Китобнинг орқа ва олди муқова кўриниши ўзбекистон республикаси энергетика вазирлиги


Аниқ мақсад ва муаммони ҳал этишнинг асоси



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/31
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#98207
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Bioenergetika - innovatsion muqobil energiya manbai

Аниқ мақсад ва муаммони ҳал этишнинг асоси. Рисолада энергия ресурси ишлаб 
чиқариш учун био хом ашё етиштириш жараёнидан фойдаланиш асосида, иқтисодиётни 
мустаҳкамлаш йўналиши кўриб чиқилган. Турли биоёқилғи (биоэтанол, рапс мойи, метил 
эфирлари, ўсимлик мойлари, биогаз ёки биометан)лардан фойдаланиш нуқтаи назаридан, 
майдон бирлиги ҳисобида, кўпроқ келажаги бор (перспективный) биогаз ва у ҳосил қилган 
- биометан ҳисобланади. Газ шаклидаги биоёқилғини ишлаб чиқариш, қазиб олинадиган 
қайта тикланмайдиган энергия ресурсининг ўрнини эгаллаши ва аграр тузилма 
маҳсулотини таннархини камайтириши мумкин. 
Биогаз мажмуаларида (комплекс) чорвачилик чиқиндилари билан бирга ўсимлик хом 
ашёларидан ҳам фойдаланилади. 
Биогаз (таркибида 55-75% метан, 25-45% карбонат ангидрид CO
2
) 
биомассаларнинг (80-90% намликда) метанли бижғишдан олинади. 
Биогазнинг иссиқлик бериш қобилияти 5 дан то 7 Мкал/м

гачани ташкил этади
ва унинг таркибидаги метан концентрациясини аниқлайди. Метан миқдори, ўз навбатида, 
хом ашёнинг биофизикавий, биокимёвий хоссаларига ва айрим ҳолларда қўлланиладиган 
технологияларга боғлиқ. 1 тонна мутлақо қуруқ моддадан, йирик шохли қорамоллар 
гўнгидан - 250-350 м
3
биогаз ажралиб чиқади, паррандалар ахлатларидан - 400 м
3
, ҳар хил 
ўсимликлардан - 300-600 м
3
, спирт ва ацетонбутил заводлари чиқиндиларидан - 600 м

ташкил қилади. Масалан, 1 тонна йирик шохли моллар чиқиндисини (85% намликдаги) 
қайта ишлашдан 40 м

гача биогаз, таркибидаги метан - 55-60% ёки (22-24 МДж/нм
3
)
ва 40-45% СО
2
, шунингдек органик ўғит олиш мумкин.
Биогаз ишлаб чиқаришда шунингдек, чиқинди майдонлари, ахлатхона (свалка)даги 
чиқиндидан ҳам биогаз ишлаб чиқариш мумкин. Ҳозирги вақтда кўп мамлакатларда, биогаз 
олиш мақсадида, чиқиндиларни сақлаш учун махсус қаттиқ маиший чиқиндихоналар (ТБО) 
қурилиб, унда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилмоқда. 
Кенг кўламдаги биоэнергетик саноатни ташкил этилишини зарурияти, исталган 
мамлакатда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам қуйидаги асосий таркибни: биоёқилғи ишлаб 
чиқариш саноат технологиялари асосида ва техник турларда унинг энергиясини 
ўзгаришини амалда синаб кўриш (конверсия), хом ашё базасининг кўламини аниқлаш, 
юқори рентабелли ишлаб чиқариш қувватини ташкил этиш ва ишончли қурилмалар ҳамда 
унга ички бозордаги талабни ўрганишдан иборат. 
Биомассани биоэнергетикада кўпроқ самарали фойдаланиш технологияси
бу тўғридан-тўғри ёндириш, куйдириш; пиролиз; газлаштириш; анаэроб ферментлаб, метан 
ҳосил қилиш; спирт ва мотор ёқилғиси олиш ва мой ишлаб чиқариш ҳисобланади. 
Биомассадан фойдаланиш технологиялари, энергия олишни истеъмолчига қулай 
шаклда таъминлаб, самарадорлиги максимал имкон даражасида доимо мукаммаллашиб 
бормоқда. 
Умумий ҳолатда органик чиқиндилардан энергия ё физик, ё, кимёвий ёки 
микробиологик усулда олинади: физик усулда энергия органик чиқиндини ёқиш йўли 
билан; кимёвий усулнинг асосини пролиз ва газлаштириш жараёнидан фойдаланиш 
ҳисобланади; микробиологик усул дунёда кенг тарқалган чиқиндисиз ишлаб чиқариш - 
анаэроб бижғитиб, биогаз олиш ҳисобланади. Биогаз ишлаб чиқаришнинг ниҳоятда 
қимматли маҳсулоти, юқори сифатли органик ўғит олиш ҳисобланади. 
Технологик жараёнда биомассанинг махсус реактор-метантенкда кислородсиз 
анаэроб бижғиши ўтказилади, шунда тўлиқ (максимал) метан ажралиб чиқиши 
таъминланади. 
Биогазни қўллаб, иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш мумкин,
бу айниқса, фермер хўжаликлари учун жозибадор. Қишлоқ ҳудудларида биогаз 


технологияларини кенг оммалаштириш орқали, маълум даражада органик ёқилғиларни 
тежашга эришиш мумкин. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish