Одатдан ташқари, имкониятлари, лойиҳаларнинг қисқа муддатда ўзини ўзи оқлаши,
биомассанинг экологик афзаллиги, бошқа қайта тикланувчи энергия манбалари турлари
ичида устуворлиги ҳисобланади.
XX асрнинг охирларида дунёда энергия ресурсларининг умумий ҳажми 8,5 млрд.
тонна атрофида бўлган, шундан 7 млрд. тоннаси қазиб олинадиган органик ёқилғиларга
тўғри келган.
Ҳозир биомасса дунёда бошланғич энергия ресурслари истеъмолини ўртача
15 фоизини қоплайди: ривожланган мамлакатларда – 48 фоиз, саноати ривожланган
мамлакатларда - ўртача 2-3 фоизини (ушбу кўрсаткич
АҚШда - 3,2%; Данияда - 6%;
Австрияда - 12%; Швецияда - 18%; Финляндияда- 23%).
Кўраяпмизки, биомасса ресурси қайта тикланувчи энергия манбалари учун
самарадор ҳисобланади, уларни ҳар хил турлари дунё ҳудудларининг амалда ҳамма жойида
мавжуд. Замонавий даражада, биомассадан электр энергетикасида фойдаланаётган, саноати
ривожланган мамлакатларда энергетика ресурсларига бўлган умумий миқдорни
6-10 фоизини қоплайди. Биомасса асосан, ёғоч-ёқилғи шаклида тахминан, 2 млрд. киши
учун асосий энергия манбаси ҳисобланади. У кўпгина қишлоқ туманлари яшовчилари учун
ягона фойдаланиш мумкин бўлган энергия манбаси бўлиб қолмоқда.
Чорвачилик ва қисман деҳқончиликдан энергия олишнинг анаэроб усули, энергия
олиш учун
анаэроб мураккаб органик моддаларга
(углерод, олингугурт, азот ва бошқа)
парчаланишидан пайдо бўлади. Бунинг учун биомасса қоидага кўра, маълум вақтда
30-37
о
С ёки 55-60
о
С ҳароратда кислородсиз сақланиб турилади. Бу шароитда бактериялар
таъсирида органик моддаларнинг қисмлари парчаланади, натижада метан ва карбонат
ангидрид гази пайдо бўлади, бу аралашмадаги метан - биогаз ҳисобланади. Бундай газ
ёқимсиз, бирон-бир ҳидга эга эмас, унинг ёниш иссиқлиги 25 МДж/м
3
гача етади, ёниш
иссиқлиги 0,6 л. бензин, 0,85 л. спирт ёки 1,7 кг. ўтиннинг эквивалентига тенг. Энергия
манбаи сифатида ишлатилиши учун ўсимлик биомассасининг ресурс имкониятлари
100 млрд. т.ш.ё. етади. Ҳозирги пайтда дунё энергия балансида ўсимлик биомассаси
(
асосан ўтин) 1 млрд. т. ш. ё. (
12% атрофида) атрофида.
Замонавий технологиялар қўлланилганда, дунё энергетика балансида биомассанинг
ҳиссаси янада ортади. У саноати ривожланган мамлакатлар энергетика балансида жиддий
аҳамиятга эга: АҚШда - 4%, Данияда – 6%, Канадада – 7%, Австрияда – 14%, Швецияда –
16% ни ташкил этиб, бу давлатларнинг бошланғич энергия ресурсларидаги истеъмолини
ташкил қилади. Ўзбекистонда биомассадан, биогаз қурилмаларида 2030 йилгача 465 МВт
энергия ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Биомассадан фойдаланишни икки гуруҳга ажратиш мумкин: бирламчи ва иккиламчи
биомасса
. Бирламчи биомасса ернинг устки ва сув ости ўсимликлари дунёси; -
иккиламчиси
ҳайвон ва инсон ҳаёт фаолияти билан боғлиқ бошланғич биомасса чиқиндиларини тўплаш
ва қайта ишлашдан ҳосил бўладиган товар маҳсулоти ва чиқиндилардир. Шунга кўра,
биоэнергетика биомассадан фойдаланиш эвазига энергия олишни таъминлаш бўлиб,
унга ўрмон туридаги ёғоч тайёрлаш ва ёғочни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги
чиқиндилари, қисмларга бўлинадиган қишлоқ хўжалиги ўсимликлари чиқиндилари
(
сомон, бошоқли экинлар, маккажўхори пояси, кунгабоқар ва бошқалар),
чорвачилик
чиқиндилари (
гўнглар ва гўнгли оқова сувлари ва бошқалар) ва сув ўсимликлари биомассаси
(
сув ўтлари, макрофитлар ва бошқалар) киради;
Do'stlaringiz bilan baham: