Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

Сармоялаш асбоблари
Кўчмас мулк: бир хонали хонадон, икки ва кўп хонали 
уйлар, офис учун бинолар, савдо маркази, дўконлар, омбор 
учун бинолар, сақлаш камералар.
Қимматбаҳо қоғозлар: акциялар, фонд опционлари, обли- 
гациялар, манфаат фондлари, казначейлик векселлари, хед- 
жинг фондлари, сармоя фондлари.
Бизнес: хусусий бизнес (сиз компания фаолиятида қат- 
нашишингиз ёки унга шунчаки пул тикишингиз мумкин), 
франшизнг, тармоқ маркетинги (сиз бизнес ташкил қиласиз 
ва пассив даромадни тарқатувчиларнинг фаолиятидан ола- 
сиз).
Хом ашё: қимматбаҳо металлар, бензин, нефть, буғдой, 
шакар, чорва.
Чет эл валютаси: солиқ қўйилма сертификатлари, интел- 
лектуал инновация хусусий мулки, ҳаво ва сув йўлларида ҳа- 
ракатланиш ҳуқуқи.
— Пэт сармоялашнинг учта асосий турини кўрсатди: 
кўчмас мулк, қиммат қогозлар ва бизнес, - аниқлик кирит- 
дим мен. - Бундан ташқари, иккинчи даражалилари ҳам кўп. 
Келажаги бор спортчиларни ҳам маблағ билан таъминлаш 
мумкин. Кўпчилик спортчиларда пул бўлмайди, шунинг 
учун уларга сармоядор керак бўлади. Агар спортчи танилиб, 
профессионал бўлиб кетса, сармоядор унинг даромадининг 
бир қисмига эга бўлиши мумкин.
170


_ Шундай тасаввур уйғоняптики, умуман ҳамма нарсаға 
иул қўйиш мумкин экан, - таъкидлади Трейси. - Айтайлик, 
сармоялаш механизмини аниқлаштириб ҳам олдик. Режа 
қандай кўринишда бўлиши керак?
- Яхши савол, чунки кўпчилик “режа тузиш” тушунча- 
сини мураккаблаштириб юборади, - деб тушунтириб, бунинг 
учун яна учта саволга жавоб топиш кераклигини айтдим.
- 1. Сармоядорликнинг асосий механизми қандай бўла- 
ди? Турли комбинацияларни қўллаб кўриш мумкин, аммо 
мен шуни айта оламанки, энг самарали стратегия бу - ҳамма 
кучни ва вақтни ягона нарсага қаратиш.
- 2. Қайси соҳа ичидан танлаган турингизга бор эътибо- 
рингизни қаратасиз? Мисол учун агар сиз акцияга пул ташла- 
моқчи бўлсангиз, хўш, қайси турига? Қайси соҳада эксперт 
бўлмоқчисиз? Агар мен юқори технология соҳаси бўйича 
шуғулланадиган компания акциясини танлаган бўлганимда 
мен муваффақият қозона олмасдим, чунки менга бунинг қи- 
зиғи йўқ, бундай нарсаларга ақлим етмайди. Акция олишим 
керак бўлса, мен кўчмас мулк компанияларининг акцияси- 
га қизиққан бўлардим. Кўчмас мулкни сармоялашда турли 
мулкларни сармоялаш мумкин. Янги бошлаган одам ягона 
ҳудудга эътиборини қаратгани яхши, иш юриб кетгандан 
сўнг бошқа соҳаларга ўтса бўлади.
- 3. Мақсадга қачон етмоқчисиз? Оралиқдаги вазифалар
қачон бажарилади?
- Ҳаммаси шу, истакка етиш учун шулар керак, - де- 
дим мен. - Албатта, тизимни узун режалар тузиб муракка- 
блаштиришингиз мумкин. Уни ишлаб чиқишга кўп вақт ке- 
тади, амалга оширишга эса сиз улгурмаслигингиз мумкин.
- Сен бошлашингдан олдин режанг қандай эди? - сўра- 
ди Лесли.
Мен жилмайдим ва дедим:
- Биз Роберт билан молиявий озодликка эришиш режа- 
сини мукаммал ишлаб чиқцик. Ўн йил ичида ҳар йили ижа- 
рага бериш учун иккита уй сотиб олишга эътиборимизни қа- 
ратдик. Диқкатимизни бир хонали хонадонларга жамлаб, ўн
171


йилдан сўнг бизда йигирмата бино бўлишини кўриб чикдик 
ва пул оқими сарф қилганларимизни қоплашини билардик 
ҳам. Мана шу режамиз эди.
- У амалга ошдими? - сўради Трейси.
- Ҳа, - жавоб бердим мен, - фақат муддатлар ўйлагани- 
миздек бўлмади.
Дугоналаримнинг чеҳраларида салгина ажабланиш уй- 
ғонди. Мен сўзимда давом этдим:
- Мен икки ҳобхонали кичик уйчамни сотиб олганим- 
дан сўнг биз иккинчисини, кейин учинчисини сотиб олдик. 
Сўнг тушуниб қолдик, кўп хонали уйни сотиб олиш ҳам қий- 
ин эмас экан. Шунинг учун ўн йил ичида йигирмата бир хо- 
нали уйга эга бўлгандан кўра бир ярим йилда хонадонлари 
кўп бўлган бутун бошли уйга эга чиқиб қўя қолдик. Биз асл 
мақсадимизни ва молиявий ҳолатимизни кўриб чиқиб, эъ- 
тиборимизни мақсадга қаратдик, режа биз ўйлаганимиздан 
кўра тезроқ амалга оша бошлади.
Куннинг қолган қисмларини ўқиб-ўрганишга, ёзув-чизув- 
ларга, телефон қўнғироқларига ва интернет ресурсларидан 
фойдаланишга сарфладик.
Оқшомга яқин Лесли, Пэт, Трейси ёзув билан ўз мақсад- 
ларини жадваллаштиришди ва режа тузишни бошлашди. 
Улар натижалардан хурсанд эдилар. Лесли соатга қаради ва 
қичқириб юборди:
- Воажаб! Соат еттига яқинлашибди! Шундай берилиб 
кетибмизки, ҳамма нарсани унутиб юборибмиз!
- Кечки овқатга тобинглар қалай? - деди Пэт.
РЕЖА ТУЗИШ УЧУН
1. Мақсадни белгилаш.
2
. Узингизга учта савол беринг:
• Сармоялашда менинг қандай асосий асбобим бўлади?
• Қайси турларда бу бўлим асбобларига эътиборимни 
қаратаман?
• Қўйилган мақсадга қачон етаман?
172



Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish