Патологик физиология



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

Ишемия белгилари: 
1.қон томирлар торайиб, терини окариб кетишига ва тўқимани ўз 
рангини йўқотишига олиб келади. 
2.қон оқиб келишининг камайиши ва модда алмашинувининг сусайиши 
оқибатида маҳаллий ҳарорат пасайиши. 
З.органнинг ҳажми ва огирлиги камаяди. 
4. модда алмашинуви тезлигининг пасайиши. Узгарган модда 
алмашинуви маҳсулотларининг тўпланиши. 
5.тўқима овқатланишининг, трофикасининг бузилиши функциянинг 
бузилишига олиб келади. 
Ишемиянинг оқибатлари: 
Оқибатлари ҳар хил бўлиши мумкин. Ишемиянинг оқибатлари 
қўйидаги омилларга боғлиқ: 
1.Ёпилган ёки торайган артериянинг диаметрига боғлиқ: артериянинг 
диаметри қанча катта бўлса, асорати шунча оғирроқ бўлади. 
2.Артериянинг торайиш тезлигига боғлиқ. Қон томир секин ёпилса, 
органнинг қон билан таъминланиши анастомоз олқали тикланиши мумкин. 
3.Ишемиянинг давом этиш муддатига боғлиқ. 
4.Аъзо ёки тўқиманинг кислород етишмовчилигига сезгирлигига 
боғлиқ. 
Ҳаёт учун муҳим аъзолар қон билан таъминланиш ўзгаришига жуда 
сезгирдир. Нерв тўқимаси ва юрак мушаклари артериал кон 
етишмовчилигини дарров сезадилар. Агарда тезда кон айланиши тикланмаса, 
огир асоратларга олиб келади (некроз пайдо бўлади) 
5) Коллатерал
томирларнинг қай даражада ривожланганлигига боғлиқ. 
Тўкимада, аъзода коллатераллар кам ривожланган бўлса, ишемия натижасида 
оқ инфаркт пайдо бўлади (қоннинг шаклли элементлари бўлмайди). Баъзида 
193 


некрозга қон қуйилиши қўшилади, бунда геморрагик қизил инфаркт вужудга 
келади. Кўпроқ бундай инфаркт ўпкада бўлади. 
9.4. СТАЗ 
Стаз бу қон айланишнинг маҳаллий бузулиши бўлиб, қилтомирларда, 
майда артерияларда, веналарда қон оқимининг тўхташи билан 
характерланади. Бунда томирлар кескин кенгайиб кетади ва бир бирига 
ёпишган эритроцитлар билан тўлади. 
3 хил стаз тафовут килинади. 
1) Чин (қилтомир) сатаз 
2) ишемик стаз 
3) веноз стаз 
Чин стаз куйидаги таъсиротлар окибатида келиб чикади: физик, 
(иссиқлик, совуқ) кимёвий (заҳарлар, ҳар хил тузларнинг концентрланган 
эритмаси, скипидар, горчичник ва б.) ва биологик (микроорганизм 
токсинлари) омиллар. Чин стаз ривожланиш механизмида эритроцитлар 
агрегацияси (ёпишиши) асосий рол ўйнайди. Бунда периферик қаршилик 
ортади. Чин стаз патогенезида кон куйилиши окибатида қон оқимининг 
секинлашуви муҳим аҳамитга эга. Бунда асосий ролни қилтомир девори 
ўтказувчанлиги ошиши ўйнайди. Стазни тўқималарда ҳосил бўлган модда 
алмашинуви маҳсулотлари ҳам келтириб чиқаради. Стаз ривожланишида 
биологик фаол моддалар (серотонин, брадикинин, гистамин), тўқимада 
муҳитнинг кислоталик томонга силжиши муҳим аҳамиятга эга. Натижада 
томир девори ўтказувчанлиги ортади, томирлар кенгаяди, қон қуюқлашади, 
қон оқими секинлашади, қон устуни ҳарактсиз бўлиб қолади, эритроцитлар 
бўкади ва ўз пигментини кўп қисмини йўқотади. Плазма гемоглобин билан 
бирга қон томир деворидан ташқарига чиқади. Капилляр стаз бўлган соха 
тўқималарида озиқланишининг бузилиши кузатилади. Қилтомир ичига кириб 
таъсир қилувчи омиллар, эритроцитлар плазмалеммасининг физик 
хусусиятларини ўзгариши натижасида агрегация вужудга келади. Электрон 
микроскоп билан эритроцитлар агрегацияси ўрганилганда шу нарса 
аникланадики, нормада силлиқ бўлган эритроцитлар юзаси агрегацияда 
нотекис бўлиб, крлади. Бунда эритроцитларнинг айрим бўёқларни ютиш 
хусусияти ўзгарганидан далолат беради. 
Веноз стаз, крннинг олиб кетувчи веноз томирларда оқиб кетишининг 
қийинлашиши окибатида ҳосил бўлади. Унинг келиб чиқишида қон 
оқимининг секинлашиши ва томир деворлари озиқланишининг бузилиши 
туфайли томирни харакатлантирувчи нервларнинг фалажланиши ва унга 
боғлиқ ҳолда томирлар тонусининг йўқолиши рол ўйнайди. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish