Китобнинг орқа ва олди муқова кўриниши ўзбекистон республикаси энергетика вазирлиги


Услуб, модель, услубий йўл, масалаларни ечиш учун муаллифлар томонидан



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/31
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#98207
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31
Bog'liq
Bioenergetika - innovatsion muqobil energiya manbai

Услуб, модель, услубий йўл, масалаларни ечиш учун муаллифлар томонидан 
амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар: 
- муаллифнинг ташаббуси билан “АДОЛАТ” СДПнинг Тошкент вилояти Кенгашида 
2010 йилда ёш партия аъзолари учун “Истеъдод” клуби тузилган. Мақсад, ёшларда 
инновацион қарашларни шакллантириш, уларни янги ғоя ва ишланмалар устида ишлашга 
ўргатиш ишларини илгари сурган; 
- ўзи раислик қилган вилоят партия Кенгашида “Ёш инноватор - ислоҳатга 
кўмакдош” кўрик-танлови эълон қилган ва биогаз ишлаб чиқариш ғоясини ғолиб деб топиб, 
уни яратиш, фойдаланишга топшириш, заводда ишлаб чиқариш, бир сўз билан
“ғоя, технология ва лойиҳа” жараёнларига бош бўлган ва амалга оширишни
қўллаб-қувватлаб келган; 
- давлат грантига тавсия этилган биогаз қурилмасини ясаш ва ишга тушириб, 
фойдаланиш ғоясини амалга оширишда «Ихлос Бизнес Барака» хусусий корхонасини 
қўллаб-қувватлаган; 
- ғоя қўллаб-қувватланган ва бизнес-режа тузишга амалий ёрдам берган “Ижтимоий 
ташаббусларни қўллаб-қувватлаш” фондига грант маблағи олиш учун тавсия этган; 
- ажратилган грант маблағи ҳисобига биогаз қурилмаси қуриб ишга туширилган
ва (муаллифнинг шахсан ташкилотчилигида намойиш варианти яратилган) 1 та мактаб 
ҳамда 4 та хонадон биогаз билан таъминланиб, биоўғити иссиқхонага ишлатилган; 
- ғоя, технология ва лойиҳа доирасида орттирилган тажриба, асосида давом 
эттирилган, биогаз қурилмаси “Имкон Хамкор Ишонч боғи” фермер хўжалиги,
“ФРЕШ РОУЗ” иссиқхонаси учун қуриб фойдаланишга топширилган. Ҳозирга қадар, 
Хоразм, Андижон ва Тошкент вилояти фермер хўжаликларининг чорва фермалари қошида 
иссиқхоналар қуриб, фойдаланишга топширилган; 


- биогаз қурилмасини оммавий ишлаб чиқаришга мослаштириш мақсади, “Олмалиқ 
металл конструкцияси” заводида, (“Адолат” СДПнинг Тошкент вилояти Кенгаши,
«Ихлос Бизнес Барака» хусусий корхонаси, “Олмалиқ металл конструкцияси” заводи
ва Савдо-саноат” палатаси билан ҳамкорлик шартномаси асосида) намунавий биогаз 
қурилмаси тайёрланган; 
 
“Олмалиқ металл конструкцияси” заводида ҳамкорликда ишлаб чиқарилган биогаз қурилмасининг намойиш 
вариантини “Ихлос Бизнес Барака” корхонаси раҳбари М.Миглиев таништирмоқда.
“ЎзЭкспомарказ”да V-VI-VII “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” 
мавзусидаги кўргазмада, яратилган биогаз қурилмаси модели намойиш (презентация
қилиниб, ушбу кўргазмага ташриф қилганларда катта қизиқиш уйғотган; 
- барча биогаз қурилмасини қуриш, фойдаланиш жараёнлари, ютуқ ва муаммолари 
ўрганилиб, ечимига бағишланган “Муқобил энергия турлари – ҳаётга” (2011й.), “Муқобил 
энергия ривожи - кучли ижтимоий ҳимоя омили” (2013й.), “Муқобил энергия манбаларидан 
фойдаланиш ва унинг иқтисодий истиқболлари” (2014й.), “Муқобил энергия – фаровон 
турмуш омили” (2016й.) номли китоблар ва 6 та журналларда ҳамда 30 га яқин республика, 
вилоят газеталарида шу мавзуда таҳлилий-тарғибот мақолаларга муаллифлик қилинган; 
- партиянинг Сиёсий Кенгаши Пленумларига ва Олий Мажлислардаги фракциясига, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Олий Мажлиснинг қуйи ва юқори 
палаталарига “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида” ги 
Қонунга таклифлар киритилган; 
Муқобил энергия манбаларидан энергия олиш учун кенг фойдаланишга етарли 
ҳуқуқий база ва давлат қўллаб-қувватлаши етишмаётгани ва уни ривожлантириш юзасидан 
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирига, партия Сиёсий Кенгаши қароридан келиб чиқиб, 
хат йўлланган ва оғзаки (Тошкент вилояти сессиясида) мурожаат қилинган. 
Биогаз қурилмаси ишлаб чиқарадиган «UZBIOGAZ» МЧЖ («EKORAVNAQ» аввалги 
номи) билан ҳамкорликда 3 та чорвачилик фермаларида йирик биогаз станциялари 
қурилишида қатнашилган. Ушбу корхона Тошкент вилоятида 4 та катта биогаз 
қурилмаларини, Самарқанд вилоятида 2 та хонадонларда кичик ҳажмли реакторли биогаз 
қурилмаларини қуриб топширган. Унинг биогаз қурилмалари қуриш ва фойдаланишга 
топширишдаги муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдамлар ташкил этилган. 


 
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Ж.Мирзамахмудов ва Энергия 
самарадорлик Департаменти директори М.Хакимовга биоэнергетикани ривожлантиришда биогаз 
қурилмасини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш хусусида, Республика семинарида К.Шадиметов
ва А.Темиров амалда қуриб бераётган биогаз қурилмаси модели ҳақида фикрларини билдиришмоқда
- Хитойнинг Shandong Better New Energy Technology Co.LTD компаниясининг 
биогаз қурилмаларида энергетика инфратузилмасини модернизациясини жорий этиш 
тажрибалари билан ўртоқлашилган; 
Иқтисодий-математик оптималлаштириш модели ишлаб чиқилиб, мезон (критерия
сифатида соф даромад олиш кўрсаткичларидан фойдаланилиб, бизнес-режалар тузилган. 
Биогазни моделлаштиришни оптимал жойлаштириш, энергия ресурсларидан максимал соф 
даромад олишда асосий эътибор қаратилган. 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон 
Республикасида биоэнергетикани ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш 
тўғрисидаги (01.12.2019й.) қарори лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. 
Ҳукумат республикамизда 2025 йилгача биоэнергетикани ривожлантириш 
Концепциясини амалга ошириш бўйича комплекс чораларни маъқулламоқда. 2025 йилгача 
ишлаб чиқариш қувватларида қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини
12,7% дан 19,7% гача оширилиши кўзда тутилмоқда. 
Шу мақсадда, мухандислик ишланмалари ва ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга 
қўйиш орқали, биоэнергетикани ривожлантириш учун технологик ва техник база ишлаб 
чиқилмоқда, шунингдек, биоёқилғидан электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш 
соҳасида ҳудудий лойиҳалар қўллаб-қувватланади. 
Давлат томонидан таклиф этилаётган ва кўрилаётган бу чораларни экспертлар 
ижобий баҳоламоқдалар. ҚТЭМнинг кўрсаткичлари бўйича ҳиссаси, бу секторни 
ривожланиши, айниқса, биоэнергетикани электр ва иссиқликка айлантириш учун анча
кўп вақт талаб қилади. Сабаб, Ўзбекистон нафақат, Осиё, Ғарбий Европа ва Шимолий 
Америкадан анча орқада қолмоқда деб таъкидланмоқда. Шунга қарамай, агар изчил 
шуғулланилса, эътибор кучайтирилса, айнан биоэнергетика бошқа ҚТЭМлар ичида 
локомотив бўлиши мумкин, бу истиқболда ривожланишга олиб келади. 
Таъкидлаш мумкинки, инвесторлар Ўзбекистоннинг биоэнергетика секторига 
эътибор қарата бошлашди, уни инвестиция ҳажмидан ҳам баҳоласа бўлади, лекин ҚТЭМ 
орқали энергия ишлаб чиқариш фоизи (катта ТЭС, ГЭСларни ҳисобга олмаганда)
барибир жуда паст. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish