Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

РЕЖА ТУЗИШ ВАҚТИ КЕЛДИ
Аёл
-
чой цопчаларидек: қайноқ сувга ту- 
ширсангиз, улар мустаҳкамлашади.
Элеонора Рузвельт
Оқшомгача турли ғояларни муҳокама қилдик, аниқ мақ- 
садларни қолипга солдик ва уларни амалга ошириш йўллари 
ҳақида бош қотирдик.
Шу икки кун ичида кабинет ҳавоси қувватга ва шижоатга 
тўйингандек эди. Биз гўё жисмоний меҳнат қилгандай жуда 
чарчагандик, лекин бу ёқимли чарчоқ эди. Биз ниятимизга 
етгандик.
Дугоналаримнинг ҳар бирида келажак сари ҳаракатла- 
ниш режаси вужудга келди, шунинг учун ҳам улар режани 
амалга оширишга киришиш учун уйга шошилишарди.
Трейси, Пэт ва Лесли ўзларига молиявий мустақиллик 
кераклигини аниқ билиб олишганди. Ҳаммалари ўз бил- 
ганларича мақсадларига етишни исташарди ва қисқача бўл- 
са-да, ўз режаларини намоён қилишди. Бу икки кунлик жуда 
мураккаб бўлган семинаримизнинг хулосаси бўлиши керак 
эди-да.
ЛЕСЛИНИНГ РЕЖАСИ
Биринчи навбатда Лесли гап бошлади:
— Мен бу ерга келмасимдан олдин пул оқимини ташкил 
қилмоқчи бўлгандим, чунки қандайдир нарсалар ва яшаш 
учун ишлашдан холи бўлишнинг йўли шу. Мен пул борасида 
хавотирга боришни ёмон кўраман. Менга қачон ишлашимни
206


ва қай пайт ўз ишларим билан шуғулланишимни айтишла- 
рини истамайман. Мен ҳозир ишлаб турган жойимдан бўша- 
моқчимасман, аммо ҳар маошимдан 
2 0
фоиздан сармоялаш 
учун пул тўплашни бошлайман. Тўғри, бу осон бўлмайди, 
лекин тезроқ керакли пулни йиғишга ҳаракат қиламан.
Мен кўчмас мулкка қизиқиб қолдим. Мен хаёлан уйни 
ижарага беряпман, малакали сармоядорлар билан алоқа 
қиляпман, ижарачиларга қулай шароитлар яратяпман. Мен 
бир-иккита яқин ҳудудларни биламан, у ердан кўчмас мулк 
топиб, сотиб олса бўлади. Уйга қайтишим билан уларни 
ўрганиб чиқишни бошлайман. Ҳатто мен бир-иккита тани- 
шларим ҳақида ҳам ўйлаб қўйдим, улар бу ғоямга қўши- 
либ, шерик бўлишга рози бўлишлари аниқ. Улар эришган 
ютуқларига ўзларининг ҳаракатлари орқали етишган, ҳеч 
бўлмаса, улар билан гаплашиб, бирор янги нарсани ўргана- 
ман. Биламан, олдимда қилинадиган ишлар кўп, лекин мен 
ҳаракатланишни бошлайман.
ТРЕЙСИНИНГРЕЖАСИ
Трейси бошқачароқ ёндашди:
- Ишлаб турган компаниямнинг сотилиши менинг кўз- 
ларимни каттароқ очишга ундади. Олдин ўз ҳаётимнинг на- 
зорати ҳақида ўйлаб кўрмаган ва ишимга боғланиб қолганча 
юраверган эканман. Мен бизнес оламини яхши кўраман ва 
ўзим учун ишламоқчиман. Ҳозир айни пайти. Мени бўша- 
тишмаса ҳам, энди у ерда юксалишим амри маҳол, компани- 
яда нимани қўлга киритган бўлсам, лом-мим демаган ҳолда 
ишлаганим ва қаттиқ меҳнатим ортидан эришганман. Ишга 
еттида бориб, у ердан кечки саккиз бўлмагунча бўшай ол- 
масдим. Итттда бўлмаган кунларимда ҳам ишим ҳақида ўй- 
лаб юраман. Шунинг учун ниманидир илдизи билан ўзгар-
тиришим лозим.
Режам қуйидагича: мен эрим билан маслаҳатлашиб, мо- 
лиявий эҳтиёжларимизни қайта кўриб чиқмоқчиман. Бирин- 
чидан, ўзим учун ишлашни бошлайман. Мен ҳатто эртагаёқ
207


учта лойиҳа устида ишлашга тайёрман! Менежерлик учун 
таклифлар ҳозирда менда бор, уларни қабул килиш мумкин. 
Улар ҳамма вақтимни олмайди, лекин иш оз ҳам эмас. Ўйла- 
шимча, оз ишлаб яхши топмайман. Иккинчидан, аста-секин 
сармоялаш билан шуғулланишни бошлаб, активларни ола- 
ман ва пул оқимини ташкил қиламан. Ҳозирча активларнинг 
қандайлигини билмасам-да, менимча, кўчмас мулк ва бо- 
шқарувда иштирок этмайдиган бизнесда фаолият олиб бор- 
сам керак. Эрим менга қўшилади, деб ўйлайман. Буларнинг 
ҳаммасини тушунтирсам; албатта, у қизиқиб қолади. Биз у 
билан биргаликда қандай жойларга пул тикишимизни бел- 
гилашимиз керак. Ваъда бераман, бу масалани келгуси ҳаф- 
тагача ижобий ҳал қиламан. Ҳозир асосийси - шу икки кун 
ичида тўпланган қувватни беҳудага сарф қилмаслик. Яна энг 
асосийси мен кўп йиллардан бери энди ўз ҳаётимни ўзим на- 
зорат қилаётганимни ҳис қила бошладим.
ПЭТНИНГ РЕЖАСИ
- Шахсан мени фонд опционлари қизиқтиради, - гап бо- 
шлади Пэт. - Изланувчанлигим туфайли интернетда ўтириш 
менга қулай, опцион савдо олами мени ўзига жалб қилади. 
Тан олишим керак, шу вақтгача тўплаган сармоялашга та- 
аллуқли ахборотларим ҳаммаси опцион ҳақида. Режам шун- 
дай: мен опционларнинг олди-сотдисини ўрганмоқчиман. 
Биламан, бу қийин, чунки бунинг учун мен энг яхши ахборот 
негизларини топишим, ўргатувчи дастурларни ва консултант 
ёллашим керак. Мен шошилмайман ва бошланишига озроқ 
пул қўяман. Бу ҳақда ўйлашим билан уни тезроқ амалга 
оширгим келяпти.
Турмушга чиққанимдан кейин ишламадим, аммо баъзида 
турли мақолаларни ёзиб, оз-моз пул тўплаганман. Бу пул- 
ларнинг бир қисмини ўқишга сарфлайман. Мен тушунаман, 
опциондан тушган пул - маблағ даромад ҳисобланади, лекин 
менга пул оқими керак. Шунинг учун бу пулларни сармоя- 
лаш ҳисоб рақамига ўтказиб бораман ва кейин уларга бир 
хил доимий даромад келтирадиган актив сотиб оламан.
208


Бу билан мен фонд опционлари савдоси орқали пул то- 
паман ва уларни пул оқими ҳосил қилиш учун тўплайман. 
Бу режам эримга қарам бўлмай, сармоялаш соҳаси бўйича 
ишлашимга ёрдам беради. Агар у қўшилишни истаса, марҳа- 
мат, унда менинг ўйлаганларим тезроқ амалга ошади. Агар 
у қўшилмаса, барибир молиявий мустақилликка эришаман!
Яна бир нарса, - қўшиб қўйди Пэт, - мен уйимга қўнғироқ 
қилдим ва сармоялаш жамоасини ташкил қилишга қўшила- 
диган иккита аёлни ҳам топиб қўйдим. Улар билан учрашиб, 
ниятлари қанчалар жидций эканини текшириб кўраман. Уй- 
лайманки, доимий қувватлаш менга халақит бермайди. Қо- 
лаверса, менда ажойиб ғоя пайдо бўлди. Китоб сотувидан 
тушадиган гонарарлар - бу ажойиб пассив даромад негизи. 
Мен доим роман ёзмоқчи бўлиб юрардим, менда бошлаб 
қўйган баъзи нарсаларим ҳам бор. Аслида мен китобни пул 
оқими ёки пассив даромад ўчоғи деб ҳечам ҳисобламаган- 
ман. Ҳамма шоирлар каби мен фақат унинг босиб чиқари- 
лишини истаганман. Аммо энди тушуняпманки, буни ҳам 
молиявий режамга тиркасам бўлар экан. Яна мен қўшимча 
маблағ олиш илинжида газета ва журналлар учун моқола- 
лар ёзмоқчиман. Асосийси, Трейси айтганидек, шу икки кун 
ичида тўпланган қувват ва шижоатнинг беҳудага ҳавога учи- 
шини истамасдим.
БАЖАРИШ ВА ЭГАЛИК ҚИЛИШ
- Бу чиндан ҳам жуда керак, - деди Лесли. - Биз кўп 
нарса қилишимиз лозим, бу ердан кетиб ушбу йўналишимни 
йўқотишни истамайман. Асосийси ўша мақсад сари бирга- 
ликда борадиган ёнингизда одамнинг бўлиши. Лекин иш- 
нинг оғирлигидан қўл силтаб юборишнинг олдини қандай 
олса бўлади?
- Яхши савол, - жавоб бердим мен. - Нима қилиш ке- 
раклиги ҳақида ўйлаб юраверсангиз, шижоат сўниб боради, 
чунки бу жуда оғир меҳнат талаб қилади. Бир пайтлар мен 
ҳам шундай савол бериб, ажойиб жавоб олгандим.
209


БЎЛМОҚ - БАЖАРМОҚ - ЭГАЛИК ҚИЛМОҚ
Сизнинг кимлигингиз ва нима қилаётганингиз нимага эга- 
лигингизни белгилайди. Мисол учун агар сиз фарзандли бўл- 
моқчи бўлсангиз, аввало она бўлишингиз керак, бунинг учун 
ҳомиладор бўлиш лозим. Кейин докторлар кўригидан ўтиб, 
соғлигингиз учун қайгуришингиз, боланинг туғилиншга тай- 
ёргарлик кўришингиз керак бўлади ва кейингина туғасиз. Асо- 
сийси айнан ўзингиз нимага эга чиқмокчисиз, шуни аниқлаб 
олишингиз даркор. Нима қилиш кераклиги эса иккинчи маса- 
ла. Бир нарсага эга бўлиш истаги “Нима қилиш керак?” тушун- 
часидан устун туради. Айт-чи, Пэт, мана сен «Тшзе» журналида 
мақолангни бостиришинг учун ким бўлишинг керак? - сўрадим 
мен.
- Энг зўр журналист, - жавоб берди у.
- Бунинг учун нима қилиш керак?
— Мен бу журналга қандай мақолалар кераклигини би- 
лишим лозим, кейин қанақадир маҳоратни ошириш курси- 
ни ўтишим керак, материалларни тўплаб, сўнг мақола ёзсам 
бўлади. Кейин мақолани ким қабул қилишини билиб, унга 
жўнатаман ва қўнғироқ қиламан. Агар мақоламни рад қи- 
лишса, уни қабул қилишмагунча жараённи қайтаравераман. 
Ҳаммасини олдиндан билиб бўлмайди. Агар мен нима қи- 
лишим кераклигини барчасини олдиндан билганимда балки 
бошламаган бўлармидим! - жавоб берди Пэт.
— Ҳамма гап мана шунда, - дедим мен. — Нимага эга бў- 
лишни истаётганингизгаэътиборингизни қаратинг, шундаги- 
на унинг учун қилишингиз керак бўлган ишларни осонликча 
бажарасиз. Ким бўлгансиз, ҳозирда кимсиз, ўтмишдаги ва 
бугун қилаётган ишларингиз меваси ҳозирда нимага эга бўл- 
сангиз - шулардир. Агар бирор нарсани ўзгартирмоқчи бўл- 
сангиз, олдин ўзингиз ўзгаринг ва бошқача ҳаракат қилинг. 
Бўлмаса, нимага ҳозирда эга бўлсангиз, шундайлигингизча 
қолаверасиз, аммо, тушунишимча, бу сизга ёқмайди. Мен 
ҳақманми?
Улар биргалиқца бош силкишди.
210


- Қандай қилиб ўрганамиз? - сўради Трейси.
Мен жавоб бердим:
- Мисол қилиб Пэтни олайлик. Агар у мақоласини сот- 
моқчи бўлса, энг зўр ёзувчи бўлиши керак. Ҳозирда эса ма- 
лакасининг йўқлиги учун яхши ёзувчи эмас. Бунинг учун у 
ўзгариши керак. Ўзи айтганидек, қўшимча маълумот учун 
ўқув курсига қатнаши, мавзуни ва таҳририятни тахдил қи- 
лиши лозим. Балки муҳаррир билан учрашув белгилаши ҳам 
керак бўлар. Рад жавобини мардонавор қабул қилиши ва яна 
турли мақолаларни ёзишда давом этиши лозим. Бу ҳаракат- 
лар эвазига у ўзгариб боради ва оддий ёзувчидан мутахас- 
сисга айланади. Тушунарлими?
- Тушунарли, - жавоб берди Трейси. - Демак, мен мақ- 
садимга етиш учун яхши компаниянинг эгаси ва маҳоратли 
сармоядор бўлишим керак. Бунга ҳали узоқ, албатта. Лекин 
ким бўлишимни белгилаш ва нима қилишим кераклигини 
билиш учун менда мақсад бор ёки нимага эга бўлиш истаги 
мавжуд.
- Тўғри, кўпчилик одамлар олдинига нима қилиш керак- 
лиги ҳақида ўйлашади. Оқибатда уларга бу оғир кўринади ва 
ҳеч нарсага эга чиқа олишмайди, - қўшиб қўйдим мен.
- Мисол учун “Агар бу менга қанчага тушишини бил- 
ганимда эди, бу нарсани рад қилган бўлардим!” дегандай, - 
деди ўйчан туриб Пэт.
- Ҳаммаси тўғри, - деди Лесли. — Агар мен нимага эга 
бўлишни истаётганимни аниқ билсам, ўшанда ким бўлишим 
ва нима қилишим кераклигини англай оламан.
ЎЗИНГИЗГА ИШОНИНГ
- Тушунаман, кеч кириб қолди, лекин менда яна бир са- 
вол туғилди, — деди Трейси. — Менга ишимда баъзан жид- 
дий қарорларни қабул қилишимга тўғри келиб қолади, ҳам- 
ма фактлар кўриниб турган бўлса-да, ички туйғумга суяниб 
қоламан, яъни интуицияга. Бу нарсанинг сармоялашда ҳам 
ўрни борми? Менимча, аёлларнинг узоқни кўра билиш туй- 
ғулари бу вазиятда қўл келиши мумкин.
211


— Уз малакам билан ўртоқлашишим мумкин. Биринчи 
ижарага бериш учун уйни сотиб олганимда мени иккиланиш 
қийнаганди: “Сотиб олишим керак! Йўқ, олмаслигим ке- 
рак!” Бошим айланиб кетганди. Охир-оқибат ўзимга дедим: 
“Сен керакли ахборотларни қўлингдан келганча йиғдинг. 
Ҳозир сен ўзингга ишонишинг керак”. Ички туйгу мени му- 
ваффақият кутаётганини шипшитди. Эртасига уйни сотиб 
олдим ва бу сармоялашим жуда омадли бўлди.
Бироқ фақат ички туйғуга ёндашиш ҳам ярамайди. Ҳамма 
керакли томонларни кўриб, ўрганиб чиқиш ҳам зарур. Мен 
қанчалар кўп битимларни амалга оширсам, шунча малакам 
ҳам ошиб боради ва сезиш ҳиссиётим ўткирланиб боради. 
Баъзан савол берган кунларим ҳам бўлади: буни нима учун 
қиляпман? Баъзан айнан шундай савол музокаранинг ечими- 
ни топади.
Ўшанда эндигина сармоялашни бошлагандим, мен ман- 
фаат фондлари бўйича маслаҳат берган брокердан «Соса- 
Со1а» акцияларини сотиб олдим. Сотиб олдим ва унутдим. 
Анчадан сўнг катировкаларни кузатсам, мен анчагина даро- 
мад қилибман. Мен брокерга қўнғироқ қилиб, акцияларни 
сотишимни айтдим. “Ҳозир сотиш керак эмас, - маслаҳат 
берди у. - Мен ишонаман, уларнинг нархи яна ошади. Мен 
мутахассисман ва сўзимга жавоб бераман”. Мен кўнмадим: 
“Нархи ошаверсин, майли. Менга шу даромад ҳам етади. 
Мен сотмоқчиман”. У ҳам сўзида туриб олиб, мени сотмас- 
ликка кўндирди. Орадан бир ҳафта ўтди, акция нархлари ту- 
шиб кетди ва охир-оқибат мен зарарга кирдим. Бу сафар мен 
ички туйғумга ва ўзимга ишонмагандим.
Айтишим керак, катта хатолар фақат сармоялашда учра- 
майди, бу одатий ҳаётимизда ҳам бўлади, мен ўзимга ишон- 
маганим учун хато қилдим, ўзим рози бўлмаган нарсага 
ўзимни мажбур қилдим. Мана шундай вазиятларда ўзимга 
қиладиган хиёнатим катта нохушликларни туғдирган.
Мен Трейсига қўшиламан. Ички туйғу сармоялашда асо- 
сий ролни ўйнайди. Мен доим унга қулоқ соламан, лекин 
тўла ёндашмайман ҳам. Мен ахборот йиғаман, фактларни
212


таҳлил қиламан, кейин ички туйғуга қулоқ соламан. Агар ка- 
рама-қаршилик бўлмаса, ҳаракатни бошлайман.
- Ички туйғу менга айтяптики, биз бошлаган ишимизда 
муваффақиятга эришамиз, - деб ҳазиллашди Лесли.
- Келинглар, бир оз танаффус қилсак-да, кейин мен 
охирги хикоямни айтиб бераман, - дедим мен.
213


ЙИГИРМА УЧИНЧИ БОБ

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish