Муҳаррирлар ва муаллифлар.
3
К И Р И Ш
Патологик физиологиянинг ривожланиш тарихи
Патологик физиология кенг қамровни илм сифатида Х1Хасрнинг ўрталарида
ривожлана бошлади. Лекин патофизиологиянинг асоси касаллик масаласилиги
эътиборга олинса бу муаммо қадим замонлардан буён ўрганилиб келинмоқда.
Инсоният тарихи давомида касаллик ҳақидаги тушунчаларнинг шаклланишига
табиатшуносликни ривожланиш даражаси ва маълум ижтимоий, иқтисодий
формациялар замонида юқори мавқега эга бўлган фалсафий дунёкарашлар таъсир
ўтказган. Бунга кўра касаллик тўғрисидаги тасаввурлар материализм билан
идеализмни ўзаро кураши шароитида ривож топди.
Ибтидоий инсонлар ўз онги даражасига кўра табиат ҳодисалари олдида
ожиз эдилар, чунки уларда табиат ҳодисалари ҳақида тасаввурлари кам эди. Шу
туфайли улар табиат ҳодисаларини сирли, гайри табиий кучлар билан боглар
эдилар, улар "рухларни газабланиши, жинларни таъсирини" тан олар эдилар. Бу
даврда касалликларни пайдо бўлишини танага "газабли рухларни" кириши билан
боғлиқ деб ҳисоблар эдилар. Табиат ҳодисаларини сирли кучлар билан
алоқадорлигидан бу назария ибтидоий анимиз дейилади.
Касалликлар мохияти ҳақидаги анимистик тасаввурлар кадимги дунёнинг
муайян маданий ривожланиш савиясига етган ҳамма халқларнинг қўл ёзмаларида
топилади. Қадимги Вавилон, Миср, Хиндистон, Хитой каби мамлакатлар
тиббиётида эмпирик муолажа ва фавқулотда кучлар таъсирига ишониш амалда
эди. Лекин врачлик (ҳакимлик) тажрибасида бемор хузурида олиб борилган
мушоҳидалар натижалиридан ҳам фойдаланиларди. Қадимги хитойликлар инсон
танаси таркиби тўрт элементдан (тупроқ, ҳаво, сув ва ўт) иборат деб ҳисоблар
эдилар. Уларнинг фикрича организмда бу элементларнинг миқдорий нисбатини
ўзгариши касалликка олиб келади. Бизнинг эрадан 522 йил аввал ёзиладиган
Тибет кул ёзмаларида берилган анатомик, физиологик маълумотлар ўз аҳамияти
бўйича эътиборга эга. Юракдан ҳамма органларга томирлар тарқалади, агар врач
(ҳаким) бармоқларини бошга, бўйинга, қўлларга, оёқларга теккизса юрак уришини
ҳис қилади, чунки юрак қисқарганда қон томирлар орқали ҳамма тўқималарга
тарқалади. Тарихий аҳамиятга молик бўлган қўл ёзмалардан олинган
маълумотларга қараганда қадимги Миср врачлари бизнинг эрадан 2000 йил аввал
260га яқин касалликларни фарқ қила олганлар. Улар касалликларни
диагностикасида ташқи белгилардан ташқари палпация қилиш, хароратни
аниқлаш ҳатто кўкрак қафасига қулоқ осиб эшитиб кўришни билганлар.
Илм ва маданиятнинг тараққиётини кейинроқ даврида қадимги Юнонистон
ва қадимги Рим олимларининг роли каттадир. Бизнинг эрамиздан аввалги VI-IV
асрларда қадимги Юнонистоннинг материалистик ва идеалистик фикрловчи
философлари орасида қизғин рақобат кечарди. У даврнингматериалист
философларидан энг машхури Демокрит идеолистик фалсафа асосчиларига
Пифагор, Платон ва Аристотелни кўрсатиш мумкин. Бу олимларни касалликни
моҳияти тўғрисидаги фикрларга таъсири бор эди. Уша давр Ю н о н тиббиётида
касаллик моҳияти ҳақидаикки ғоя илгари сурилади: гуморал ва солидар
назариялар шулар жумласидандир. Гуморал назария (п1шюг-суюқлик)нинг
4
муаллифи Гиппократ (бизнинг эрадан аввалл 460-377 йилларда яшаган) ўз
даврининг энг машҳур врачи эди.
Гиппократ назариясига кўра организм қаттиқ ва суюкдиклардан ташкил
топган. У қаттиқ жисмларга: суяк, томирлар ва суюқ моддаларга: қон, шилимшиқ
модда, қора ўт ва сариқ ўтни киритган. Гиппократнинг фикрича соғлом одамлар
танасида суюқликларниг миқдорий нисбати тенг бўлади, ташқи муҳит
омилларининг таъсири натижасида организм суюқликларининг миқдори ва
таркиби ўзгарса касаллик пайдо бўлади. Гиппократ организмнинг суюқликлари
меъёр муносабатини "кразис", бу нисбатни бузилишини эса "дискразия" деб
атаган. Гиппократ ташқи муҳитнинг касаллик чақирувчи омиллари тўғрисда ўз
фикрини билдиради. Бегона шаҳарларга бориб ишлайдиган врачларга дастлаб шу
ернинг иқлимини, тупроғини ва аҳолисининг ҳаёт тарзини ўрганишларини тавсия
этарди.
Касалликнинг моҳиятини изоҳловчи солидар назария (solidus-берч, қаттиқ)
Демокритнинг (бизнинг эрамиздан аввалги 460-370 йиллар) фалсафасига
асосланган. Демокрит моддий оламнинг тузилиши ҳақидаги атомистик
назариянинг асосчиси эди. Унинг фалсафасига асосланган солидар назарияга кўра
касалликлар тўқималар таркибининг бузилиши билан боғлиқ. Тўқималар таркиби
бузилиши улардаги атомларнинг хаотик харакати ва маҳаллий ғайри- мутаносиб
ўзгаришининг натижасидир.
Қадимги юнон файласуфларининг юқорида кўрсатилган назариялари
касалликнинг моҳиятини материалистик нуқтаи назаридан изоҳлар эди. Улар ўз
даври учун ижобий рол ўйнаб тиббиётни ривожланишига катта хисса қўшади.
Лекин бу назариялар билан биргаликда касалликларнинг сабабини "ҳаётий рух"
билан изоҳловчи виталистик назариялар ҳам мавжуд эдилар.
Қадимги юнон врачларининг назариялари улардан бир қадар кейинроқ
яшаган Рим врачларининг илмий тафаккурига муайян таъсир кўрсатади. Римлик
врач Акслепиад (бизнинг эрадан аввал 128-56 йилларда яшаган) ўз ватандошлари
Эпикур ва Лукрецийнинг фалсафасига асосланиб инсон организмини атомлардан
иборат дейилган назарияни ривожлантирди. Унинг фикрига кўра атомлар
тўқималардаги кўзга кўринмайдиган каналларда ҳаракат қилади. Унинг фикрича
касалликларни сабаби организмда атомлар ҳаракатининг бузилиши оқибатидадир.
Қадимги Рим врачи Пеле (бизнинг эрадан аввалги 30-25 йиллар, бизнинг
эрамизни 40-45 йилларида яшаган) илк бор касалликларнинг таснифотини
яратишга уриниб кўрган.
У касалликларни махаллий (дизентерия, астма, гепатит ва шу кабилар)
умумий (иситма, эпилепсия, шишлар) деб икки гурухга ажратади.
Яллиғланишнинг 4та асосий аломатларини: қизариш, шишганлик, иссиқ чиқиш ва
оғриқни илк бор Пеле тасвирлаб берган. Кейинроқ Гален яллиғланишнинг
бешинчи аломати бўлган: функцияни бузилиши ҳақидаги маълумотни киритган.
Римлик врач К.Гален (131-201- йиллар)нинг таълимоти идеалистик
фалсафага асосланган эди. Лекин унда материализм элементлари ҳам бор Гелен
касалликнинг сабабини организм суюқликлари (хусусан қоннинг) таркибининг
бузилиши билан изохлар эди. Унинг фикрича моддий олам 4та элементдан - ҳаво,
сув, ўт ва тупрокдан ташкил топган, уларнинг ҳаммаси қоннинг таркибига киради.
Галеннинг таълимотида теологияга кенг ўрин берилган. Унинг фикрича
5
органларнинг тузилиши билан функцияси ўртасидаги уйғунлик илоҳий кучлар
томонидан бошқарилиб туради эмиш. Касаллик вақтида бу уйғунлик гўёки
бузилади.
Урта асрларда Ш а р қ олимларини Европа олимларидан мавқеи юқори эди.
Улардан энг нуфузлиси машҳур ватандошимиз Абу Али ибн Сино (980-1037) эди.
У касалликлар келиб чиқишида ташқи мухит омилларининг таъсирига эътибор
берар эди, жумладан касалликлар келиб чиқишида кўзга кўринмас жонлилар
борлигини кўрсатиб ўтган. Ибн Синонинг "Врачлик санъатининг қонуни" асари
XII асрда лотин тилига таржима қилиниб Европа тиббиёт мактабларида XVII
асргача дарслик сифатида ўқитилди. Ибн Сино касалликларнинг илк бор
этиологик таснифотини яратди, баъзи касалликларнинг (жумладан, тоун,
менингит, қандли диабет) аломатларини ҳар томонлама тасвирлаб берди.
Инсоният тараққиётини узоқ вақт тўхтагандек бўлиши феодализм даврида
тиббиёт ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатди.
Уйғониш даврига (XV-XVII) келиб ижтимоий- иқтисодий ривожланиш
суръати тезлашиб, у илм- фан тараққий қилишига замин яратди. У даврда табиат
илмларидан кимё ва физикани (бироз кейинроқ эса анатомия ва физиологияни)
тиббиётга, хусусан касалликларнинг моҳияти ҳақидаги тасаввурларни
шаклланишига таъсир кўрсатади.
Кимё ва физиканинг тез ривожланишива уларнинг эришган ютуқларини
тиббиётга қўллаш асосида ятрокимё ва ятрофизик (jatros- врач) оқимлар пайдо
бўлди.
Ятрокимё оқими намоёндаларининг фикрига кўра касалликлар организм
суюликларининг таркибини (энг аввал ҳазм ширалари ва қон) бузилиши
натижасида ривожланар эмиш. Бу назариянинг яратувчиси Парацелснинг (1493¬
1541) фикрича кимёвий элементлар жонли оламнинг асоси ҳисобланарди. Унинг
тасаввурларига кўра касалликлар инсон танасида кимёвий элементлар ўзгаришга
учраши натижасида пайдо бўлади. Шу билан бирга Парацелс ҳаётни ҳаракатга
келтирувчи Ғайри моддий куч таъсири билан алоқадор ҳисобларди. Унинг
фикрига кўра организмнинг соғлиги меъдада бўладиган ва организмни зарарли
омиллир таъсиридан қўриқлайдиган ҳаётий руҳ ("архей") билан боғлиқдир, архей
кучли бўлганида инсон соғлом бўлади, заифланганида эса касалланади.
Ятрофизик назариянинг тарафдорлари (Борелли, Сантарио ва шу кабилар)
ҳаётий жараёнларни механика қонуниятлари асосида изоҳлар эдилар. Уларнинг
фикрига кўра касалликлар органларни ҳаракатларини қийинлашиши натижасида
пайдо бўлади.
Бу даврдан бироз кейинроқ инглиз врачи В. Гарвей (1578-1650 йилларда
яшаган) ҳайвонларда қон айланиш доирасини мукаммал тасвирини ёритиб бериш
орқали экспериментал физиологияга асос солди. Уша даврда яшаган Р.Декарт
(1596-1650) илк бор рефлекс ёйининг схемасини тасвирлаб берди. Бу олимларнинг
тадқиқотлари патология илмини ривожланишига ва касалликларнинг моҳиятини
изохлашга катта таъсир кўрсатди.
Француз олими Биша (1771-1802) ҳар хил касалликлардан ўлган
инсонларнинг органларида пайдо бўлган патолого-анатомик ва микроскопик
ўзгаришларни ўз даври учун ниҳоятда атрофлича тасвирлаб берди. Органларни
6
касалликлар натижасидаги ўзгаришлари билан алоқадорлигини ошкор қилиниши
тиббиётдаги олға кўйилган қадам эди.
XVIII асрнинг охири XIX аср бошларида юқорида келтирилган маълумотлар
тўпланиб касалликлар вақтида хам тўқима ва органларнинг тузилиши ҳам
уларнинг функцияларини бузилиши ошкор бўлди. Жамиятнинг ривожланишини
тезлаши илм- фан ютуқлари билан боғлиқдир.
XIX асрнинг бошларида касалликларнинг моҳиятини материалистик
фалсафа мавқеидан изохлаш учун етарлича далиллар тўпланди. Бу даврда
физиология ва патология илмлари морфологик илмлари билан параллел
ривожлана бошлади. Асрни ўрталарига келиб умумий патология (келгусида ундан
патологик физиология пайдо бўлди) мустақил ривожланиш йўлига қадам қўйди.
Касалликларни пайдо бўлишида физиологик функциялар бузилиши тўғрисида r a n
кетса француз олими К.Бернарни (1813-1878) эслаш зарур.
У ҳам физиологик ҳам патологик ҳодисаларни изоҳлашда экспериментал
усуллардан кенг фойдаланган. Бу олим илк бор жигарни гликоген ҳосил қилиш
функциясини, меъда ости бези шираси таркибида ёғларни парчалайдиган
ферментни (липаза)ни ошкор қилди, бундан ташқари у карбонсувлар
алмашинувида, иссиқлик балансини таъминлашда нерв тизимининг ролини ҳам
ўрганди.
К.Бернар патологик жараёнларни динамикасини ўрганишни тиббиётнинг
энг вожиб муаммоларидан бири ҳисобларди.
XIX аср тиббиётида касаллик пайдо бўлиши тўғрисида рақобат қилувчи
икки ғоя мавжуд эди.
1.К.Рокитанскийнинг гуморал назарияси
2. Р.Вирховнинг ҳужайра назарияси
К.Рокитанский (1804-1878) бир қанча касалликларнинг патоморфолгик
асосларини атрофлича ўрганди.У ўз асарларида касаллик пайдо бўлишида
гуморал назарияни ривожлантирди. У касалликларни организмни суюқликларини
ўзгариши билан изохлар эди ва патологик жараёнлар вақтида юзага келадиган
морфологик ўзгаришларни гуморал бузилишларнинг натижаси деб хисобларди.
Рокитанскийнинг таълимоти ўша даврда маълум фактларни изоҳлашга ожиз эди.
У даврда хаётий жараёнларнинг биокимёвий асослари атрофлича
ўрганилмаганлигига кўра, бу назария ҳужайра патологияси назарияси билан
рақобат қила олмади. Лекин баъзи масалаларни изоҳлашда Рокитанский Вирховга
нисбатан асосли мавқеда турар эди. Унинг фикрича касалликлар моҳиятини
тушуниш келажакда қон ва нерв тизимларини тадқиқот қилиш орқали эришилади.
XIX асрда тадқиқотчилар микроскопии такомиллашуви билан боғлиқ холда
касаллик вақтида ҳужайраларда содир бўладиган ўзгаришларни ошкор қилиш
имкониятига эга бўлдилар.
Машхур немис олими Р. Вирхов (1821-1902) ҳужайраларда ўзгаришларга
асосий эътибор қаратиб ҳамма касалликларни ёлғиз ҳужайраларда пайдо
бўладиган ўзгаришлар билан изохлар эди. Шуларга асосланиб Вирхов
касалликларни ҳужайра патологияси назариясини яратди. Бу назарияга кўра
патологик жараёнлар организмнинг ҳужайраларида юзага келган бузилишларнинг
умумий натижасидир. Вирхов ўз шогирдлари билан биргаликда дистрофия,
гипертрофия, яллиғланиш каби патологик жараёнлар вақтида ҳужайраларда пайдо
7
бўладиган ўзгаришларни ўрганди. Ҳужайра патологияси назарияси патологик
жараёнларнинг моддий асосларини ошкор этди. Бу назария касалликлар
мохиятини материалистик мавқедан изох этувчи назария эди. Лекин бу
назариянинг нотўғри муддаолари кейинчалик касаллик ҳақидаги тасаввурларни
шаклланишига муайян даражада салбий таъсир кўрсатди. Вирхов организмни
ҳужайраларнинг оддий тўплами касалликлар эса ҳужайраларда рўй берган
ўзгаришлар йигиндиси деб қарарди. Бу назариянинг тарафдорларини фикрига
кўра касаллик хасталик чақирувчи омилларнинг бевосита таъсиридан пайдо
бўлади., хамиша муайян бир органда локализация бўлади, ҳамма касалликлар
махаллий жараёнлардир.
Тўғри Вирхов патологик жараёнларнинг динамикасини ўрганиш
вожиблигини инкор этмаган. У организмни регуляция қилувчи механизмларини
тўқималарга таъсирига эътибор бермади ва патологик жараёнларда нерв
тизимининг ролини инкор этарди. Вирхов организмни ташки мухит таъсирига
чидамлилигини, Дарвиннинг эволюцион назариясини ва патологик жараёнларни
организмни ривожланиши билан алокасини инкор этарди. Кўрсатилган хато ва
камчиликларга қарамасдан ҳужайра патологияси ҳақида таълимот узоқ муддат
(хусусан гарб мамлакатларида) асосий назария ҳисобланарди.
XIX асрнинг охиридан бошлаб касалликлар тўғрисидаги таълимот янги
сохани ривожланиши билан боғлиқ. Бу соха микроорганизмларни ҳар хил
касалликларнинг сабаби эканини аниқлаш орқали ривожланди. Л.Пастер, Р.Кох,
И.И.Мечников, Д.И.Ивановский каби бутун дунёга машҳур олимларнинг
тадқиқотлари натижасида маълум бўлдики, бир қанча касалликларни пайдо
бўлиши спецефик омиллар таъсиридан келиб чикар экан. Бундан бироз кейинроқ
рус олими И.И.Мечников ва немис олими П.Эрлихнинг тадқиқотлари асосида
патологик физиологиянинг мухим қисми бўлган иммунитет таълимоти яратилди.
Патологик физиология фанини ривожланишида нервизм таълимотининг
аҳамияти каттадир. И.М.Сеченов, С.П.Боткин, И.П.Павлов, В.М.Бехтерев каби
машхур олимларнинг бу сохадаги хизматларини хурмат билан тилга оламиз.
Патологик физиология нуқтаи назаридан илк тадқиқотни Москва
университетининг физиология ва умумий патология кафедрасининг мудири
А.М.Филомафитский (1807-1849) олиб борган. У қон йўқотиш муаммосини, эфир
ва хлораформни наркотик таъсирини ўрганди.
Илмий асосланган патологик жараёнларни ўрганиш В.В.Пашутин номи
билан боғлиқ. 1874- йили Қозон университетида В.В.Пашутин ташаббуси билан
умумий ва экспериментал патология кафедраси ташкил этилди.
1879-йили В.В.Пашутин Петербургга кўчиб ўтади ва Харбий Хирургия
Академиясидан умумий ва экспериментал патология кафедрасига асос солди.
В.В.Пашутин (1845-1901) И.М.Сеченов, С.П.Боткин каби мапгхур рус
олимларининг талабаси эди. У ўзининг устозларини йўлидан бориб патологияга
нервизм ғояларини тадбиқ этарди. В.В.Пашутин асосий илмий тадқиқотларини
мутлоқ, чала очлик, газ ва иссиқлик алмашинуви муаммолари бўйича олиб борган.
В.В.Пашутин Русияда патологик физиология фани бўйича илмий мактабнинг
асосчиси эди. Унинг шогирдларидан П.М.Албицкий, А.В.Репрев, Н.П.Кравков,
Н.Г.Уминский ва бошқалар кейинчалик Русиянинг ҳар хил шахарларида олий
8
тиббиёт институтларида патологик физиология кафедраларини ташкил этиб унга
рахбарлик қилганлар.
XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошида патологик физиологияга беқиёс
ҳисса қўшган, бутун дунёга машхур бўлган И.И. Мечниковнинг (1845-1916)
хизматлари ниҳоятда мухим. У яллигланиш, иммунология, фагоцитоз,
аутоинтоксикация муаммолари бўйича илмий ишлар олиб борган, қиёсий
патологияга асос солган. У 1908 йили Нобел мукофотига сазовор бўлган.
Маълум вақтгача Руссияда патологик физиология бўйича асосий илмий
тадқиқот ишлари умумий патология кафедраларида олиб борилар эди.
1924-1925 ўқув йилларидан бошлаб А.А.Богомолец ва С.С.Халатвнинг
ташаббуси билан умумий патология кафедраларининг номлари патологик
физиология кафедраларига айлантирилди, бу илм тарихида ҳал қилувчи аҳамиятга
эга бўлди.
Шу даврдан бошлаб бу фанни ўқитиш дастури ва дарсликлар, ҳар хил
қўлланмалар яратила бошланди.
Бизнинг Республикамиздаги ҳамма тиббиёт институтларида ва уларнинг
филиаллари таркибида патлогик физиология кафедралари фаолият кўрсатмоқда ва
улар талабаларга патологик физиология фанидан ҳозирги замон талаблари
даражасида билим берилмоқда. Бунда ташкари бу кафедраларда назарий ва
амалий медицинанинг ҳар хил муаммоларига багишланган илмий тадқиқотлар
ҳам олиб борилмоқда.
9
Do'stlaringiz bilan baham: |