Таркибида 9-10 % оксил тутади, бу оксиллар альбуминлар, глобулинлар
баъзида фибрин ипларидан иборатдир. Иирингни таркибида жуда кўп
микдорда лейкоцитлар (нейтрофиллар, лимфоцитлар, моноцитлар) мавжуд.
Асосан эса хар хил даражада парчаланган нейтрофил лейкоцитлардан иборат.
Уларни одатда йиринг таначалари дейилади. Иирингли экссудатда деярли
ҳамма вакт микроблар, тўқималар емирилишининг махсулотлари, тўқима
модда алмашувининг махсулотлари, оксиллар, пептонлар, аминокислоталар,
нуклеопротеидлар, нуклеин кислоталар, ёг томчилари, кетон таначалари,
холестерин, лейкоцитларнинг ферментлари, асосан протеолитик форментлар
мавжуддир. Тўқимани йиринг хосил бўлишида суюлтирилиши унинг
таркибидаги протеолитик ферментлар фаоллиги билан тушунтирилади.
Иирингли яллигланишни ривожланишида иирингли экссудат яллигланган
тўкимага жойлашади ва лейкоцитлар тўкимага сингади, инфильтрат ҳосил
килади, улар кўп микдорда томирлар атрофида хамда яллигланган тўкима
ҳужайраларини ораларида жойлашади. Бу вакт яллигланган тўкимани
пайпаслаб курилса, унинг каттик эканлиги маълум булади. Клиницистлар
иирингли яллигланишнинг бу даврини иирингли инфильтрация даври деб
юритадилар. Иирингли экссудат, яъни иирингли яллигланишларга яккол
мисоллар тарзида абцесс (хўппоз), карбункул, фурункул (чипқон), флегмона,
эмпиемаларни кўрсатиш мумкин. Организмни умумий зарарланиши ва кўп
сонли иирингли ўчоклари пайдо бўлиши (пиемия) мумкин.
Бундай холат йиринг чикарувчи микробларни иирингли учокдан
умумий кон айланиш ўзанига ўтиб кетишидан юзага келади.
Чипкрн - соч фолликули ва атрофидаги тўкималарни иирингли
яллигланишидир, бир неча чипконларни бирлашиб, ягона иирингли ўчокка
айланиши хўппоз дейилади, тери ости ёг клечаткасини ўткир ёйилган
иирингли яллигланиши флегмона дейилади. Яллигланган тўқима ўчогида
тўқималарни ўлиши ва суюлишидан хосил бўлган чегараланган йиринг тула
бўшликни абцесс дейилади. Иирингли экссудатни кандайдир ёпик бушликда
(плевра бўшлиғи ёки ўт пуфаги эмипемаси) тўпланишига эмпиема дейилади.
Иирингли экссудатни ва иирингли яллигланишни йиринг хосил килувчи
микроблар чакиради (стрептококклар, стафилококклар, гонококклар,
менингококклар, камёб холларда ич терлама таёкчаси, сил микобактериялари
ва бошкалар) хамда патоген замбуруглар чакиради. Организмга токсинлар,
заҳарлар, кимёвий моддалар (скипидар, кротон ёги, харбий захарловчи
моддалар) таъсир этганида асептик иирингни хосил булиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: