишига, хушнинг йўқотилишига, нафас ва вазомотор 
марказларининг фалажланишига сабаб бўлади. Атмосфера босими юкрри 
бўлган мухитдан нормал босим мухитига ўтган инсонларнинг тўқималарида 
эриган газларнинг ортиқ қисми ўз бирикмаларидан ажралади. Бу ходисага 
десатурация дейилади. Десатурация натижасида пайдо бўлган газ 
пуфакчаларининг катталиги атмосфера босимининг канчалик пасайишига, 
пасайишнинг тезлигига ва ажралиб чиққан газнинг турига боглик, босими 
1,25 атмосфера бўлган мухитдан нормал шароитга ўтилганда хосил бўлган 
газ пуфакчалари эмиболияни юзага келтиради. Чунки бу вактда газ 
пуфакчаларининг диаметри 8 мм дан кичик бўлади. Капиллярларнинг 
диаметри 8 - 12 мм га баробар бўлганлиги учун бундай пуфакчалар 
осонликча ўпкага келиб, организмдан ажратилади (улар тери орқали хам 
организмдан ажратилади). 
Атмосфера босими тезлик билан пасайганида нисбатан йирик газ 
парчалари пайдо бўлади. Бундай пуфакчалар оксиген газидан иборат 
бўлганлигидан организм учун нисбатан унчалик хавфли эмас. Чунки оксиген 
тезлик билан ё гемоглабин билан бирлашади ёки тўқималар томонидан 
истеъмол қилинади. Карбонат ангидрид газидан иборат бўлган эмболлар 
камдан-кам холларда хосил бўлади. Чунки карбонат ангидриди гази қоннинг 
буфер системалари билан осонликча реакцияга киришади ва тезлик билан 
ўпка оркали организмдан ажратилади. (хаводаги
 CO
2
газининг парциал 
босими нисбатан оз бўлганлигидан у ўпка альвеолаларидан осонгина ташқи 
мухитга ажратилади). Азот газининг пуфакчалари организмдан ташки 
мухитга секинлик билан чикарилади. Маълумки азот сут эмизувчи 
ҳайвонларнинг тўқималари томонидан истеъмол қилинмайди. Демак 
суръатли декомпрессия холларида қондаги азот бирикмаларидан йирик 
пуфакчалар (газ эмболияси) шаклида ажралиб томирлар ичига тикилиб 
қолади. Шу вақтда организмнинг ички суюкликларида (перитониум 
суюқлиги, синовиал суюқлиги, перикард суюқликлари ва ҳакозо) ва азот 
яхши эрийдиган тўқималарда газ пуфакчаларини хосил қилади. 
Босимнинг кескин пасайиши натижасида метеоризм, қулоқ ва бурун 
бўшлиғида оғриқлар, қулоқ пардасининг шикастланиши, ўпка эдемаси ва 
тўкималар эмфиземаси каби баротравма аломатларини келтириб чикаради. 
Баъзи олимлар юқори атмосфера босими мухитидан оддий шароитга 
ўтган одамнинг қон томирларида эмболияни пайдо бўлишига ва шундай 
таассуротлар билан боғлиқ бўлган паталогик жараёнларни «кессон 
касаллиги» деб атайдилар. Аммо айнан шундай патологик ўзгаришлар 
атмосфера босими нормал бўлган мухитдан ортиқча босим мухитига ўтганда 
хам пайдо бўлади. Улардан хулоса қилиб тасвирланган патологик 
жараёнларнинг мажмуига «декомпрессия касаллиги» деб номлаш мақсадга 
мувофиқдир. 
Томирларда газ эмборияси содир бўлган инсонлар муолажасининг 
асосий усули рекомпрессия, яъни атмосфера босимини бошкатдан 
орттиришдан иборат. Рекомпрессия натижасида газ пуфакчалари кайтадан 
62 


организмнинг суюқликларида эрийди. Бундан кейин беморни ҳамма 
қоидаларга риоя қилган холда оддий атмосфера босимига молик бўлган 
мухитга ўтказилади. Бу муолажа барокамера деб номланган герметик 
ёпиладиган хоналарда амалга оширилади. Ҳозирги вақтда барокамераларда 
ўтказиладиган баротерапия (муолажа усули) хар хил жаррохлик ва 
терапевтлик касалликларини (нафас органларининг сурункали касалликлари, 
облитерация этувчи эндоартрит, коронар қон айланишининг бузилиши, 
анаэроб инфекция ва х.к) муолажасида қўлланилади. Баротерапиянинг 
асосий даволовчи таъсири ўзгартирилган атмосфера босимини организмнинг 
тери, тўқима ва органларидаги барорецепторларининг қитиқланиши балан 
ҳамда томирларда пайдо бўладиган ўзгаришлари билан боғлиқ. Камерада 
босимнинг пасайиши организмнинг юза томирларида геперемия, ортиши эса 
периферик томирларининг ишемиясига ва ички органларида кон 
тақсимланишининг кучайишига олиб келади. Шундай қилиб барокамера 
шароитида нафас олаётган хаво газларининг таркиби мақсадга мувофиқ 
келиши, моддалар алмашинуви ҳамда тўқималарининг озиқланиши 
таъсирига эга. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish