8.5. АЛЛЕРГИК Р Е А К Ц И Л А Р Д А Т И М У С Н И Н Г А Ҳ А М И Я Т И
Секин кечар аллергияни шаклланишга тимус таъсир кўрсатади.
Ҳайвонларни ёшлигида тимэктамия килиш крнда айланиб юрувчи
амтителоларни миқдорини камайишига, лимфод тўқиманинг инволюциясига,
оқсил, туберкулинга секин кечар аллергияни пайдо бўлишини
пасайишга,трансплантацион иммунитетни ривожланишини бузулишига олиб
келади. Аммо, динтрохлорбензолга нисбатан пайдо бўладиган контакт
аллергияга кучсиз таъсир кўрсатади. Тимус функциясининг етишмовчилиги
энг аввал лимфатик тугунларининг паракортикал қатламининг ҳолатига
таъсир қилади. Секин кечар аллергияда бу қатламда кичик лимфоцитлардан
пиронинофил ҳужайралар пайдо бўлади. Ҳайвонларни ёшлигида тимэктомия
қилинганда худди шу соҳадан лимфоцитлар йўқола бошлайди ва бу
лимфоцид тўқималарнинг атрофиясига олиб келади. Тимэктомияни секин
кечар аллергияга таъсири уни ҳайвон ҳаётини илк даврларида олиб
ташланганда намоён бўлади. Тимэктомияни ҳайвон тугилгандан бир неча кун
ўтгандан сўнг ёки катта ҳайвонларда амалга оширлиши
гомонрансплантантни битиб кетишига таъсир этмайди. Тез кечар аллергик
реакциялар ҳам тимус назорати остида бўлса ҳам тимусни бу реакцияларга
таъсири унчалик кўзга ташланмайди. Ҳаётни илк даврларида ўтказалган
тимэктомия плазматик ҳужайраларни шаклланишига ва гамма-
глобулинларни био- синтезга таъсир этмайди. Тимэктомия факат баъзи
антигенларга карши циркуляциядаги антителолар тормозланишга олиб
кедади.
188
иккинчи кием
Т И П И К П А Т О Л О Г И К ЖАРАЁНЛАР
9 БОБ
МАҲАЛЛИЙ Қ О Н А Й Л А Н И Ш Н И Н Г Б У З И Л И Ш Л А Р И
Организмда кон айланиши функционал белгисига кўра марказий ҳамда
маҳаллийга бўлинади. Биринчиси - магистрал томирларида, иккинчиси - аъзо
ва тўқиманинг майда томирларида амалга оширилади.
Марказий кон айланиши маҳаллий томирларга қон боришни ва
томирлардан қайта юракка келишини таъминлайди.
Маҳаллий қон айланиши (майда артериялар, артериолалар,
қилтомирлар, венулалар, артериовенуляр анастомозлар, майда веналар) қон
ҳаракатидан ташқари қон-тўқима-қон системаси бўйича сув, электролит, газ
алмашинуви таъминлайди, тўқимага озиқ - овқат махсулотларини етказиб
беради. Теридаги маҳаллий қон айланиши организмдаги иссиқлик
алмашинуви бошқарилишида қатнашади.
Аъзо ёки тўқиманинг бир қисмида қон айланишининг бузилиши қон
айланишининг маҳаллий бузилиши дейилади. Бунда организмдаги крннинг
умумий миқдори ўзгармайди.
Қон айланишининг маҳаллий бузилишини келтириб чиқарувчи
сабаблар:
Механик омиллар, кимёвий таъсиротлар-кислоталар, ишқорлар, эфир
ёглари, токсинлар таъсиридан иборатдир. Физик таъсиротлар-иссиклик,
совуқ, рентген, радий нурлари таъсири, биологик таъсир-инфекцион агентлар
таъсири.
Маҳаллий қон айланиши кўпинча, организмда умумий ўзгаришлар
оқибатида келиб чиқади, ҳамда ўзи организмда ўзгаришлар келтириб
чиқариши мумкин. Масалан, юрак мускулларида, бош мияда ва бошка ҳаёт
учун муҳим аъзоларда кон айланишнинг бузилиши организмда бир катор
ўзгаришларга олиб келади.
Қон томирларининг ёпилиб қолиши рефлектор йўл билан тананинг
бошқа қисмларида қон айланишининг бузилишига олиб келади.
Масалан, ўпка томирларининг ёпилиб қолиши рефлектор йўл билан
юрак томирларининг қисқаришига олиб келади.
Маҳаллий қон айланишининг бузилишида микроциркуляциянинг
бузилиши катта аҳамиятга эга. Маҳаллий қон айланиши бузилишининг
асосий кўринишлари: гиперемия-артериал ва веноз тўлақонлик;
Ишемия-маҳаллий камқонлик;
стаз-орган ва тўқималарга қон оқишини
тўхтаб қолиши;
тромбоз;
эмболия
189
Do'stlaringiz bilan baham: |