БОШЛАЙМИЗ
Ҳар доим бирор нарсани ўрганиш мумкин,
агар янги ўрганувчи бўлишга тайёр бўлсангиз.
Янги ўрганувчи бўлишни чин дилдан ўргансан-
гиз, унда олдингизда борлиқ ўзини намоён қи-
лади.
Барбара Шер
Биз кўчага чиқиб, меҳмонлар учун ажратилган иккита
уй офисимиз жойлашган уйга қараб йўналдик. Биз шу ерда
икки кунни ўтказмоқчи бўлдик. Биз айлана стол атрофига
ўтирдик, стол устида блокнотчалар ва қаламлар бор эди.
- Расмий кўринишдаги ҳолат, - изохдади Пэт. - Хўш, ни-
мадан бошлаймиз?
I. САБАБ
- Сизларни бу ерга келишга мажбур қилган сабаблар
мунозарасидан бошлаймиз, умуман молиявий озодлик ҳақи-
да ўйлашиб кўрамиз.
- Мен келиб, ўз сабабим ҳақида гапиргандим, - гап бо-
шлади Трейси. - Айтишим мумкин, компаниянинг сотили-
ши менга фойдали бўлди, менга у ўз ҳаётим ва асосан пул
ҳамда ишим устидан назоратим бўлмаганлигини англатди.
Сотув эълон қилинганидан сўнг менинг такдирим умуман
бегоналар қўлига ўтиб қолди. Мен шунчаки бир исм экан-
ман, рўйхатдан осонгина исталган пайтда ўчириб ташласа
бўладиган. Менинг бу ердалигимга сабаб - энди бундай вази-
ятга тушиб қолмаслик. Бу - менинг ҳаётим, унинг келажакда
қандай бўлишини ўзим ҳал қиламан. Биринчи қадам - мо-
лиявий аҳволимни назоратимга олиш. Энди мен тушунаман,
маошдан маошгача ишлаб, пулни назорат қилишни ўрнига
пулга қарам бўлиб қолган эканман.
Кейин Лесли сўз олди:
163
- Мен Кимга ўз мулоҳазамни тушунтирдим. Сабаб од-
дий: мен чизишни истайман. Чизув доскаси олдида қўлимда
мўйқалам билан турсам, ўзимни бахтли, тирик сезаман.
Менда ишонч уйғонади, кўнглим яйрайди. Ишим туфайли
эса менда севган машғулотим учун умуман вақт етишмайди.
Шунинг учун бу ердаман.
Биз Пэтга ўгирилдик. Менда уни эшитишга иштиёқ бор
эди, чунки уни бу ерда кўришимга унчалик ишонмагандим.
- Охирги учрашувимиздан сўнг кўп ўйладим ва кўн-
глимни титкиладим, - деб хотиржам гап бошлади Пэт. - Суҳ-
батимиздан сўнг тушундимки, мен бутун ўтган умрим мо-
байнида ўзганинг мақсади ва орзулари билан шуғулланган
эканман. Мен доим эримни ва болаларимни қўллаб, шахсий
ҳаётимни орқа ўринга қўйиб келибман. Нью-Йоркдаги уч-
рашувимиздан сўнг ҳаммасини ўзгартиришга қарор қилиб,
ўзимдан сўрашни бошладим: мен аслида нимани хоҳлайман?
Жавоб эса мени ҳайрон қолдирди. Сармоялаш ҳақидаги суҳ-
батимиз менда қизиқиш уйготибди, биласиз, мен изланишни
ва фактларни ковлаштиришни яхши кўраман. Мен интер-
нетга кирдим ва сармоялаш бўйича ахборот тўплай бошла-
дим, сўнг киришиб кетдим. Натижада акциялар, опционлар,
кўчмас мулк, бизнесни пул билан таъминлаш, қимматбаҳо
металлар ва бошқа нарсалар ҳақида билиб олдим. Соатлаб
манитор олдида ўтириб, янгидан-янги фактларни ўргана бо-
шладим. Тўғри, мен буни ўзим, ҳеч ким билан фикр алмаш-
май қилдим, ҳатто эримга ҳам айтмадим. Кейин энг қийин
пайт келди. Олдин ҳам айтганимдек, оиламизда ҳамма мо-
лиявий ва бошқа масалалар эримнинг қарори орқали амалга
оширилади, шунинг учун унга бу ҳақда гапиришдан чўчир-
дим, у мени жиддий қабул қилмайди ва биз тортишувни бо-
шлаймиз, албатта.
Шунинг учун ҳам бор гапни қандай бўлса, шундайлигича
эримга айтишга қарор қилдим: мен бошқалар учун қайгу-
ришдан чарчадим ва ўзим учун бирор нарса қилмоқчиман,
ўзимни биринчи навбатга қўймоқчиман. Кейин унга бу шун-
чаки ишқибозлик эмаслигини, мен бу билан жиддий шуғул-
164
ланмоқчилигимни тушунтирдим. Мен ҳали кўп нарсани
ўрганишим кераклигини, бунда унинг “қўллаб-қувватлаши”
халақит бермаслигини ҳам қўшиб қўйдим. Ҳаммасини ай-
тиб, ундан қандай садо чиқишини кутиб турдим.
- У сени қўлладими? - сўрадим мен.
- Қанийди, ҳаммаси шунчалар осон бўлса! - жавоб бер-
ди Пэт. - Йўк, мен у томондан буткул қўллашни ҳис қилма-
ган бўлсам-да, аммо, ишонаман, бир кун келиб, у фикрини
ўзгартиради. Менга шу ишончнинг ўзи ҳам етади, унинг оқ
фотиҳасининг кераги йўқ. Эримга амалда кўрсатиш керак, у
кўрганидан кейин эса, албатта, менга қўшилади. У ўз ишига
шундай боғланиб қолганки, бошқа нарсани кўзи кўрмайди.
Унга иши ёқади, деб айта олмайман, лекин бошқа ишни бил-
майди-да. Қанча кўп ишласа, шунча оз қувонади. Мен унга
дунёда бошқа ишлар ҳам борлигини кўрсатмоқчиман. Шу-
нинг учун ҳам мен буни нафақат ўзим учун, балки эрим учун
ҳам қиламан. Ишонаман, охир-оқибатда биргаликда сармоя-
лаш билан шуғулланиб, никоҳимизни мустаҳкамлаймиз ва
бу биз учун зўр мукофот бўлади.
- Мен сен учун жуда хурсандман! - мақтади уни Лесли.
- Табриклайман! Бизда чиндан ҳам кескин сабаблар
борга ўхшайди, - деди Трейси.
- Айнан шундай ҳам, - қўшилдим мен. — Ва сабаблар
жиддий ҳам бўлиши керак, бу нарса режаларингиз бузилиш
арафасида ёки иккиланишлар пайдо бўлганда ёхуд атрофда-
гиларга ҳакдигингизни исботлашга тўғри келганда жуда
асқотади. Енгилиш жуда осон. Аммо ҳар биримизда олдинга
бориш учун кескин сабаблар бор. Баракалла!
II. ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИНГИЗ
- Ўз мақсадингизга интилишдан олдин ҳозирда қандай
ҳолатда эканингизни билиб олишингиз керак, - дедим мен. -
Тасаввур қилинг: сиз таксига ўтирасиз, лекин қаёққа бориш-
ни билмайсиз. Бу вазиятда сиз умуман ҳеч қаерга бормайсиз
ёки кун бўйи шаҳарни айланаверасиз. Шунинг учун навбат-
даги қадамингиз — ҳозирги молиявий аҳволингизни аниқпаб
165
олиш. Бу қийин эмас, биз бу масалани Женис билан гаплаш-
дик. Олдинига сиз қанчалар бойсиз, шуни аниқлаш лозим.
- Тўхта, мени қўрқув босяпти, - деди Лесли. - “Бой” сў-
зининг ўзини менга қарата ишлатишнинг ўзи кулгили.
Мен кулиб юбордим:
- Менинг бойликка нисбатан қарашларим одатий эмас.
Айт-чи, сен ҳозир ишламай қўйсанг, йиғган маблағинг билан
неча кун яшашинг мумкин? Бошқача қилиб айтганда, мен
бойликни вақт билан ўлчайман.
Ҳар бир дугонам ўн биринчи бобда сизга маълум бўлган
амалиётни бажаришди. Пэт, Трейси ва Лесли қуйидагиларни
қилишди:
1. Ойлик харажатларини санаб ўтишди.
2.
Бугунги кунда қанча маблағлари борлигини, йиғганла-
ри, депозит сертификатлари ва тез сота оладиган акциялар-у
сармоя даромадларини ҳисоблаб чиқишди.
3. Даромад миқцоридан харажат миқдорини айириб, бой-
лик кўрсатгичини аниқлашди.
Ва шу ерда арзлар бошланди.
- Билмадим, бу рақамлар нимани англатади-ку, лекин
яхши эмасга ўхшайди, - минғиллади Лесли.
- Менда
7,2
чиқди, - деди Трейси. - Бу нима?
- Бу дегани сен агар ишламай қўйсанг, маблағинг
7,2
ойга етишини кўрсатади. Кейин эса янги даромад олиш ўза-
гини қидиришингга тўғри келади.
- Ахир, бу узоққа чўзилиши мумкин бўлган таътил-ку!
- деди у.
- Мен сенинг ўрнингда бўлсам, нолимаган бўлардим, -
деди Лесли. - Менда 0,6 чиқци. Бу мен бир ойгина яшай ола-
ман, дегани! Менимча, мен тестдан йиқилдим.
Мен жилмайдим:
- - Бу ерда тўғри ёки нотўғри ҳисоб-китоблар йўқ, ҳар
ким шунчаки ўзининг натижасини олади. Бу машқдан мақ-
сад - ҳозирги аҳволингизни аниқлаш. Энди сизлар аҳволин-
гиз ҳақида хабардорсиз.
- Мен ҳисобларимни унчалик аниқ билмайман, чунки
бизда қанча маблағ борлигидан хабарим йўқ, аммо тахми-
166
иан ўн ойга бориб қолса керак, - гапга қўшилди Пэт. - Мен
шдигина тушундимки, эримнинг ишига шундай бўлиши ке-
рак-да, деб қараб келган эканман. Агар у бирор сабаб билан
ишлай олмай қолса-чи? Унда бир йил ҳам ўтмай, мен иш қи-
диришимга тўғри келар экан. Агар журналистика бўйича иш
бошласам, олдинги ҳаётимиздагидек кун кечира олмаслиги-
миз аниқ, чунки мен ўн етти йилдан бери бу соҳага яқинлаш-
ганим ҳам йўқ!
III.
РЕЖА: НИМАГА ИНТИЛЯПСИЗ ВА УНГА ҚАН-
ДАЙ ЭРИШМОҚЧИСИЗ
- Энди нимадан бошлашни биласиз, - дедим мен. - На-
вбатдаги қадам - нимага интиляпсиз? Буни билиш учун ик-
кита саволга жавоб бериш лозим.
- Қандай саволлар экан? - сўради Пэт.
Do'stlaringiz bilan baham: |