Китобнинг орқа ва олди муқова кўриниши ўзбекистон республикаси энергетика вазирлиги


чорвачилик мажмуаси ва ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган органик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/31
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#98207
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31
Bog'liq
Bioenergetika - innovatsion muqobil energiya manbai

чорвачилик мажмуаси ва ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган органик 
чиқиндилар келгусида бунёд этиладиган 20 гектарли иссиқхонани иситиш манбаи 
бўлган биогаз ҳамда қимматбаҳо ўғит — биогумус ишлаб чиқаришга йўналтирилади. 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017-2018 йилларда мамлакатимизнинг турли 
ҳудудларига ташрифлари давомида пахта-тўқимачилик, кўп тармоқли саноат, туризм, тери 
хом-ашёсини қайта ишлаш ва чарм-пойабзал, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш
ва экспорт қилиш, агросаноат мажмуаси ва бошқа йўналишларда кластерлар барпо қилиш 
зарурлигини қайта-қайта таъкидлаган эди. Хусусан, давлатимиз раҳбари: Пахта 
етиштиришни кластерларга топширсак, дала ишлари тизимли ва ўз вақтида бўлади. 
Наманганлик фермерлар билан мулоқотлар чоғида “Кластерлардан энг катта мақсад — 
сифат ва даромад, дея алоҳида қайд этди. 
Юртбошимиз 2018 йил 12 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда келгуси йилдан 
бошлаб, кластер тизими барча туманларда аграр соҳани жадал ривожлантиришнинг 
локомотиви бўлиши кераклигини билдирди. Йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасида 
замонавий бозор муносабатларини кенг жорий этиш мақсадида пахта-тўқимачилик 
кластерларини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш зарурлиги таъкидланди. 
Келгусида пахта етиштирувчи 133 та тумандан 70 таси тўлиқ кластер тизимига ўтади. Янги 
ташкил этилаётган кластерлар томонидан 41 та корхона очилиб, 25 мингга яқин иш ўрни 
яратилишини таъкидлаганди. 
Эътиборлиси, бугунги кунда кластер йўналиши нафақат пахтачилик, балки 
иқтисодиётнинг барча тармоғи учун ҳам истиқболли эканлиги яққол исботини топмоқда. 
Ушбу рисолада биоэнергетика манбаи бўлган биогаз ишлаб чиқариш 
технологиясидан юқорида қайд этилган қишлоқ хўжалиги кластерида фойдаланишнинг 
афзалликлари таҳлил қилинади. 
Маълумки, илмий-техника тараққиёти суратини ошириш ва ишлаб чиқаришни 
моддий жиҳатдан ривожлантириш энергиядан кўпроқ фойдаланишни талаб этади. 
Анъанавий энергия манбаларидан фойдаланиш: доимий нарх-навонинг ошишига, сиёсий 
таҳлика (риск)ларга, ресурсларнинг тамом бўлиши ва бошқа қатор қийинчиликларга дучор 
қилмоқда. Муаммони ечишнинг имконияти, мамлакат электр истеъмоли ҳиссасига, 
ноанънавий ёки муқобил деб аталадиган энергияни жорий этиш ҳисобланади. 
Бугунги кунда муқобил энергия манбалари (ВИЭ) дунё мамлакатлари энергия 
балансида маълум бир ўринни эгаллади. Миллий режаларга кўра, Европа Иттифоқи (ЕС)да 
қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ)нинг ҳиссаси 20,7 % етган, 2030 йилга бориб, 
- 30% етиши, айни чоғда, биоэнергетика 138,8 млн.т.н.э. миқдорида, бу барча қайта 
тикланувчи энергия манбаларининг 56,5% ига тўғри келади. 
Европада биомасса асосан, иссиқлик ишлаб чиқариш учун фойдаланилади. 
Тахминларга кўра, 2020 йилда иссиқлик ишлаб чиқариш биоэнергетиканинг энг муҳим 
сектори бўлиб қолади, у умумий ҚТЭМ энергиясидаги истеъмолнинг 65%ини ташкил 


этади; ундан кейинги навбатдаги улуш транспорт бўлиб, у электр энергиясининг - 21%ини 
ва электр энергияси ишлаб чиқариш – 14% ташкил қилади. 
Замонавий концепцияда ҚТЭМдан фойдаланиш ҳисобига энергияни тежашнинг ҳар 
хил усуллари, йўналишлари ва мактаби касб этилмоқда. 
Ўзбекистонда биоэнергетика секторини ривожлантириш ижобий омил бўлиб, қаттиқ 
биомассадан электр энергиясини ишлаб чиқаришга “яшил” тариф жорий этиш, шунингдек, 
2019 йил 21 майдаги ЎРҚ-539-сон “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш 
тўғрисида”ги Қонунга амал қилинишни оммалашувига боғлиқ. Европа мамлакатлари 
энергия ресурсида биогаз умумий истеъмолнинг 20%ини таъминлаётган бўлса, 
Ўзбекистонда бу кўрсаткич 1%га ҳам етмайди. 
Шу кунгача энергетикага оид эҳтиёжларнинг 90 фоиздан ортиғини қондиришда 
асосан табиий газдан фойдаланиб келинаётган бўлса, энди қайта тикланувчи энергия 
манбаларини иқтисодиётимиз ва энергия тармоғига киритиш йўлида далил қадамлар 
ташланмоқда. 
Республикамизнинг аграр секторида биомассадан фойдаланиш, айниқса, биогаз 
ишлаб чиқариш технологияси йўналиши келажак ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги 
кластерида биогаз ишлаб чиқариш учун: чорва гўнги, хўжалик чиқиндилари, қуруқ ўсимлик 
чиқиндилари ва бошқалар хом ашё сифатида бўлиши мумкин. 
Биогаз қурилмасидан биогазни чиқиш миқдори хом ашё турига қараб фарқланади. 
Муқобил 
энергетикадан 
фойдаланишда 
максимал 
самарадорликга, 
корхона
ва агрофирмалар кучларини бирлаштирганида эришишлари мумкин. Бундай йўналишда 
ишлашни кластерлаштириш деб аталади ёки ҳудудий-ишлаб чиқариш мажмуа 
(комплекси)ларини, биогаз қурилмаларида қайта ишлаш ва маҳсулотдан фойдаланиш 
занжирларига бирлаштириш, бу Агросаноат корхоналари учун мақбул (оптималь) ечим 
ҳисобланади. Мисол сифатида қишлоқ хўжалигида биотехнология кластерининг 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish