Патологик физиология



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

Прогрессия
- канцерогенез механизмининг учинчи босқичидир. 
Прогрессия деб ўсган сари ўсмани асосан малигнизация томон хоссаларини 
тургун сифатий ўзгаришлари тушунилади. Усмалар прогрессияси бирқанча 
омиллар таъсирида пайдо бўлади. 
1. Одатда бирламчи канцерогенезга битта эмас, балки бирнеча 
ҳужайралар жалб қилинади, бу, ривожланаётган ўсмада бир неча ҳужайралар 
сублиниясини шаклланишига имконият яратади. Усаётган ўсмада ўзгарувчан 
шароитлар таъсирида (озикланиш, кон айланиши, иннервация) хаётга энг 
қобилиятли ҳужайраларни танлаб олиниши содир бўлади. Маълум 
ҳужайралар имтиёзга эга бўлади. Усма тўқимаси ўсган сари организмда 
гормонал регуляция ўзгаради, ва нихоят қайси бир сублиния ҳужайраларига 
қарашли антижисмлар хам хосил бўлиши мумкин. Натижада, вакт ўтиши 
билан бошида камчиликни ташкил қилган ўсма ҳужайраларини сублинияси 
имтиёзга эга бўлади. 
2. Прогрессияга олиб келувчи ҳужайраларнинг генотипи ва 
фенотипини ўзгариши ўсма ҳужайрасининг геномига канцероген омилни 
таъсирини давом этиши билан боғлиқ бўлса керак. 
3. Усма ҳужайраларида репаратив ферментлар фаоллигини камайиши 
уларда тўсатдан (спонтан) мутацияларга олиб келади. 
4. Усма ҳужайраларини ўсма чақирувчи ва ўсма чакирмайдиган 
вируслар билан суперинфекцияси натижасида янги хоссаларни эгаллаши 
келиб чикади. 
5.Амалий нуқтаи назардан, аҳамиятлиси шуки, прогрессия кўпинча 
ўсмани ўсиш тезлигини ортишига олиб келади. Усма ҳужайралари гетероген 
бўлганлигидан, ўсмани химиотерапия усулида даволашда дорининг 
таъсирига чидамли ҳужайраларни танланиши кузатилади. 
Усмаларнинг ёмон хоссалиги. 
Усма ўсаётганида ўсма ҳужайраларини чексиз назоратларсиз купайиши 
қобилияти организмни мукаррар халокати билан тугалланишини 
белгиламайди, чунки ўсма тугунини жаррохлик йўли билан олиб ташлаш 
тўла согайишни таъминлайди. Аммо ўсманинг ёмон хоссалиги тўла 
соғайишига тўсқинлик қилиши мумкин, ёмон хусусият деганда ўсмани 
инфильтратив ўсиши ва метастазлар бериш қобилияти тушунилади. 
Ёмон хоссали усмаларнинг яна бир хусусияти тўқима анаплазияси ва 
организмни кахексияга олиб келиш қобилиятидир. Яхши хоссали ўсмалар 
ёмон хоссалиларига айланиши мумкин. 
Усмани инфильтратив ўсиши ва метастазлар хосил қилиши ўсма 
тўқимасида ҳужайралараро алоқаларни бузилиши билан боғлиқ. Усмаларда 
ва ўсма ҳужайраларини сунъий ўстирилганда контактли тормозланишни 
пасайиши кузатилади. Агар нормал ҳужайраларни тўқима кулътурасида 
355 


ўстирилса, ўсиш фронти бўйича ҳужайралар кўпайиб, бир-бири билан 
контактга келади, мана шу ерда тўқимани ўсиши ва ҳужайраларни кўпайиши 
тўхтайди. Усма ҳужайралари эса бир-бирига тегиб хам ўсишни давом 
эттиради, ва кўп қатламли тузулма хосил қилади. Усма ҳужайраларида 
контактли тормозланишни йўқлиги ўсма ҳужайраларини инфильтратив ўсиш 
қобилиятини тушунтириб беради. Бу вақт ўсма тўқимаси соғлом тўқима 
ҳужайраларига илдизлаб кетади. Нормада контакт тормозланишни асосида 
ҳужайра мембранасини ҳужайралар бўлиниши регуляциясига таъсири ётса 
керак. Усма ҳужайраларида бу механизм йўқолади. 
Усмани инфильтратив ўсиш ва метастазлар хосил килиш 
механизмларида ўсма ҳужайралари мембраналарининг қуйидаги 
хусусиятлари аҳамиятга эта. 
1. Усма ҳужайралари мембраналари орасида тирқичсимон 
контактларни пайдо бўлиши камайган, нормал ҳужайралар шулар ёрдамида 
ўзаро бевосита цитоплазмадан цитоплазма ўртасида кичик молекулали 
(молекула массаси 2000гача бўлган) моддаларни алмашлаб туради. Булар 
орасида бўлиниш ингибиторлари, хусусан циклик А М Ф бўлиши мумкин. 
Усма ҳужайраларида ц-АМФ миқдори жуда камайганлиги маълум. 
2. Усма ҳужайраларининг мембраналарида тиркалган протеолитик 
ферментлар - катепсинлар ошкор қилқнган, улар мембраналарни бузилишига 
ва нормал ҳужайралар контактини бузилишига имконият яратади, ва 
окибатида ўсма ҳужайраларни нормал ҳужайралар орасига ўсишига шароит 
пайдо бўлади. Иккинчи томондан катепсинлар ўсма ҳужайралари орасида 
контактни пайдо бўлиш эхтимолини камайтиради ва шу йўл билан 
ҳужайраларни бўлинишини рағбатлантиради (стимуллайди). 
3. Усма тўқимасининг ҳужайралараро суюқлигида 4 протеолитик 
ферментлар - катепсинлар эркин холида топилган, улар лизосомаларда хосил 
бўлиб, нормал ва ўсма ҳужайраларининг мембраналарини ўзгартиради, 
уларни контактини бузадилар, инфильтратив ўсишга ва метастазлар пайдо 
бўлишига имконият яратади. 
4. Нормал ҳужайралардан фарқ килиб, ўсма ҳужайраларнинг 
мембраналарида нейрамин кислота, гликопротеидлар, Д-глюкопиранозид ва 
И-ацетил - галактозамин радикаллари очиқ қолади. Конканавалин оқсили, 
шунингдек лектинлар хам радикаллар очиклиги туфайли ўсма 
ҳужайраларини агглютинация киладилар. Агар ўсма ҳужайраларига икки 
бўлакка ажратилган конканавалин А билан ишлов берилса у вақт улар 
маълум муддат нормал ҳужайралар каби усади, чунки мембранани очиқ 
радикаллари камалланади (блокада), агглютинация бўлмайди. Усма 
ҳужайраларининг мембраналарини бузилиши ва уларда очиқ радикалларни 
пайдо бўлиши ўсма ҳужайралари орасида зич контактни хосил бўлишига 
тўсқинлик қилади ва ўсма ҳужайраларини инфильтратив ўсишига, ва 
метастазлар пайдо бўлишига имконият яратади деб ўйлашга асос бўлади. 
Усмаларда радикалларнинг очилишига ва мембраналарнинг бузилишига 
сабаблардан бири бўлиб, гликопротеидлар радикалларини ўтказиб қўювчи 
сиалтрансфераза ферментини купайиши хисобланади. 
356 


Тўкима кулътурасида озроқ миқдордаги ўсма ҳужайраларини нормалъ 
ҳужайраларга аралаштирилганда, ўсма ҳужайралари бўлинади ва нормал 
ҳужайралар каби ўсадилар. Эхтимол, бу вақт ўсма ҳужайралари бошқа 
ҳужайраларни бўлинишини тормозланиши хақида

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish