Биогаз технологиясининг инновационлиги. Ушбу технология фанга яхши маълум
бўлиб, кўплаб мамлакатларда қўлланилади. Бироқ Ўзбекистонда бугунги кунда биогаз
технологияси кенг тарқалмаган. Бунинг асосий сабаби, фермерлар, деҳқон
хўжаликларининг бу технологияга ишончининг йўқлигида, бу борада маълумотларнинг
камлиги ҳамда биогаз қурилмаларини ўрнатиш бўйича хизмат кўрсатишнинг
ривожланмаганлиги. Биогаз қурилмаларидан фойдаланиш чоғида экологик соф энергия,
қайта тикланувчи энергия манбаси эканлигини намойиш қилишини тушуниб етмаган.
Бу билан фермер, деҳқон хўжаликларининг ҳудуди ҳамда ишлаб чиқариш жойлари
тозаланиши, даласига қайта ишланган соф экологик биоўғит ишлаб чиқариб,
ҳосилдорликни ошириши мумкинлигини яхши билмайди.
Маълумки, биогаз технологияларини муваффақиятли татбиқ этиш, муқобил энергия
манбаидан фойдаланиш учун туртки бўлади. Бу эса атмосферага зарарли буғ газларини
чиқаришни камайтиради, иқлим ўзгариши билан курашишга ёрдам беради.
Шуни таъкидлаш мумкин, биоэнергетика Ўзбекистон учун ҳозирги пайтда энг
истиқболли ҚТЭМ туридан ҳисобланади. AEnergy компанияси таҳлил (аналитик)
юритувчи тадқиқотчилари фараз қилишларича, ҚТЭМ доирасида (сигмент), айнан
биогазли энергетика, бошқаларидан кўра, рақобатбардош ҳисобланади. Бунда, уларнинг
фикрича, чиқиндиларни утилизация қилиш мажмуаси (комплекси) тарзида ҳал этиш керак.
Сўз шу ҳақидаки, Ўзбекистонда биоэнергетика имкониятлари энг катта миқдорда
чиқиндиларни утилизация қилиниши керак бўлган – аграр-саноат, озиқ-овқат саноати,
шунингдек, маиший чиқиндилар етарлича мавжуд. Ўзбекистон Экология Давлат Қўмитаси
“Эко энергия” илмий-тадқиқиот маркази экспертлари биомассани умумий техник
имкониятлари ҳажмини 3,5 МВт/с. деб баҳолаган. Дастлабки, бош хом ашё бўлиб, йилига
пахта пояси (ғўзапоя) - 2-3 млн. т т/г, қаттиқ маиший чиқиндилар - 30 млн. м
3
, қамиш
10-15 млн. т т/г ва қишлоқ хўжалиги чиқиндилари - 100 млн. т.
Олдиндан ҳисоб-китобларга кўра, биомассалар ресурсларининг мавжуд
имкониятлари республика бўйича 10 фоиз атрофида бўлиб, энергия ресурсларига бўлган
эҳтиёжни 8,9 млрд. м
3
қондириши мумкин.
Ушбу рисоланинг мақсади ва вазифаси муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб,
электр энергия ишлаб чиқаришни ошириш, энергия ишлаб чиқаришда табиий ресурсларни
омилкорлик билан ишлатиш ҳисобланади. Экологик асосий муаммоларни: соф энергия
билан таъминлаш; органик ўғит олиш; кимёвий ўғитларни ҳосилдор элементлар билан
тўйинтириш; аҳолини турмуш даражасини яхшилаш; маиший ва иш жойларида санитар-
гигеник шароитларни яхшилаш; органик ўғитлар утилизациясини ҳал этишга таклиф,
тавсиялар беришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |