Китобнинг орқа ва олди муқова кўриниши ўзбекистон республикаси энергетика вазирлиги



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/31
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#98207
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Bioenergetika - innovatsion muqobil energiya manbai

Биоэнергетика - бу ҳар хил биоёқилғилардан энергия ишлаб чиқариш, жумладан, 
қаттиқ турдаги биоёқилғидан ёки яратилишига қараб, биогаз ва суюқ турдаги 
ёқилғилардир. Биоэнергия туганмас энергия манбаси ҳисобланади. Биоэнергетиканинг 
етказувчилари, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари, ёғоч ва чорвачиликнинг чиқиндилари 
ҳисобланади. 
Долзарблиги. Биоэнергетика – инновацион ривожланишнинг омили. Биологик 
энергия манбалари - республикамиз иқтисодиётини инновацион йўлда (рельс), экологик 
соф технология билан муҳим бир устувор йўналишга ўтиш ҳисобланади. Бу йўналишнинг 
долзарблигини яна бир бор, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти
Ислом Каримовнинг 2013 йил 1 мартдаги “Муқобил энергия манбаларини янада 


ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4512-сон Фармонида қайд этилган. 
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 26 майдаги “2017-2021 йилларда қайта 
тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тормоқлари ва ижтимоий 
соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”,
ПҚ-3012-сон Қарори ва 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий 
соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий 
этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор
чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4422-сон Қарори, ҳамда 2019 йил 4 октябрдаги
“2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш 
Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”
2019 йил 4 октябрдаги
ПҚ-4477-сон Қарори, 
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 
“Ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари 
тайёрлашга ихтисослашаётган ташкилот сифатида идентификациялаш механизми 
тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 908-сон қарори қабул қилиниши, бу масаланинг 
ниҳоятда 
Президентимиз, 
ҳукуматимиз муҳим 
ҳисоблаб, 
ижросига 
эътибор 
қаратилаётганини кўриш мумкин. 
Айниқса, 
2017-2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид 
ДАВЛАТ ДАСТУРИда қаттиқ маиший чиқиндилардан энергия олиш, маиший 
чиқиндилардан биогаз ва синтез-газ олиш, улардан муқобил энергия сифатида электр 
ҳамда иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ёки маиший газ сифатида фойдаланиш 
назарда тутилиши, ушбу масалага аниқ ёндошувдан далолат беради. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон 
Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 
2019-2030 йиллар даврига мўлжалланган қарори, табиий ресурслар истеъмолида, “яшил” 
иқтисодиётга ўтиш Стратегиясини тасдиқланиши, иқтисодиётда энергия самарадорлигини 
оширишда энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. 
Бунга 
технологияларни 
модернизациялаш 
ва 
молиявий 
механизмларни 
ривожлантириш ҳисобига эришилади. Яшил иқтисодиёт - бу хўжалик юритиш фаолияти, 
истисодиётнинг барча секторларида иқтисодий ўсиш, ёқилғи-энергетика ва табиат 
ресурсларидан омилкорлик билан фойдаланиш, саноат ва маиший чиқиндиларни 
утилизация қилиш, бунинг натижасида, ифлослантирадиган моддалар ва иссиқхона 
(парниковый) газларини чиқаришни камайтиришни таъминлаш, шунингдек, у билан боғлиқ 
иқлим ўзгаришига таъсир этиш эвазига эришиш ҳисобланади. 
Стратегияни амалга ошириш натижасида иссиқхона газларининг атроф-муҳитга 
чиқарилиши (выброс), ялпи ички маҳсулот бирлигига 2010 йил даражасидан 10 фоизга 
камайишини тақоза этмоқда. Шунингдек, қишлоқ аҳолиси ва корхоналар замонавий,
унча қиммат бўлмаган ва ишончли электр таъминотига эга бўлиши мумкин. 
Бундан ташқари, ҳукуматимиз автомобиллар учун экологик соф мотор ёқилғисини 
ишлаб чиқариш ва фойдаланишни кенгайтириш, электр транспортини ривожлантиришни 
мўлжалламоқда. Иқтисодиётда энергия самарадорлигини ошириш, уни омилкорлик билан 
истеъмол қилиш, табиат ресурсларини сақлаш, иссиқхона газларини қисқариши, “яшил” 
энергия таъминотига имконият яратилганлиги, “яшил” иш жойларини ташкил этилиши 
ҳамда иқлим барқарорлигини таъминланиши Стратегиясини амалга оширишга ёрдам 
беради. 
Ҳозирги пайтда қазиб олинадиган ёқилғи турлари - кўмир, нефть, табиий газ ва уран 
- дунё энергия балансининг асоси ҳисобланади, лекин уларнинг кўлами ҳар йили камайиб 
бормоқда. Охирги 40 йил ичида, дунёда қазиб олинган органик ёқилғи, инсониятнинг бутун 
тарихи давомида қазиб олинганидан ошиб кетди. Ва ҳозирги замон даражасида энергия 


ресурслари истеъмол қилинса, дунё миқёсида нефт заҳираси 50 йилда, табиий газ –
75 йилда, кўмир – 150 йилда тугаши башорат қилинмоқда. 
Углеводород хом ашё запаси камайиб бориш шароитида, қайта тикланувчи энергия 
манбаларидан фойдаланиш кўлами яна ҳам кенгайиб боради. Биоэнергетика, дунёда 
муқобил энергетика манбаининг бир тури сифатида, инновацион ривожланишнинг сўзсиз 
омилига айланади, хусусан, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришнинг янги 
технологиядаги таянчи шаклланишига олиб боради, янги иш ўринларини яратади, одамлар 
ҳаёти сифатини оширади. 
Қайта тикланувчи энергия манбаи биогаз қурилмасини қўллаш тажрибаси
шуни кўрсатдики, бошланғич даврда фойдаланганда катта харажатлар бўлса-да,
у тўлалигича ўзини қоплайди. Биогаз қурилмаси реактори ҳажми - 10 м
3
бўлганда 6-7 йилда,
30 м
3
– 4-5 йилда, 100 м
3
бўлганда 3-5 йилда сарф қилинган маблағлар қайта бошлайди. 
У охирги 10-15 йил ичида “катта” энергетиканинг мустақил тормоғига айланди. 
Дунёнинг кўп мамлакатларида (Европа Иттифоқи (ЕС), Ҳиндистон, Хитой, Бразилия
ва бошқалар) унинг бошқа қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ)га нисбатан 
энергия балансидаги ҳиссаси жамланганда улардан ошиб кетади. 1 - жадвалдан кўриниб 
турибди, биомассанинг дунё энергетикаси балансида ўсиш тезлиги ҳиссаси,
бошқа ҚТЭМларга нисбатан маълум даражада кам. Аммо 2001 йилнинг ўзида, дунёдаги 
умумий энергия ишлаб чиқаришда тегишлича, 10 млрд. т н.э. (1 т н.э. нефть 
эквиваленти=1,43 т.ш.ё.), биомасса ҳиссаси 1,1 - 1,2 млрд. т н.э. ташкил этган, барча
ҚТЭМ нинг жамланган ҳиссаси - 1,36 млрд. т н.э.га тенг. 
Мутахассислар 2040 йилгача дунёда умумий энергия истеъмоли 13,5 млрд. т н.э. 
(100%) ни ташкил этишини, барча ҚТЭМларнинг ҳиссаси - 6,44 млрд. т н.э. (47,7%), 
биомассалар ҳиссаси эса - 3,21 млрд. т н.э. (23,8%) етиши мумкинлигини башорат қилмоқда. 
Европа Иттифоқи (ЕС) биоэнергетикани умумий энергия ишлаб чиқаришидаги ҳиссаси 
12%гача, бу бир томондан, атроф-муҳитни ҳимоялашга ёрдам беради, айниқса, транспорт 
зарарли газлари ташланмалари (выброс) ва  бошқа томондан Европа Иттифоқининг четдан 
энергия етказувчиларга боғлиқлиги камаяди.
Қишлоқ 
хўжалиги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
иқтисодиётининг 
асосий 
тармоқларидан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги учун фойдаланиладиган ер мамлакат 
ҳудудининг 45 фоизини эгаллайди, аҳолининг қарийб 50 фоизи қишлоқ жойларда яшайди. 
Ўзбекистонда 2019 йил 1 июль ҳолатига 11,0 мингдан ортиқ катта, ўрта ва кичик қишлоқ 
аҳоли пунктлари бўлиб, унда 16,58 миллион (49,5 фоиз) киши яшайди. Бундай катта сонли 
истеъмолчиларнинг тарқоқ ҳолда жойлашиши, ишончли энергия манбаси билан 
таъминланишида муаммо яратади. Шу сабабли, олис қишлоқлар аҳолиси учун мумкин 
бўлган ёқилғи, ўтин бўлиб қолмоқда. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish