УЧ ТУРДАГИ ЭРКАКЛАР/ УЧ ТУРДАГИ
САРМОЯДОРЛИК
Ҳаммаси охир-оқибат айтганимдек чицса,
мен жуда сабрлиман.
Маргарет Тэтчер
Ресторандаги кечки овқатдан сўнг билиндики, энг оғир
ва узун кун ортда қолганди. Суҳбат кутилмаганда эркаклар
I омонга ўтиб кетиб, ўзгача бурилиш ҳосил бўлди.
Дугонам Шери билан бир куни эркакларни муҳокама
ила бошладик, - деб гап бошладим мен. - Одатда эркаклар
снларидан ўтиб кетган аёлларни ўн баллик баҳо билан баҳо-
лашлари сингари биз ҳам уларнинг қандай тоифага мансу-
бликларини кўчада туриб ажратишни бошладик. “Била-
санми, - деди Шери, - оламда уч тоифадаги эркаклар бор”.
“Учта? - ҳайрон бўлдим мен. - Менимча, уларнинг турлари
кўп”. “Мен сенга учта тоифасини айтаман, кейин сен бошқа-
ларини топишга ҳаракат қилиб кўрасан”, таклиф киритди
дугонам. “Розиман”, дедим мен.
Шери тушунтира бошлади: “Ер юзидаги эркаклар эрка-
тойлар, ёқимтой болалар ва лоқайдларга бўлинишади. Эр-
катойлар - уларга сен билан учрашишга ота-оналари қўй-
ишмайди, - жилмайди у. - Улар қизиқарли, эътиборга лойиқ
ва чиройли бўлишади. Улар билан яшаш осон эмас, доим
ҳушёр бўлиб туриш керак. Улар билан зерикмайсан. Аёллар
уларни ҳеч қачон унутишмайди. Улар кўп бор юракларни
ўрташлари мумкин. Қаерда кучли эхтирос ёки ёндирадиган
рашк бўлса, ўша ерда улардан бирини кўришинг мумкин.
Навбатдаги тур - ёқимтой болалар. Ҳаммамизда бундай
танишлар бор. Булар қаторига ҳар куни гаплашиб турадиган,
муаммоларни муҳокама қилса бўладиган эркак дўстларимиз
киришади. Улар билан бироз ноқулай ва тортишиб ҳам бўл-
майди, чунки улар вазият назоратдан чиқиб кетмасидан ол-
ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
173
дин мавзуни ёпиб қўйишади. Уларга ишонса бўлади ва
601
м
оғриқ қилишмайди.
Лоқайдлар - ўта зерикарли! Уларнинг ҳаётида ҳаяжонли
воқеалар бўлмайди. Лоқайдлар билан биринчи учрашув км
нотеатрдан чиққанингиздан кейиноқ тугайди. Улардан бирся»
қизиқарли нарсани кутиш, мисол учун шам шулалари ёру» -
лигида кечки овқат илинжида бўлиш бефойда. Улар ҳайром
қолдира олмайди ва буюкликни ҳам кутиб бўлмайди. Бундай
одамлар ҳеч қачон таваккал қилишмайди. Уларга ҳаммаси
яхши ва мувозанатда бўлса бўлгани. Умуман олганда улар
учун ҳамма нарса таваккалчилик. Қисқа қилиб айтилганда,
улар шунчаки яралиб қолишган”.
“Ута аниқ изоҳлаш, - тан олишга мажбур бўлдим мен. --
Сен айтмоқчисанки, ер юзидаги ҳар бир эркак шундай то-
ифаларда бўлиши мумкин, шундайми?” “Ўзинг синаб кўр,
- таклиф қилди у. - Бирор танишингни ўша турларга мослай
оласанми?” “Ҳа”, тан олдим мен. “Қайсиниси?” қизиқди
Шери. “Эркатой”, жавоб бердим мен. “Мана кўрдингми,
ҳаммаси тўғри келяпти, - кулиб юборди у. — Кел, шу кунгача
сен таниган эркакларни эслаб кўрамиз. Ишонаманки, улар-
нинг ҳар бири шу бирор учта турга тааллуқпи бўлишлари
аниқ”. “Сен ютдинг, - енгилдим мен. - Тўртинчи ёки бешин-
чи турни ўйлаб топиш шарт ҳам эмас экан. Сен уларни аниқ
табақаларга бўлиб қўйдинг”.
ЭРКАТОЙЛАР, ЁҚИМТОЙ БОЛАЛАР ВА ЛОҚАЙДЛАР
Пэт, Лесли ва Трейси кулиб юборишди. Менимча, улар
ҳозирнинг ўзида таниш эркакларини ўша тоифаларга қўя бо-
шлашганди.
- Мен коллежда танишган йигитим аниқ эркатойлар то-
ифасига кирарди! - деди Лесли. - Аммо мен ёқимтой болага
турмушга чикдим. Балки шунинг учун ҳам бизнинг никоҳи-
миз узоққа бормади. Назаримда, менга эркатой керак бўл-
ганга ўхшайди.
- Агар эркатой сенга биринчи учрашувда гул жўнатса,
унда шодлик билан режаларни туза бошлайсан. Агар гулни
174
Пефаркдан олсанг, кўнглингда хавотирли фикрлар уйғона бо-
шлайди: муносабатларингиздан у сендан кўра кўпроқ нарса-
ми кутмаяптимикан? - деди гапга қўшилиб Трейси.
- Ёқимтой болалар сени жамоа ичида олиб юради, қўл-
ларини югуртиришмайди. Эркатойлар фикри ожиз нарса-
ларни одеял тагида амалга ошириб юборишади! - деб хи-
ринглади Пэт.
- Мактабдаги битирув кечасига боришга ҳеч кимни топа
олмай, лоқайд билан боргандим. Чунки у доим ёнимда эди.
У
жуда ёқимтой эди, бошқа ҳамма “ўзларича зўр” қизлар эса
эркатой йигитлар билан учрашишарди. Аммо мен ҳам эрка-
гой йигит билан дўстлашганимдан сўнг “ўзимча зўр” қизга
айлангандим, - деди Лесли ҳам гапга қўшилиб.
- Ўйлашимча, ҳамма гап муносабатда, - таъкидлади Пэт.
- Эркатой, новча ва қора сочли, чиройли бўлиши шарт эмас.
- Қизиқ, нега аксарият аёлларга эркатойлар ёқаркан? -
дедим мен. - Бир дугонам доим ёқимтой болалар билан уч-
рашади, аммо муносабатлари ҳеч қачон узоққа чўзилмаган.
Лекин у беш-олти йил олдин учрашган эркатойларини унута
олмайди.
- Эркатойларда қандайдир мавҳумлик бор, - деди Трей-
си. - Улар таваккалчи бўлишади, шунинг учун ҳам уларда
ютуқ кўп. Менинг эрим ёқимтой йигит. Мен никоҳимиздан
кейин бизнинг ҳаётимиз оддий ўлчовли равишда шаҳарга
яқин жойда ўтишини билгандим. Ортимга боқар эканман,
карьерам ва оилам ҳақида фикрлаб, мен айнан шундай ҳа-
ётни истаганимни англайман — мувозанатли ҳамда ишончли.
Лесли гапга қўшилиб:
- Менимча эса, эркатойлар билан бўладиган келишмов-
чиликлар бошқалар билан ҳам бўлади, аммо бошқалари би-
лан эркатойларчалик яхши бўлмайди. Доимий беқарорлик,
лекин имкониятлар чегара билмайди, - деди.
- Кимни эркатойларга қўшган бўлардинглар? - сўради Пэт.
- Мик Жаггер - у айнан эркатой, - дедим мен.
- Жон Макэнрой, Эминема, Чарли Шиа, - қўшди Трей-
си. - Ва, албатта, Рэмбо.
175
- Ёқимтойларга-чи? — сўрадим мен.
- “Флинстоунлардан” Барни Рабл, - таклиф қилди Лес-
ли. - У аниқ ёқимтой йигит.
Биз ҳаммамиз кулиб юбордик.
Бефарқларга келсак, бунга Гомер Симпсон ва “Болали ва
уйланганлар” сериалидаги Эл Банди мисол бўла олади, - деб
Пэт ҳам куларди.
САРМОЯДОРЛИКНИНГ УЧТА ТУРИ
Биз ер юзидаги ҳамма эркаклар ҳақида бутун тун гапириб
чиқишимиз мумкин эди, аммо бунинг учун йиғилмаганимиз
ёдимизга тушиб қолди.
- Биласизларми, - деб гапни асосий мавзуга бурдим, —
эркакларга ўхшаб сармоялашни ҳам уч тоифага бўлса бўла-
ди: эркатой, ёқимтой ва лоқайдга.
- Ҳеч нимани тушунмадим, қанақасига? - деди Лесли.
- Агар сармоялашнинг турли асбобларига баҳо берсак,
уларнинг қайсилари эркатой, қайсиниси ёқимтой ва қай бир-
лари лоқайд? - сўрадим мен.
- Мен тушунганга ўхшайман, - жавоб берди Пэт. - Ми-
сол учун эркатой сармоялашда ўта таваккалчилик қилиш ва
доим ҳушёр туриш лозим.
- Тўғри, - тасдиқладим мен. - Улар билан доим тайёр ту-
риш даркор. Уларни унутмаслик керак, бўлмаса, кўз очиб-ю-
мгунингча йўқ бўлиб қолиши мумкин. Уларга кўп вақт ажра-
тиш керак. Эркатойлар кўп меҳнатни талаб қилади, бироқ
улар билан муомалани тўғри қилсанг, кўп фойда олиб кели-
ши мумкин.
- Ёқимтой болалар эса ҳеч қачон хафа қилишмайди, ҳеч
бўлмаса, қаттиқ хафа қилишмайди, - деди Трейси.
- Уларга унчалик эътибор керак эмас, аммо унутиб ҳам
қўймаслик лозим. Улар билан алоқада бўлиб туриш ва улар
ҳақида қайғуриш керак. Улар хатоларга эркатойлардан кўра
чидамлироқ. Йўқотиш унчалик улкан эмас ва таваккалчилик
ҳам анча оз, - қўшиб қўйдим мен. - Лоқайдлар ҳақида нима
айта оласиз?
176
- Лоқайдлар билан зерикарли! Улар ҳеч нима қилиш-
майди! - деди Лесли.
- Жуда зўр! - дедим мен. - Улар ҳақида унутишимиз ҳам
мумкин, бу билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди. Уларга эъти-
бор қаратиш шартмас, улар буни хоҳлашмайди ҳам, чунки
улар лоқайдлар. Таваккалчилик ҳам, даромад ҳам йўқ.
- Қандайин ажойиб! — деди Лесли. — Сармоялаш қан-
чалар эркакларга ўхшаш! Улар эркаклардан яхшироқ, ёш,
ташлаб ҳам кетишмайди.
- Сиз билан тортишишмайди ҳам! - ҳазиллашди Трей-
си.
- Туни билан қаерда эканликларини ўйлаб хавотирла-
нишга ҳам ҳожат йўқ! - қўшилди Пэт.
Биз шунчалар қаттиқ кулдикки, қўшни столдагилар ҳам
анграйиб қарашарди.
Трейсининг берган саволи бизни тинчлантирди:
- - Хўш, қайси сармоялашлар бу тоифаларга кира-
ди? Қайсиниси эркатой, қайсиниси ёқимтой ва қайсиниси
лоқайд?”
Мен бир варақ қоғозни олиб ёздим:
Do'stlaringiz bilan baham: |