Патологик физиология


Б А Р О М Е Т Р И К Б О С И М Н И Н Г ТАЪСИРИ



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

2.3. Б А Р О М Е Т Р И К Б О С И М Н И Н Г ТАЪСИРИ 
Паст барометрик босимнинг таъсири. Тог (баландлик) касаллиги 
Инсон паст босим таъсирига баландликка кўтарилганда, тоққа 
чиққанда, самога учувчи аппаратларнинг герметиклиги бузилганда ва шунга 
ўхшаш шароитлар бўлганда, барокамерада учрайди. Атмосфера босимининг 
пасайиши натижасида пайдо бўладиган баланд тог шароитидаги холат тог 
касаллиги ва герметиклиги йўқолган, учиш апаратларидан фойдалинилганда 
пайдо бўладиган холат баландлик касаллиги деб юритилади. Баъзи олимлар 
баландликка алоқадор бўлган ҳамма холатларни «Баландлик касаллиги» деб 
номлашни афзал кўрадилар, аммо аслида баландлик ва тог касалликлари бир 
- биридан фарқланади. Тог касаллиги одатда аста - секин ривожланади. 
Унинг аломатлари инсон тоққа чиққанида бир неча соат (баъзан эса бир неча 
кун) ўтгандан сўнг пайдо бўлади. Баландлик касаллиги эса тўсатдан кескин 
ривожланади. Бунда касаллик аломатлари баландликка кўтарилиш давридаёқ 
пайдо бўлади. Баъзан касалликнинг кескин аломатлари (жумладан хушни 
йўкотиш) бир неча дақиқа хатто бир неча сония ичида пайдо бўлади. 
Баландликка кўтарилганда организмга хам атмосфера босимининг 
пасайиши, хам хавода оксиген парциал босимнинг (
PO
2
)
камайиши, 
қолаверса космик ва ультрабинафша нурлар шикастловчи таъсир кўрсатади. 
Француз олими П.Бьер ва рус олими И.М.Сеченов аниклаб беришича, 
баландликни организмга патоген таъсири асосан хавода оксигеннинг парциал 
босимининг пасайиши билан боглик. Хавода оксигеннинг камайиши ўпкада 
қоннинг оксегенланиш даражасига салбий таъсир кўрсатади ва тўқималарда 
гипоксия пайдо бўлишига олиб келади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича 5000 
метр баландликда артериал кон оксиген билан 70%, 6000 метр баландликда 
эса 6 5 % туйинади холос, бунда туқималарнинг оксиген билан таъминланиши 
ёмонлашади. Инсон организмида баландлик хосил киладиган 
ўзгаришларнинг характерларига кўра уларни бир неча зоналарга бўлиш 
қабул қилинган. 
Денгиз сатхидан 1500 - 2000 метр баландликда жойлашган зона -
идеференд зона деб юритилади ва бундай шароитда организмда хеч кандай 
сезиларли функционал ўзгариш юз бермайди, у ўзининг мехнат қобилиятини 
тўла-тўкис сақлайди. Денгиз сатхидан 2000 - 4000 метр баландликдаги соха 
том маънода Компенсация зонаси деб юритилади. 
Бу баландликда инсоннинг мехнат қобилияти, ўпкалар вентиляцияси ва 
юракнинг минутлик хажмини ортиши, ҳамда қоннинг органлар ўртасида 
тақсимланишида, периферик томирларда юз берган ўзгаришлар торайиши 
хисобига хаётий жуда мухим органларга қоннинг оқиб келиши билан 
фаркланади. Аммо инсон огир жисмоний зўрикиш талаб қилувчи мехнатни 
бажаришда кийналади. 4000 - 5500 метр баландликдаги ўзгаришлар чала 
компенсация зонаси хисобланади. Бу зонада инсоннинг умумий ахволи 
бузилади, мехнат қобилияти камаяди. Баъзида эйфория ва ножўя харакатлар 
юзага келади. Одам бундай зонада узоқ муддат крлганида бошида огирлик 
58 


сезгиси, бош оғриғи, диққатсизлик ва мехнат қобилиятининг нихоятда 
пасайиши, хатто бироз жисмоний кучни талаб қилувчи ишларни хам анча 
қийинчилик билан амалга ошириши каби ўзгаришлар юзага келади. 
5500 - 8000 метр баландлик зонасида инсоннинг мехнат крбилияти 
чукур бузилади ва жисмоний иш бажариш мутлақо мумкин бўлмайди. 
Етарлича чиникмаган шахсларда 7000 метр баландликдаёқ тезлик билан 
хушини йўкотиш кузатилади. Денгиз сатхидан 8000 метр баланликда инсон 
факат 2 - 3 дақиқагина уз холатини англаб туриши мумкин, сўнг у чуқур 
тормозланиш холатига тушади ва зудлик билан тадбир чоралар кўрилмаса 
халок бўлади. 
Баландликка кўтарилган организмда атмосфера босимининг камайиши 
(Декомпрессия) билан алоқадор бўлган қатор ўзгаришлар пайдо бўлади, 
уларга декомпрессия ўзгаришлари дейилади. Декомпрессия ўзгаришларига 
баландлик билан боғлиқ бўлган метеоризм, оғриқ ва тўқималар эмфиземаси 
киради. 
Бунда метеоризмни асосий аломатлари қорин сохасида оғриқ пайдо 
бўлиши ва дам бўлишидан иборат. Метеоризмда ошқозон ичаклар 
системасида газларнинг хажми 2,5 марта ортади. Миқдори кўпайган газлар 
меда ва ичаклар деворини хаддан ортиқ кенгайтириб, таранглантириб 
юборади ва шу туфайли нерв охирларини қитиқлаб оғриқ сезгисини пайдо 
килади. Бунинг оқибатида овқат хазм килиш аъзоларида газлар хажмининг 
кўпайиши, деафрагманинг юқорига кўтарилиш, нафас олишнинг, қон 
айланишнинг қийинлашиши ва хатто етишмаслигига сабаб бўлади. Баъзида 
қорин бўшлигидаги оғриқлар умумий холатида салбий ўзгаришлар, 
қувватсизлик, совуқ тер босиш ва хакозо кабилар билан намоён бўлади. 
Организмнинг ёпиқ ва ярим ёпиқ бушлиқларида (масалан: Гаймор ва ўрта 
қулоқ бўшлиқлари) газларнинг тўпланиб кенгайиши оқибатида уларнинг 
деворларига юқори босим таъсир кўрсатади ва кучли оғриқ хисларининг 
пайдо бўлиши, оғриқ холларида эса хатто мехнат қобилиятининг йўқолишига 
сабаб бўлади. 
Баландликда пайдо бўладиган оғриқларда метеоризмнинг жиддийлиги 
атмосфера босимининг қай даражада пасайишига боғлиқ. Баландлик 
шароитида ёпиқ учиш аппаратларининг герметиклиги бехосдан бузилганда 
мухитдаги атмосфера босими тезлик билан пасаяди ва бунда қулоқ ва бурун 
бўшлиқларида, хусусан жиддий ўзгаришлар-қулоқ оғриши, кучли шовқинни 
сезиш, қулоқ пардасида гиперемия ва қон оқиш, огир холларида эса 
парданинг ёрилиши ва хакозо содир бўлади. Герметиклиги бузилган учиш 
аппаратларида атмосфера босимининг кескин пасайиши организм 
суюкликларидан эриган газларни биринчи навбатда физик-кимёвий 
хусусиятига кўра азотни ажратиб чиқаради. Хосил бўлган газ пуфакчалари 
қон томирлар оралиғини тўла ёпиб (газ эмболиялари) қўйиб туқималарда 
ишемияни юзага келтиради ва нерв охирларини сиқади, шу туфайли 
баландлик оғриқлари содир бўлади. 
Одатда организмнинг суюқликларида дастлабки газ пуфакчалари 7000 
- 8000 метр баландликка кўтарилганда хосил бўлади. Баландлик ортган сари 
59 


газларнинг пуфакчалари организмда жуда огир асоратларни чакира боради. 
Бундай вақтда пайдо бўлган касалликнинг клинк аломатлари ва оқибатлари 
пуфакчаларнинг локализациясига, уларнинг катта - кичиклигига боғлиқ. 
Пуфакчаларнинг жойлашган сохасидан фарқли ўлароқ оғриқлар, терининг 
қичиши, ютилиш, баъзида кўкрак қафасида оғриқларнинг пайдо бўлиши 
билан ифодаланади. 
Газ пуфакчаларининг хосил бўлишининг олидини олиш учун герметик 
бўлмаган аппаратларда учишдан аввал тўқималарда эриган азотни 
организмдан чиқиб кетишига (десатурациясига) шароит яратиш керак. 
Бунинг учун синовчи учувчиларга учишдан аввал тоза оксигенли хаво билан 
нафас олиш тавсия этилади. Баландликка кўтарилишдан аввал 30 - 60 дақиқа 
илгари соф оксиген билан нафас олган инсонларда ўзгаришлар пайдо 
бўлмайди. Чунки бу вактда азот гази организмдан ажралиб чиққан бўлади. 
Атмосфера босимининг кескин суратдаги пасайишлари билан алоқадор 
бўлган паталогик ўзгаришлардан бири баландлик эмфиземасидир. Баланлик 
эмфиземаси ер сатхидан 19 км ва ундан ортиқ баландликда жуда тезлик 
билан сувнинг буғланиши натижасида пайдо бўлади. Сув буглари 
бирлаштирувчи тўқимада ва қонда тезликда пайдо бўлади. Тери остидаги ёғ 
қатламидаги сув буғлари терини кенгайтиради ва оғриқ хиссиётини вужудга 
келтиради. 
Баландлик эмфиземасини олдини олиш учун тана сатхида босимнинг 
орттирилган махсус кийимлар (скафандердан) фойдаланилади. Герметик 
хонали учиш аппаратларида баландлик билан алоқадор ўзгаришлар пайдо 
бўлмайди, шу сабабли оксиген балонларидан фойдаланиш зарурияти йўқ. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish