Патологик физиология


Яллигланиш учогида физик- кимёвий узгаришлар



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

Яллигланиш учогида физик- кимёвий узгаришлар. 
Шаде (H.Schade, 1923) яллиғланишдаги ҳамма ўзгаришларни 
таърифловчи янги, яллигланишни физик-кимёвий назариясини таклиф килди. 
Ҳозирги вактда яллигланиш ривожланишининг патогенезида 
яллигланган ўчоқдаги физик-кимевий ўзгаришларни ниҳоятда аҳамиятга 
эгалиги курсатиб берилган. 
1.Яллигланган тўқимада оксидланишни бузилиши, гидролитик 
ферментлар фаоллигини ортиши ва гидролизни кучайиши, шунингдек 
микроциркуляцияни бузилишидан келиб чикадиган гипоксия ҳамда липолиз 
ва протеолизларни ортиши окибатида кислоталар (сут, пероузум, 
аминокислоталар, ёг кислоталари, кетон таначалари ва бошкалар)ни 
тупланишига олиб келади. Яллигланган учокда рН аста-секин пасаяди ва Н+-
гипериония - ацидоз пайдо булади. Яллигланишнинг бошланиш даврларида 
ацидоз буфер механизимлар билан компенсация қилинади, чунки туқима 
суюқлигининг ишкорий захираси (запаси) билан ҳосил бўлган кислоталар 
нейтралланади. Бундан ташкари кислоталарни бир қисми яллигланган 
учоқдан қон ва лимфа орқали оқиб кетади. Кейинчалик ишқорий 
заҳираларни тугаши ва кон хамда лимфа оқиб кетишининг етишмовчилиги 
оқибатида эркин водород ионлари кенцентрацияси купая боради ва 
компенсацияланмаган ацидоз пайдо булади» Экссудатларда хам ацидоз 
ошкор килинади. Яллигланишни ривожланиши билан экссудатни рН хам 
камаяди. Водород ионларини концентрациясини ортиши яллигланиш 
реакциясининг ривожланиш сурьатига боғлиқ, ҳамда рН перифериядан 
яллигланиш учогининг марказига караб ортиб боради. Яллигланиш 
марказида альтерация ва моддалар алмашувининг бузилиши энг кучли 
намоён булади. Иирингли яллигланишда рН (6,8-5,3) энг паст курсаткичга 
эгадир. Иирингли абсцесс (хуппоз)да ёки экссудатив сил жараёнида водород 
ионларининг концентрацияси 50 марта ортиши мумкин. 
2. Яллигланиш учогида альтерация ва моддалар алмашуви бузилиши 
хамда ацидоз» натижасида тупланадиган моддалар ичида электролитларни 
хам аҳамияти бор. Электролитлар туқима муҳитининг физик-кимёвий 
ўзгаришлари оқсилларнинг коллоид холатлари билан чамбарчас боглик. 
211 


Яллигланиш реакциясининг ривожланиш механизмларида иштирок этувчи 
электролитлар ичида энг асосий конунийлик калий ва кальций ионларининг 
ўзгаришида намоён булади. Уларнинг- орасидаги ўзаро нисбат ўзгаради. 
Маълумки, ҳужайралар таркибидаги калийни микдори ҳужайралар орасидаги 
бушликдагидан 30 марта кўп ва шунинг учун ҳужайралар парчаланган 
(альтерация)да яллигланиш учогида калийнинг миқдори ортади ва 
яллигланишнинг физик-кимевий аломати - гиперкалииония; юазага келади. 
Гиперкалииониянинг-даражаси ҳужайраларнинг шикастланиши тезлиги 
(суръати) га боғлиқ. Яллигланган учокда калийнинг миқдори 10-20марта 
кўпайиши кайд қилинган (Шаде). Иирингли экссудатда парчаланаётган 
ҳужайралардан ажралаётган калийнинг микдори 256-511 мМоль/л (100-200 
мг%) етиши мумкин. Нормал тўқимада эса унинг микдори 20мг%дан ошик 
эмас. Шундай қилиб, ҳужайраларнинг емирилиши электролитларнинг узаро 
нисбатини ўзгаришига - яллигланган тўқимада калий, натрий, хлор, фосфор 
кислота аниони ва бошқаларни тўпланишига олиб келади. 
3.Тўқиманинг яллигланган учогида осмотик босимнинг кескин 
кўпайиши (гиперосмия) пайдо булади. Яллигланган тўқимада осмотик 
босимнинг кўпайиши гипериония билан боглик. Гиперкалииония ва 
оқсиллар, ёглар ҳамда карбоксувларнинг гидролизланишини ортиши 
яллигланган ўчоқда молекулалар миқдорини кўпайишига, демак осмотик 
босимнинг кўтарилишига олиб келади. Осмотик босимнинг кўтарилиши 
йирик молекулаларни парчаланиб кўп майда молекулаларга айланиши 
оқибатида яллигланган тўқимада молекулалар ва ионлар концентрациясини 
кўпайишидан пайдо бўлади. Юқорида кўрсатилган нордон махсулотларни 
тупланиши водород ионлари концентрацияси ортишига, яни яллигланган 
тўқимани ацидозига олиб келса, альтерация жараёнида ҳужайраларни 
емирилиши гиперкалиионияга, электролитлар нисбатини ўзгаришига ва 
шулар туфайли гипериония ва осмотик гипертония пайдо бўлишига 
имконият яратади. Осмотик босим билан ацидоз орасидаги ўзаро богланиш 
Шадедан кўчириб олинган жадвалда яққол кўриниб турибди. 
Нормал тўқима суюқлигининг депрессияси (А) 0,62°га тенг бўлган 
ҳолда, иирингли яллигланишда у 0,80° ҳатто- 1,4°га тенглиги аникланган. Бу 
осмотик босимни 19 атмосферасига мувофиқ келади. Нормдла эса у 7,5-8 
атм.га яқиндир. 
Осмотик босим хам ацидозга ухшаб перифериядан яллигланиш 
ўчоғининг маркази томон аста-секин ортиб боради. 
4.Яллигланган тўқимада пайдо бўлган ацидоз ва гиперосмия тўқима 
коллоидларини, асосан оқсилларни ўзгаришига олиб келади. Тўқима 
коллоидларининг гидрофиллиги (букиши), яъни уларни сувни тортиши ва 
ушлаб туриш қобилияти ошади, демак яллигланган тўқиманинг онкотик 
босими кўтарилади. Буни гиперонкия дейилади. Яллирғланган тўқимада 
онкотик босимнинг кутарилиши у ерда протеолитик жараёнларнинг 
кучайиши окибатида полипептидлар ва бошка юкрри молекулали 
бирикмаларнинг тупланиши билан боғлиқ, чунки лизосомал гидролазалар 
212 


оқсилларни парчалаб коллоидларни дисперсалигини оширади; Онкотик 
босимни ортишига олиб келувчи иккинчи омил - бу муҳитни кислоталигини 
кўпайиши - ацидоздир, чунки рНни кислота томон силжиши оқсилни 
гидрофиллигини орттиради, тўқиманинг гиперонкияси юзага келади. 
Натижада тукималарнинг гидратация даражаси ва уларни тургори 
(таранглиги) ортади. Яллигланган тўқимада бу 7-10 марта кўпдир. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish