Патологик физиология


Юқори хароратнинг патоген таъсири



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

Юқори хароратнинг патоген таъсири 
Атроф-муҳит хароратининг кўтарилиши натижасида организмда 
умумий ва махалий ўзгаришлар юзага келади. Юкрри хароратни организмда 
пайдо қилган махаллий ўзгаришларига куйишлар, умумий ўзгаришларга эса 
гипертермия ва иссиқ уришлар киради. 
Юқори харорат (температура)нинг таъсири натижасида организм 
тўқималарида юз берадиган махаллий бузилишларга куйиш дейилади. Куйиш 
касаллиги олов, қиздирилган ашёлар, ёнаётган газ, қайноқ сув агдарилиши, 
қизиган ёгларни таъсирида пайдо бўлади. Этиологик жихатдан термик 
куйишлардан ташқари кимёвий, электрик, қуёш нури ва ҳ.к. таъсиридан 
юзага келадиган куйишлар фарқланади. Куйишларнинг ичида энг кўп 
учрайдигани бу терини куйишидир. Баъзи холларда оғиз бўшлиғи, нафас 
йўлларини ва нихоятда кам холда меъда тўқимларнинг куйиши учрайди. 
Куйиш натижасида тўқималарда юзага келган ўзгаришларни 
жиддийлик даражаси ва хусусияти иссиклик манбаининг организмга таъсир 
қилиш усулларига унинг иссиклик сигими ва таъсир этган муддати тананинг 
қайси жойи ва ушбу шикастланган сатҳнинг катта кичиклиги ва ниҳоят 
хароратга нисбатан сезгирлиги ҳамда чидамлигига богликдир. Одатда 
харорати 50
0
дан паст бўлган ашёлар тана тўқималарда куйишига сабаб 
бўлмайди. 
Тўкималрда юзага келган ўзгаришларга кўра куйишнинг даражаси 
фаркланади: 
68 


1-даражали куйишда тери енгил шикастланади ва унда қизариш 
(эритема) хосил бўлади халос. 
2-даражали куйишда терининг юкрри юзаки қатламлари шикастланиб, 
унда суюклик тутувчи пуфакчалар пайдо бўлади. 
3-даражали куйишда терининг ҳамма қатламалари некрозга учрайди. 
Куйишнинг бу даражаси икки: А в а Б гуруҳларга ажратилади. 
Тери юза катламининг некрози билан натижаланган куйишлар 3 
даражанинг А гуруҳига оиддир. Бу вақтда терининг камбиал элементларни 
зарарланмайди. 3 даражали куйишнинг Б гуруҳида эса некроз жараёни 
терининг барча қатламларида мавжуд бўлади. 
4-даражали куйишларда хам тери, хам тери остида жойлашган 
мушаклар хатто суяклар хам некрозга учрайди, куйиб "кўмирга айланади" 
Куйиш вақтида юз берган умумий ўзгаришларнинг огирлиги хаёт учун 
хавфлилиги куйишнинг сатхига ва организмнинг умумий холатига боғлиқ. 
Урта ёшли шахсларда тана умумий сатхнинг тахминан 10% эгаллаган 
1-даражали куйишларда тана хароратини кўтарилиши, бош огриши, 
лекоцитоз кузатилади. Лекин бу ўзгаришлар киска муддатли бўлиб, 
организмнинг умумий ахволига унча таъсир кўрсатмайди. Куйиш катта 
сатхда юз берган бўлса организм умумий ахволида оғир ва узоқ муддатли 
ўзгаришлар пайдо қилади. Тана сатхининг 10-15 фоиз эгаллаган 2 ва 3 
даражали куйишлар хаёт учун хавфлидир. Бундай куйганларнинг 8-15 фоизи 
халок бўлади. 
Тана сатхнинг 10-15 фоиз эгаллаган 2 ва 3 даражали куйишлар хаёт 
учун хавфлидир. Бундай куйганларнинг 8-15 фоизи ҳалок бўлади. 
Тана сатҳнинг 30 фоизини куйиши одатда 50 фоиз ҳолларда ўлим 
билан тугайди. Аммо тана сатхнинг 70 фоизи куйганда деярлик ҳамма вақт 
ўлим юз беради. Куйиш натижасида организмда юзага келган махаллий 
ҳамда умумий бузилишларнинг мажмуи куйиш касаллиги деган назологик 
бирликни фарклашга асос бўлади. Гўдак ва болаларга куйиш касаллиги 
тананинг нисбатан кичик соҳасини эгаллаган тақдирда ҳам ривожланган 
бўлади. 
Куйиш касаллигининг кечишида бир-бири билан узвий богланган 5 
давр куйиш шоки, куйиш токсемияси, куйиш септикотоксемияси, озиб-тўзиб 
кетиш ва соғайиш давралари фарқланади. Бу давраларни ривожланиш 
муддатлари ва орсида кескин чегара йўқ. Баъзи ҳолларда куйиш шоки айни 
вақтида инфекцион асоратлар билан биргаликда ривожланган бўлади. 
Куйиш шокининг ривожланишида огрик сезгиси ва марказий нерв 
системасининг ҳаддан ташқари кучли қўзғалиши (таъсирланиши) катта ўрин 
тутади. Травматик шок сингари куйиш шокининг кечишида ҳам эректил ва 
торпид давралар ёки фазалар фарқланада. Эректил даврида марказий нерв 
системаси оғриқ сезгиси таъсиридан ниҳоятда кучли қўзғолади, 
симпатоадренал системасининг тонуси ортади, кон плазмасида 
катехоламинларнинг миқдори кўпаяди. Торпид даврда эса мия қобиғнинг ва 
қобиқ ости ядроларнинг фаолияти пасади; вегетатив нерв системасининг 
парасимпатик бўлимининг тонуси кучаяди (ваготония). Травматик шокдан 
69 


фарқли ўлароқ, куйиш шокида артериал босим хам ўзгаради. Бу аввало томир 
тонуси марказининг резистенлигига боғлиқ ва гипоталамус-гипофиз-буйрак 
усти бези системаларнинг фаоллашуви натижасида қонга кўп миқдорда 
адреналин ва кортикостероидлар ажралади маълумки булар томир тонусини 
кўтарилишига сабаб бўлади. 
Куйиш шоки вақтида айланаётган крннинг умумий ҳажми камаяди, у 
қуюқлашади. Бунинг асосида куйиш натижасида томирларни ўтказувчанлиги 
ортиши плазманинг йўқотилиши (плазмергия) ва шу туфайли куйган соҳада 
кўп миқдорда экссудат ажралиши ётади. Баъзан тана сатҳнинг майдонини 
катта қисмини эгаллаган куйишлар вақтида организм плазмаси умумий 
миқдорнинг 60-70 фоизи ажралади. 
Куйиш вақтида организмнинг куймаган мутлақо соглом қисмларнинг 
томирларни ҳам ўтказувчанлиги ортади. Бу куйган жойлардан қон кўплаб 
ўтган биологик фаол моддалар (гистаман, брадикинин, простагаландин ва 
бошқалар) таъсири натижасида юз беради. Куйиш касаллиги вактида 
қоннинг қуюқлашуви кўпинча организм йўқотган плазманинг миқдорида 
мувофиқ бўлади. Куйиш натижасида эритроцитлар гемолизга учрайди ва шу 
туфайли уларни микдори камаяди. Эритроцитларнинг гемолизи натижасида 
касал қонида билурубин микдори ортади, сийдик билан кўплаб гемоглобин 
ажралади. Куйиш касаллигида юз берадиган гемолизнинг сабабларидан 
бири-тўқималарнинг қизишидир. Бундан чиқадики, ўт-аланга, ёнғин 
таъсирига дучор бўлган инсон ва ҳайвоннинг қон зарбдори гемолитик 
таъсирли хусусиятларга эга. Бу куйган тўқималардан қонга ўтган баъзи 
моддаларнинг гемолитик таъсир кўрсатиши билан изоҳланади. 
Юрак қисқариш қобилиятларининг заифлашуви куйиш шокининг 
патогенезида катта аҳамиятга эга. Бу айланаётган қон миқдори озайиш билан 
бирга, юракнинг дақиқалик ва систолик ҳажмлар камайиши тарзида намоён 
бўлади. 
Қон айланишнинг заифланиши эса тўқималарда кислород очлиги 
(гипоксия)га олиб келади. 
Куйиш асосий аломатларидан бири организмда кислота-ишкор 
мувозанатининг бузилиши ва метаболик ацидознинг юзага келишидир. 
Бунинг асосида қон айланишнинг секилашуви, тўқималарда юзага келган 
гипоксия, моддалар алмашувининг бузилиши ва ҳ.к ётади. Куйиш шокининг 
эректил даврида гипергликемия қайд қилинади. Агонал даврда эса 
гипогликемия кузатилади. Шокнинг торпид даврида углеводларнинг анаэроб 
оксидланиши устунлик қилади. 
Куйиш касаллигининг патогенезида оқсиллар алмашинувининг 
бузилиши катта аҳамиятга эгадир. Куйиш натижасида қон плазмасининг 
протеолитик фаоллиги ортганлигидан плазма ва тўқима оқсиллари шиддатли 
парчаланади. Куйган инсоларда гипопротеинемия ва манфий азот баланси 
қайд этилади. Куйган сатҳдан ажралган плазманинг-экссудатнинг таркибда 
кўп оқсиллар бўлади. Касалликни оғир ҳолларида буйраклар шикастланиши 
туфайли оқсиллар йўқотиш (альбуминурия) янада кучаяди. Куйиш вақтида 
оқсилларнинг биосинтези ҳам бузилади. Мана шуларни ҳаммаси куйиш 
70 


касаллигининг кейинги навбатдаги даврларида касалларнинг тез орада 
ориқлаб кетишига сабаб бўлади. 
Куйишни организмда юзага келтирадиган ўзгаришлардан яна бир 
муҳими, бу сув-тузлар алмашувининг бузилишидир. Бу ҳам томир 
ўтказувчанлигини ортиши билан, ҳамда буйрак усти бези қобиқ қисмининг 
дисфункцияси билан бевосита боғлиқ. Огир куйишлар вақтида сув 
заҳирасининг кўп қисми шикастланган жойларига йигилади. Томир деворини 
ўтказувчанлик қобилияти ортгани туфайли ҳужайралараро суюқликнинг 
миқдори кўпаяди; куйган шахсларда эдемалар, олигурия ва анурия қайд 
қилинади. 
Айни вақтда куйишда сувсизланиш ва чанқаш хисси пайдо бўлади; 
Шикастланган ҳужайлардан қонга кўп миқдорда калий ва уни тутган 
бирлашмалар ўтади (гиперкалиемия) ва уларнинг сийдик билан ажралиши 
тезлашади. Гиперкалиемиянинг токсик таъсиридан юракнинг қисақариш 
қобилияти ва юрак автоматизми бузилади. 
Одатда огир куйишларда ўткир буйрак етишмовчилиги кузатилади. 
Куйиш шокининг бошланғич даврларидаёқ жигар фаолияти кескин ўзгаради, 
айниқса унинг секретор ва плазма оқсилларини синтезлаш фаолияти кескин 
бузилади. Куйиш касаллигининг патогенезида организмнинг ўз 
тўқималарида ҳосил бўлган токсик маҳсулотлар билан захарланиш, куйиш 
токсемиясида катта аҳамиятга эга. Нерв ва гемодинамик ўзгаришлар 
ривожланишида рефлектор механизмлардан бошқа яна куйган тўқималардан 
қонга сўрилган токсик моддалар хам иштирок этади. Одатда тананинг катта 
сатхини эгаллаган куйишлар ҳамиша инфекциялар билан зарарланади. 
Инфекция куйган соҳага кириш вақтида атроф тўқималарни, баъзи ҳолларда 
некрозга учради, мононукляр фагоцитлар фаолиятини заифлашади. Овқатни 
ҳазм қилувчи системанинг шиллиқ қаватларининг ҳимоявий фаоллиги 
камаяди. Булар организм барьер тузилмаларининг химоявий хоссаларини 
бузилишига сабаб бўлади. Натижада микроорганизмлар осонгина куйган 
сохадан қонга киради (септикопиемия). Куйиш касаллигининг озиб-тўзиб 
кетиш даврида касалда озишининг кучайиши билан бирга анемия 
ривожланади, ички органлари дистрофияга учрайди, ички секреция 
безларининг (хусусан,буйрак усти безининг қобиқ қисмини) фаолияти 
бузилади. Бу вактларда организмда хар хил асоратларни (пенвмония, 
гломерулонефрит ва ҳ. ни) қайд қилиш мумкин. 
Согайиш даврида некрозга учраган тўқималар яра соҳасидан ажралиши 
кучаяди. Уларнинг юзасида хосил бўлган нуқсон бириктирувчи тўқима билан 
тўлади. Юзаки куйган ерларда эпителий тўқимаси ривожланади. 
Куйишдан тузалган инсоннинг қон зардобида куйган тўқимага қарши 
антителолар борлиги аникланган. Улар куйган тўқимадан хосил бўлган 
аутоантигенларни қонга сўрилиши натижасида пайдо бўлади. Огир даражали 
куйишлардан сўнг соғайган одамларнинг қонида аутоантителаларнинг 
миқдори айниқса кўп бўлади. Одатда бу аутоантителолар куйиш 
кассаллигининг 30-40-чи кунларида аникланади. 
71 


Куйишдан соғайган инсонларнинг қон зардобидаги антителолар куйиш 
касаллигининг дастлабки кунларида организмда пайдо бўлаган 
аутоантигенларни нейтраллаштириш хоссасига эга. Антителоларни бу 
хоссаларидан куйиш касаллигини даволашда фойдаланилади. 
Атроф-муҳит ҳарорати кўтарилганда ва хавонинг рутубати (намлиги, 
димлиги) ортганида организмда ҳосил бўлган иссиқлик энергияси ташқи 
мухитга одатдагига нисбатан анча секинлик ва қийинчилик билан 
ажратилади. Текширишлар ҳайвон танасининг харорати 33
0
С дан ортиқ 
бўлагнда иссиклик энергияси ёлғиз буғланиш йўли билан берилиши 
иссикликни физикавий бошқаришнинг бошқа усулларини (иссикликни 
ўтказиш, нурланиш) аҳамиятини йўқотганидан далолат беради. Хавонинг 
нисбий намлигини (рутубати) орта бориши буғланиш йўли билан иссиклик 
ажратишнинг имкониятларини камайтиради. Баъзи ҳолларда организмда 
хосил бўлган иссиклик энергияси ташки мухитга ажратилмайди, натижада 
организм қизиб кетади. Иссикликни ташқи муҳитга берилишининг 
секинлашуви шароитида ёш болаларни бадани жуда тез ва осонлик билан 
қизийди. Чунки уларда иссикликни бошкариш системаси тўла шаклланган 
эмас. Тер ажралишининг бузилиши хам организмни тезда қизиши учун қулай 
шароит яратади. Юқори намлик, ҳавони харакатсизлиги, жисмоний зўриқиш 
организмнинг функционал системаларини ва ички органларнинг 
бузилишлари (масалан, қалқонсимон безнинг гиперфункцияси) иссиқ мухит 
шароитида баданни қизишини анча тезлаштиради. 
Иссиқликни физикавий ва кимёвий бошкарилишининг асосий 
харакатлантирувчи омили тери ва томирлардаги терморецепторлардан 
иссикликни бошқарувчи марказларга берилган қитиқланишлардир. 
Аммо гипертермия шароитидаги организмнинг физиологик 
функцияларини бузилишида қизиган қоннинг марказий нерв системасига 
таъсир этиши мухим аҳамиятга эга. 
Ташки мухитнинг харорати кўтарилиши натижасида организмда пайдо 
бўлган ўзгаришларда 2 давр фарқланади: компенсацияланган ва 
компенсацияланмаган гипертермия даврлари. Биринчи даврда иссикликни 
бошкаришнинг физикавий механизмлари организмни иссиқ мухитга 
уйғунлашувига хизмат қилувчи ўзгаришлар юзага келади. Бу вақтда тери 
томирлари кенгаяди, уларда қон айланиши тезлашади. Тер ажралиши 
кўпаяди, қизиган қоннинг нафас марказига таъсири натижасида нафас олиш 
тезлашади. Организмнинг қизиши узоқ муддат давом этганда иссиқликни 
бошқарувчи механизмларнинг фаолияти тана хароратини собит сакланишини 
таъмин эта олмайди ва натижада иккинчи давр (декомпенсация) бошланади. 
Бу вактда тана харорати кўтарилади, марказий нерв системасида қўзғолиш 
ходисаси юзага келади, безовталик, тез ва юзаки нафас, тахикардия 
кузатилади; моддалар алмашинуви тезлашади, органларни рефлектор 
фаолияти ортади. Организм 38-39
0
,5 гача қизиганда хушни йўқотиш, нафас 
ва кон айланишининг бузилишлари юзага келади. Тана харорати 42
0
С га 
етганда бош мия тўқималарда моддалар кескин суръатда бузилади. 
72 


Тана хароратининг кўтарилиши узоқ муддат давом этганида марказий 
нерв сестемаси марказларидаги қўзғалишлар тормозланиш билан 
алмашилади, натижада нафас системасининг ва юракнинг фаолиятлари 
пасаяди, артериал босим кескин суратда пастга тушади, тўқималарда оксиген 
етишмаслиги юзага келади. Тер ажратиши тезлашиши натижасида организм 
кўп миқдорда сув ва минерал моддаларни йўқотади. Қонни қуюқлашганлиги 
ва суюқликни камайиши қон айланишини секинлаштиради, бу эса юрак 
фаолиятини етишмаслигига сабаб бўлади. Нисбатан огир холларда 
рефлекслар йўқолади. Улим нафас чикариш даврида, юрак фаолияти эса 
систола даврида тўхташи натижасида содир бўлади. 
Хароратни тезда ортиши билан боғлиқ бўлган ўткир гипертермияга 
иссиклик уриши дейилади. Иссиклик урилиши марказий нерв системаси 
фаолияти кескин бузилишига сабаб бўлади. Бу вактда артериал босим 
пасаяди, безовталаниш, кучли иссиқлик-қизиш сезгиси, нафас қисиш, кусиш, 
ҳушни йўқотиш содир бўлади. Тана ҳарорати баъзида 42-43
0
га етади. Одатда 
иссиклик уришини бошдан кечирганларда нерв системаси баъзи 
фаолиятининг ўзгариш белгилари узоқ муддат давом этади. 
Офтоб (қуёш) урилиши клиник аломатларига кўра иссиқлик уришига 
ўхшайди. 
Лекин улар этиологияси ва патогенези бўйича бир-биридан 
фарқланади. Офтоб уришининг этиологик омили очиқ бошқа қуёш 
нурларининг бевосита кўрсатган таъсиридан келиб чикади. 
Бу нурларнинг бир қисми бошнинг бўшлиқларига тўпланиб, нерв 
ҳужайраларига ва мияга бевосита шикастловчи таъсир кўрсатади. Қуёш 
урган вақтда аввало марказий нерв системасининг фаолияти бузилади. Бошка 
ўзгаришлар (нафас ва кон айланишининг бузилиши, тана хароратининг 
кўтарилиши ва х.к) нерв системаси фаолиятининг бузилиши натижасида 
пайдо бўлади. Офтоб урган шахсларни миясида гиперемия ва майда қон 
қуйилишлари юз беради. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish