Китобнинг орқа ва олди муқова кўриниши ўзбекистон республикаси энергетика вазирлиги



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/31
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#98207
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
Bioenergetika - innovatsion muqobil energiya manbai

Ижтимоий фойдасини қуйидагича тарифлаш мумкин, биогаз қурилмаси ижтимоий 
инфраструктура, яқинида жойлашган (яшаш уйлари, мактаблар, касалхоналар, болалар 
боғчаси, дам олиш масканлари ва бошқалар) объектларни иссиқлик ва электр энергияси 
билан таъминлаши мумкин. 
Биогаз энергетикасини ривожланиши, қишлоқ туманларида бандлик муаммосини 
ҳал этади ва аҳолининг реал даромадини оширади. Ундан ташқари, биогаз технологияларни 


жорий этиш, қишлоқнинг энергетика инфраструктурасини ривожланишига имкон яратади, 
у қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражасига ижобий таъсир қилади. 
Қишлоқ хўжалигининг иқтисодиёти секторини бошқаришда кластер усулидан 
фойдаланишнинг қулайлигини асосий далиллари қуйидагилар: 
- хусусий электр энергияси ва газдан фойдаланиш ҳисобига, марказлашган электр 
энергияси таъминотидан фойдаланишдан воз кечиш амалга ошиши мумкин; 
- ортиқча энергия ресурсларидан ва биоўғитни сотиш, шу орқали биогаз қурилмаси 
харажатларини қоплашга имконият; 
- кластер корхоналарининг органик чиқиндилардан фойдаланиш (утилизация
муаммосини ҳал этиш; 
- аҳоли бандлигини ошиши ва яқин атрофдаги қишлоқларнинг инфраструктурасини 
ривожланиши; 
- ҳудудда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш; 
- ҳудуднинг мамлакат иқтисодиёти ҳолатига боғлик бўлмаслигини ошириш; 
- ҳудуднинг рақобатбардошлик ҳолатига кластернинг ижобий таъсир қилиши; 
- кичик бизнес билан давлатнинг ўзаро боғланиши самарали механизм ҳисобланади. 
Ўзбекистоннинг иқтисодиётида, кластер концепцияси туфайли, камайиб бораётган 
энергия анъанавий манбаларнинг жадаллашган моделларидан ва табиатдаги чекланган 
ресурслар моделидан, сиёсий ресурс-самарадор яшил ўсиш мақсадидаги экологик тоза 
технологияга ўтиш фаолиятига кўмаклашиш ва яшил бизнес ҳамда ҳудудни барқарор 
ривожланиши содир бўлади. 
Кластер корхонасида энг янги энергия самарадор технологиялар ва ускуналар жорий 
этилади; маънавий эскирган ва эскириб ишдан чиққан технологик ускуналар замонавий 
ускуналарга алмаштирилади; ресурсларни етказиб бериш пайтидаги, истеъмоли
ва транспортда жўнатиш ва бошқаларда йўқотишлар камаяди. 
Қишлоқ хўжалиги кластерида ресурс тежамкорликни рағбатлантиришни 4 та 
даражага бўлиниши керак: давлат (қонунлар, ривожлантириш дастурлари, солиқ 
имтиёзлари ва бошқалар), ҳудудий (ҳудудни ривожлантириш стратегияси, ўзини ўзи 
бошқариш органларининг манфаатлари ва бошқалар), кластер (имтиёзлар ва ходимларга 
мукофотлар) ва жамоатчилик (ҳудудни барқарор ривожланиши, аҳоли ҳаёт даражасини 
ошиши). 
Кластерда энергия тежамкорлик муаммосини ҳал этилиши, унинг иқтисодий 
баҳосини белгилайди. Ёки, рентабеллик ва ресурс маҳсуллик коэффициентини 
тадқиқотидан, кластер фаолиятининг энергия тежамкорлигини олдиндан баҳолаш
ва шу жумладан, биогаз қурилмасига жорий этиш мумкин. 
Кластер ресурс тежамкорлик коэффициенти 
рс
)ни биогаз қурилмасига жорий этиш 
ҳисобини ифодалаб, бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми бирлигида бажарилган 
ишлар, моддий ва меҳнат ресурслари харажатлари даражасида, моддий ва меҳнат 
ресурсларига харажатларини бажарилган иш нархига умумий қиймати нисбати билан 
аниқланади: 


Бу ерда: 
В
мр
– моддий ресурсларга харажатларни нархи, ёки биогаз ускунаси нархи; 
В
тр
меҳнат ресурсларига харажатлар нархи, ёки меҳнатга тўланган ҳақ учун 
харажатлар; 
В
р
 – бажарилган қурилиш монтаж ишлари ҳажмининг нархи. 
Кластернинг ресурс маҳсули коэффициенти 
ро
) – кластер корхоналарида энергия 
маҳсули технологияларнинг монтаж ишлари бўйича бажарилган ишлар ҳажми
(бизнинг ҳолатда бу биогаз қурилмаси)ни моддий ва меҳнат ресурсларига харажатлар 
қуйидаги формулада аниқланади: 
Шунга эътибор бериш керакки, ресурс тежамкорлик ва ресурс маҳсули 
коэффициентларининг режадаги миқдори корхона маҳсулоти ва хизмати кластери 
рентабеллик коэффициенти режадаги ўлчамда аниқланади. Буни график кўринишида 
ифодалаш мумкин. 
Бунда: 
1 – чизиқ, ишлаб чиқариш харажатларида ўз ўзини қоплаш (зарар кўришлик); 
2 – чизиқ, харажатлар рентабеллиги 20% бўлганда ресурс маҳсули; 
3 – ресурс тежамкорлик доираси; 
4 – ресурс маҳсули доираси; 
5 – ресурс зарари диораси. 


Илмий-инновацион тадбирларни режалаштириш ва жорий этиш шартлигида, ресурс 
тежамкорлик ва ресурс маҳсули муаммосини ечими муҳим бўлиб, меҳнат унумдорлиги 
сифатини оширишга қаратилиб, моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланганда иқтисод 
ва омилкорликни таъминлашдир. Айнан шу тадбирларга бир қисм хусусий капитални 
йўналтиришга тўғри келади, худди шу капитал харажатлар энг юқори самарадорлик
(0,25-0,5) даражасига эга бўлиб, 2-4 йил ичида ўзини қоплайди. 
Шундай қилиб, қуйидаги хулосага келиш мумкин, ресурс тежамкорликни амалга 
ошириш моделини ривожлантириш, кенгайтириш билан ноанъанавий ва қайта тикланувчи 
энергия манбаларидан фойдаланиш, экологик хавфсиз технологиялар жараёни
ва инновацион технологияга эга бўлган ишлаб чиқариш, ҳудуднинг барқарор 
ривожланишининг асосидир. Қишлоқ хўжалиги секторларининг иқтисодини юқори 
кўтариш, мамлакатимизнинг давлат сиёсатининг алоҳида ҳуқуқларидан бўлиб қолиши 
керак. 
Юқорида қайд этилган хориж мамлакатларининг услуби, (айниқса, Хитой, 
Ҳиндистон каби) олим, мутахассис ва муаллифларнинг фойдали тажрибаларини ўрганиб 
олиб, уларни биогаз ишлаб чиқаришда иқтисодий ва экологик нуқтаи назардан, ҳар хил 
конструктив ҳал этиш ва иш режимида, техника хавфсизлигида қўллаш керак. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish