2.4.ХАРОРАТНИНГ П А Т О Г Е Н Т А Ъ С И Р И
Организмга паст ҳарорат ташки мухитнинг бошқа шикастловчи
омиллари билан биргаликда таъсир кўрсатади. Тез шамол ва юқори намлик
совуқнинг зарарловчи таъсирини оширади. Бундан чиқадики, организмнинг
каршилигини пасайиши ва иссиклик бошкарилишини бузилишига сабаб
бўлувчи экзоген ва эндоген омиллар совуқнинг патоген таъсирини оширади.
Бундай салбий омилларга кийимнинг нозиклиги ёки юпқалиги ҳамда
торлиги, шахснинг ориқ бўлиши, айниқса кахексия, очлик холати, турли
касаликлар, қон йўқотиш ва шунга ўхшашлар киради. Совуқ таъсирида юз
берган патологик ўзгаришларнинг оғирлик даражаси ҳаво ҳароратининг
қанчалик паст бўлишига боғлиқ. Жисмоний зўриқиш, қон йўқотиш, шок,
травма ва бошқа холат ҳамда касалликлар организмнинг совуққа
чидамлигини камайтиради. Бу борада организмнинг ёшини хам муаян
аҳамияти бор. Қариялар ва ёш болалар совуқ таъсирига жуда берилувчан
бўладилар ва унга секинлик билан мослашадилар.
Совуқ таъсири билан организмда юзага келган ўзгаришлар маҳалий ва
умумий бўладилар. Одатда умумий ўзгариш маҳаллий шикастланишлар
билан биргаликда пайдо бўлади, совуқни махаллий таъсири эса бутун
организмда умумий ўзгаришларни пайдо килади. Паст температура
таъсирида пайдо бўлган маҳаллий бузилишларга совуқ уриш дейлади. Одатда
оёқ-қўлнинг дистал пастки қисмлари (оёқ-қўл) бармоқларини совуқ олиши
(уриши) нисбатан кўпроқ учрайди. Улардан бир қадар ҳолларда қулоқлар,
бурун, яноқлар (бет-юзлар)ни совуқ олиши учрайди. Кўпинча ҳар икки оёқ
бармоқларининг совуқ уриши кузатилади.
Шикастланишнинг оғирлигига қараб совуқ олишнинг 4 даражаси фарқ
қилади:
63
1-даражали совуқ уришда терининг эпидермис катламанинг юза қисми
шикастланади;
2-даражали совуқ уришида эпидермиснинг базал қисми шикастланади,
терида пуфакчалар пайдо бўлади;
3-даражали совуқ уришда тери ва тери ости тўқималарнинг некрози
пайдо бўлади;
4-даражали совуқ уришда эса ю м ш о қ тўқималардан ташқари суякларни
ҳам шикастланиши юзага келади.
Совуқ уришнинг патогенезида томирларда юз берувчи спазмалар ва
тромбозлар билан алоқадор бўлган маҳаллий қон айланишнинг ўзгаришлари
мухим ўрин эгаллайди. Бундан ташқари, совуқнинг таъсири билан
ҳужайраларнинг портоплазмасидаги коллоид моддаларда ҳам жиддий
ўзгаришлар пайдо бўлади. Совуқ уришнинг дастлабки соатларида
шикастланган жойларда совуш-музлаш ва оғриқ ҳисси пайдо бўлади.
Томирларнинг спазми натижасида терининг ранги оқариб кетади, ҳарорати
пасаяди. Бундан кейинроқ томирларнинг вазомотор нервларини парези
натижасида улар кенгаяди (оғир ҳолларда томирлар дархол кенгаяди). Бу
вақтда томир деворининг ўтказувчанлиги ортади, плазманинг бир қисми
ҳужайралар оралиғида ўтади, натижада қон қуюқлашади, унинг харакати
секинлашади, тўқималарда эдема пайдо бўлади, бу қоннинг туриб қолиш
ҳодисаси (стаз)га ва қуюқлашиб шаклли элементларни агрегацияга учрашига
сабаб бўлади. Капиллярларда пайдо бўлган микротромблар совуқ урган
жойда қон айланиши янада секинлаштиради.
Совуқнинг тўқималарга бевосита таъсири натижасида ҳужайраларда
моддалар алмашинуви дастлаб қисқа муддат тезлашади. Эҳтиёт-захира озиқ
моддалари (хусусан, гликоген) тезлик билан парчаланади. Бундан сўнг
моддалар алмашинувининг сурати пасаяди.
Совуқ урган тўқималар аста секин иситилганда моддалар алмашинув
жараёнлари (ферментларни фаоллиги) тезлик билан тикланади. Лекин
томирлардаги ўзгаришлар нисбатан узоқ муддат давом этади. Бу совуқ урган
(музлаган) тўқималарда дистрофия, некроз ва иккиламчи яллигланиш
жараёни ривожланганда шароит яратади.
Паст ҳароратнинг организмга таъсири натижасида танани совушига
гипотермия дейлади. Организмда иссиклик хосил бўлиш жараёнининг
сусайиши хам гепотермияга сабаб бўлади. Баъзи холларда гепотермия уни бу
омилларининг бир вақтда таъсири қилиши натижасида пайдо бўлади.
Гипотермиянинг ривожланишида 2 давр фарқ қилинади. Биринчи даврда
ташки мухит хароратнинг пасайиши организм хароратини пастга тушиши
билан натижаланади. Бу вақтда иссиқликни бошқариш механизмлари
компенсатор жараёнлари кучайиши билан алоқадор бўлган ўзгаришларга
учрайди. Гипотермиянинг бу даври компенсация даври деб аталади. Совуқ
мухитга тушган организмда аввалига иссиклик бошкаришининг физик
механизмлари ўзгаради.
Маълумки организмда ҳосил бўлган иссиқлик энергиясининг атроф
муҳитга иссиклик ўтакизиш, парланиш, конверсия ва нурланиш йўллари
64
билан берилади. Совуқ шароитида периферик томирларнинг спазми, терига
келаётган қон миқдорининг камайиши ва тер ажралишининг пасайиши
ҳисобига иссиқликни атроф мухитга берилиши қийинлашади. Тажрибаларда
ҳайвон организмнинг совуқ таъсирида тукларнинг тиккайиб кетиши ва
уларни орасидаги, ҳавони, иссиқликни ташки мухитга берилишига қаршилик
қилиши аниқланган. Бу реакция инсонларда рудиментлар шаклда "гоз
териси" сифатида намоён бўлиб, уни хароратини бошқаришда аҳамияти йўқ.
Лекин инсонда бу аломатнинг пайдо бўлиши иссиқликни алмашинуви идора
этиш механизмларнинг кучайганидан далолат беради.
Организм узоқ муддат совуқ таъсирида крлганида терморегуляциянинг
кимёвий механизмларнинг фаолияти ҳам тезлашади: бу вақтда ҳужайраларда
оксидланиш-қайтарилиш реакиялари тезлашади; жигар ва аъзолардаги
гликоген тезлик билан парчаланади; гипотермиянинг компенсацияланган
даврида қонда глюкоза микдори ортади, тўқималарнинг оксигенга ихтиёжи
ошганлиги туфайли қон айланиш ва нафас системасининг фаолиятлари
тезлашади ва айни вақтда мушакларнинг титраши вужудга келади.
Оксидланиш жараёнларнинг тезлашуви билан бирга митохондрияларда
оксидлантирувчи фосфорланиш жараёни заифлашади. Натижада оксидланиш
реакциаларининг суръати билан хужайларда синтез бўлган АТФнинг
микдори ўртасидаги мутаносиблик бузилади; моддалар алмашинувида пайдо
бўлган энергия иссиклик энергиясига айланиб организмни иситишга
сарфланади. Бу мослашув реакцияси оркасида организм иссиклик
балансининг доимийлиги муайян даражада мухофаза қила билсада, бошқа
функцияларни бажарилиши учун лозим бўлган макроэргик фосфат
боғларидан маҳрум бўлади. Кўриниб турибдики,, бундай шароитда организм
узоқ муддат фаол фаолият қила олмайди.
Иссикликни бошқариш кимёвий механизмлари воситаси билан
организм ўз хароратининг доимийлигини киска муддат муҳофаза қила олади,
халос.
Совуқнинг таъсирида организмда юзага келган мослашув
реакциаларида нейро-гуморал регуляция механизмлар фаол иштирок этади.
Тери-терморецепторларида муҳитнинг совуқлиги натижасида ҳосил бўлган
импульсларни ретикуляр формацияга, у ердан гипоталамусдаги иссикликни
бошқарувчи марказларга ва марказий нерв системасининг олий бўлимларига
етказиши тахмин эмас. Бу марказлардан эфферент йўллар воситасида
иссиклик балансини бошкаришда иштирок этувчи орган ва системаларга
сигналлар берилади. Харакат нервлари воситасида скелет мушакларига
берилган импульслар уларнинг тонусларини оширади ва мушакларни
титрашини пайдо бўлади. Симпатик нерв толалари воситасида буйрак усти
безининг мағиз қисмига етиб келган импульслар адреналин ажралишининг
тезлашувига сабаб бўлади. Адреналин эса терини овқатлантирадиган
периферик томирларни спазмасини чақиради, хам жигар ва мушакларда
гликоген парчаланиши тезлаштиради. Гипоталамус ўз навбатида гипофизни
иссикликни бошкариш жараёнига жалб этадики, бунинг оқибатида гипофиз
"троп", чунончи қалқонсимон бези ва буйрак усти бези қобиқ қисмининг
65
фаоллигини оширувчи гормонларни миқдори ортади. Одатда бу
реакцияларнинг тана ҳароратини доимийлигини сакдашда катта аҳамияти
бор.
Қалқонсимон без гормонлари (тироксин, трийодтиронин) хужайларда
оксидланиш ва қайтарилиш реакцияларини тезлаштиради ва бунинг
натижасида хосил бўлган энергиянинг митохондрияларда АТФ-ни синтези
учун сарф этилишини осонлаштиради. Глюкокортикоидлар эса деполардан
сафарбар қилинган оқсил ва ёғлардан карбон сувларни синтезини
стимуллайди ва зарур бўлган иссиклик энергиясини кўпайшига олиб келади.
Организм узоқ муддат шиддатли совуқ таъсирида бўлганида хароратни
бошқаришнинг юқорида кўрсатилган механизмларнинг бузилишлари сўзсиз
кучли бўлади. Бунинг натижасида мослашув реакциялари заифлашади ва
тана харорати янада пасая бошлайди. Гипотермиянинг бу даври
декомпенсация даври дейилади. Декомпенсация даврида моддалар
алмашинуви жараёнлари пасаяди, тўқималарда оксиген сарфланиши
камаяди, организмнинг ҳаётий зарур функциялари сусаяди. Нафас ва қон
айланишнинг бузилиши билан алоқадор бўлган тўқималарнинг оксигенга
очлиги, тақчиллиги ошиб боради, марказий нерв системаси фаолиятида
тормозланиш юзага келади ва организмнинг турли таъсирларга нисбатан
жавоб бера олиш крбилияти (реактивлиги) заифлашади. Оғир ҳолларда
тўкималарда қайта тикланмайдиган ўзгаришлар юзага келиб, организм ҳалок
бўлади. Одатда инсон танаси хароратнинг 25-24
0
С кадар пасайиши ўлим
билан тугайди. Улим кўпинча нафасни тўхталиши натижасида камдан-кам
ҳолларда юрак фаолиятининг нафасдан олдинроқ тўхташи туфайли рўй
беради. Узгаришларнинг даражаси ёки огирлигига караб гипотермиянинг 3
та даражаси фарқ қилинади:
1.Енгил даржадаги гипотермия-хароратининг 32
0
га қадар пасайиши
билан ифодаланади;
2.Ўрта даражали гипотермиядаги ҳарорат 26-25
0
С гача пасаяди;
З.Огир даражали гипотермияда ҳарорат 2 5
0
С ва ундан ҳам паст
бўлади.
Гипотермиянинг II даврида организмнинг патологик ва мосланишув
реакциялари орасидаги фарқлар йўқолади, баъзан янги бир реакциялар ҳам
патологик, ҳам мосланишувига ҳос ўзгаришлар юзага келади. Масалан,
марказий нерв системаси фаолиятининг тормозланиши патологик ҳол
бўлсада, унинг организм учун муайян ҳимоявий аҳамияти бор. Бундай
тормозланиш натижасида нерв ҳужайраларининг оксиген етишмаслигига ва
тана ҳароратининг пасайишига нисбатан сезгирлиги камаяди. Моддалар
алмашинувининг секинлашуви бир тарафдан организмнинг музлаши,
совишини осонлаштирса, бошқа томондан ана шундай шароитда
тўқималарнинг оксигенга бўлаган эхтиёжини камайтиради, бу эса нафас
бузилган вактда муайян даражада ижобий аҳамиятга эга.
Гипотермия ҳолатида организмнинг оксиген ва овкат етишмаслигига,
интоксикацияларга, инфекцияларга, электр таъсирларга нисбатан
сезувчанлиги сезиларли даражада сует бўлади. Буни қиш уйқусига кирган
66
ҳайвонларда яққол кўриш мумкин. Қ и ш уйқуси даврида ҳайвонларнинг тана
харорати минимал даражада сақланади, аммо бу даврда улар ноқулай
шароитга ва салбий таъсирларга нисбатан чидамли бўлади.
Гипотермия ва қиш уйқуси шароитида тўқималарни оксиген
етишмаслигига чидамли бўлишини эътиборга олиб, бу вазиятлардан
табобатга сунъий усуллари қўллаб фойдаланиш гояси пайдо бўлган. Юракда,
мияда ва йирик артериал томирларда жарроҳлик муложалари (операциялари)
ўтказилаётганда нейроэндокрин системасининг фаолиятини пасайтирувчи
(тормозловчи) дори моддалари (ганглиоблокатор, нейролептиклар,
наркотиклар ва ҳ.к.) билан биргаликда организмни умумий совутилиши
амалиётда фойдаланилади. Бу йўл билан ҳароратни бошқарувчи марказлар
фаолиятини пасайтирилади, марказий нерв системасининг функцияси
тормозланади, моддалар алмашинуви секинлаштирилади ва натижада
тўқималарнинг оксигенга эхтиёжи камаяди ва нихоят жаррох учун юрак
фаолиятини бир оз муддатга тўхтатиб ёки пасайтириб, лозим бўлган амалий
жаррохлик фаолиятини бажариш учун қулай шароит-имконият тугдирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |