дўконга кирнб, гамбургер ёки кўз ойнак сотиб олганингиз-
да қимматли ахборот оласиз. Атрофга боқиб нима яхили
сотиляпти, нима сотилмаяпти - билиб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга қараб уларнинг қандай компьютерлар сотиб
олишаётгани, қандай ичимликлар ичишаётгани, қандай ки-
нолар кўришаётгани, қандай туфлиларни яхши кўршиларини
аниқлаб олса бўлади. Бу жуда қулай имконият, шуларни куза-
тиб туриб, қаергамаблаг қўйишни билиб олиш мумкин.
Бундай кўп, майда-чуйда деб ўйлаган керакли нарсаларни
қўлдан бой беришимизни тасаввур ҳам қила олмаймиз. Милли-
онлаб одамлар кўз олдиларидаги ўзлари учун фойдали бўлган
имкониятлардан фойдаланишмайди. Врачлар қайси фарма-
цевтика компанияси яхши дориларни ишлаб чиқаришини би-
лишса-да, уларнинг акцияларини сотиб олишмайди. Банкир-
лар бошқа бир банкларнинг яхши имкониятларини билишади,
аммо уларнинг акцияларини харид қилишмайди. Дўкон ва сав-
до марказлари деректорлари ойлик савдо ҳисоб-китобларига
эга, қайси сотувчиларнинг моллари яхши кетаётганини би-
190
лишади. Бироц уларнинг цайси бири чакана савдо акциялари
орқали бойиб кетишган? ”
Бу имкониятлар уйингиз ёнида эмас, улар бурнингиз ости-
дадир!
Бир пайтлар Сингапурда битга аёл менга мурожаат қилиб
қолди: “Мен Сингапурда яшайман, эшитишимча, Калифор-
ниянинг Орландосида кўчмас мулк сармоядорлиги бозорида
шуғулланиш фойдали эмиш. Мен унга пул тиксам бўладими?
Биринчидан, Орландодаги бозордан хабарим йўқ эди. Ик-
кинчидан, бунинг аҳамияти ҳам йўқ эди, чунки у аёл ҳеч қа-
чон кўчмас мулк сармоядорлиги билан шуғулланмаганди. Мен
ундан сўрадим: “Сиз олдин Орландода бўлганмисиз ёки энди
бормоқчимисиз?”
“Йўқ, - жавоб берди у. — Мен кўчмас мулкни интернет орқа-
ли сотиб олса бўлади, деб ўйлагандим”.
Умуман бундай аниқ вазиятларда мен бирор маслаҳат
бермасдим, лекин бу ҳолат бошкача эди. Шунинг учун унга:
“Интернет оркали кўчмас мулк сотиб олманг. Агар бу соҳада
янги бўлсангиз, бўлмаган жойингиздан кўчмас мулкка эгалик
қилишни унутинг. Уйингизга яқинроқ жойдан қидиринг. Ва
энг асосийси - сармоялашнинг бу асбобини яхшилаб ўрганиб
чиқинг”, дедим. Мен инсоннинг хато қилишига қарши эмас-
ман, аммо очиқ-ойдин тентаклик қилмаслик керак. Бу аёл ўзи
учун қимматга тушадиган хатони қилишга чоғланганди.
УЙГА ЯҚИН ЖОЙДА БЎ ЛИШНИНГ УЧТА САБАБИ
Кўчмас мулк сармоядорлигининг тўртинчи қоидасини
кўриб чиқамиз.
Биринчидан, аввало сиз қаердан кўчмас мулк сотиб ол-
сангиз, ўша ҳудудда нима бўлаётгани ҳақида билиб тури-
шингиз: тенденцияларнинг ошишига ёки ижара баҳолари-
нинг тушишига, ҳудудда пайдо бўлаётган янги офислар ёки
дўконлар, турар жойнинг нархлари кабилардан бохабар бў-
либ туришингиз лозим. Бунинг ортидан эса агар бу жойда
янги кўчмас мулк пайдо бўлиб, у савдога қўйилса, сиз бу ҳу-
191
дуд бўйича эксперт бўласиз ва бу таклиф қанчалар фойдали
эканини аниқ била оласиз.
Иккинчидан, агар сизнинг кўчмас мулкингиз билан бог-
лик муаммо туғилса, сиз уни ечиш учун самолётга ўтирмай-
сиз, ижарага машина олмайсиз. Яна қайтишни ҳисобласан-
гиз, сиз анчагина пул ва вақт йўқотасиз.
Учинчидан, агар мен бошқа шаҳарларда кўчмас мулк
борасида яхши битимлар бўлишини билганимда доим дунё
бўйлаб кезган бўлардим. Шунинг учун ҳам мен яқин атро-
фдаги ҳудудларга эътиборимни қаратаман, буни қарангки,
доим ўзим учун фойдали битимни топа оламан.
МЕНИНГ ЭНГ КАТТА ХАТОИМ
Нима учун мен бу қоидага риоя қилишни таъкидлайман?
Чунки сармоялашдаги ҳаётимда катта хатога ўз маслаҳатимга
қулоқ тутмаганим учун йўл қўйганман.
Бир пайтлар биз Роберт билан Майамида бўлганимизда
битта имкониятга тўқнаш келдик: бу комерсия учун мўлжал-
ланган, катта соғломлаштириш маркази ижарага олган 4000
метр квадратли бино эди. Биз нархини келишдик.
Олдин мен бундай турдаги кўчмас мулк билан шуғуллан-
магандим ва Флорида штати бозори ҳақида тушунчага эга
эмасдим, номимдан эса шартнома тузишга ишончли вакил
Қилиб кўчмас мулкни тушунадиган одамни жўнатгандим.
Бироқ, биринчидан, афсуски, у ҳам Аризонада яшагани учун
Флорида қонун-қоидаларини билмасди. Иккинчидан, сотув-
чи ва ишончли вакилим билан ўрталарида келишмовчилик
чиқиб, тортишув икки томоннинг мусобақасига айланиб
кетган. Менинг хатоим - ўзимни бу соҳада унчалик билим-
ли билмай, бегона одамни жўнатганман, қолаверса, кўчмас
мулк бошқа шаҳарда бўлган. Ундан ташқари, ишончли ва-
килнинг кўчмас мулк борасидаги масалаларни муҳокама қи-
лиш билан шуғулланиши керак эмасди. Унинг вазифаси са-
вол бериш ва муаммоли вазиятлар чиқса, менга айтиш, мен
эса уларни ўзим ечишим керак эди.
192
Қисқасини айтганда, иш беш ойга чўзилиб кетди. Ме-
нинг тажрибасизлигим туфайли у баттар чигаллашиб борар-
ди. Шунча ўтган вақт ичида эса биз бошланғич шартларни
муҳокама қилардик, холос.
Оқибатда Роберт иккимиз сотувчи билан юзма-юз гапла-
шиш учун Майамига учиб бордик. Саноқпи дақиқаларда биз
тортишувли муаммони ҳал қилиб, уйга қайтдик. Иккинчи
куни келишув шартномаси столимиз устида ётарди, аммо
ишончли вакил келишувга ўзгартириш киритганди, асл со-
тувчи эса чет элга учиб кетганди. Шунча вақт, меҳнат, пул —
ҳаммаси ҳавога учди. Сотувчига қўнғироқ қилгандим, битим
бузилганини айтди.
Ярим тун эди. Менинг фиғоним фалакда, ўта жаҳлим
чиқарди, сотувчи ёки ишончли вакилни айбламасдим, ҳам-
масига ўзим айбдорлигимни билиб, ўзимни сўкардим. Ҳам-
маси ўзимнинг бу соҳада омилкор билмаганимдан бошлан-
ганди. Муаммо ўзимга ишончнинг йўқлигида эди. Мен
билимим
0 3
, деб ўйлаб, бирор ножўя иш қилиб қўйишдан
қўрқардим. Қўрқувга устимдан ҳукмронлик қилишига изн
бериб қўйгандим ва айнан шу ҳиссиёт битимни йўққа чиқар-
ди. Ҳозирга келиб тушундимки, ҳеч қандай қийинчилик йўқ
экан, мен шунчаки ахборот тўплашим ва оз-моз уни ўргани-
шим керак эди, холос. Бу мен учун энг яхши дарс бўлди.
Тунги соат биргача ўзимни сўкиб ўтирдим. “Мен шунча
вақтни йўқотдим, энди ўрнига бошқа бир битимни топишим
шарт!” деб қарор қилдим.
Компьютер ёнида брокер жўнатган қоғозлар ётарди, унда
қийматлари кўрсатилга турли бинолар, ундан тушадиган да-
ромадлар ва уларни молиялаш ҳақидаги тахминлар ёзилган-
ди. Майами битимига берилиб кетиб, бу таклифлар билан
ишим бўлмай қўйганди ва энди хатони тўғрилашнинг вақти
бўлганди.
Тахминан бир соатлардан сўнг бир неча ойлар олдин кел-
ган битта таклифни қўлимга олдим. Қанчалар кўп уни ўрга-
ниб чиққаним сайин у менга ёқиб борарди. “Қизиқ, ишқилиб
бино сотилмаганмикин?” хаёлимдан ўтказдим мен.
193
Эрталаб соат еттида олдиндан билган ва ишонган броке-
римга қўнғироқ қилдим:
- - Крейг, ёдингда бўлса, бир неча ой олдин сенинг офи-
синг рўпарасидаги бино ҳақида гаплашгандик. Ўша ҳали со-
тилмадими?
- - Мулк эгаси уни умумий каталогка киритмаган, - деди
Крейг. - У жиддий харидорни қидириб юрганди. Мен унинг
брокерига қўнғироқ қилиб билиб бераман.
Ярим соат ўтиб, у қўнғироқ қилди ва бино сотилмаганини
айтди.
- - Қанча сўрашяпти? - сўрадим мен.
- - Ҳамма қийматини, - жавоб берди Крейг.
- - Шунга арзийдими?
- - Арзийди!
- - Оламан! - дедим мен.
Бу бино Майамидаги бино билан бир хилда эди. Бу сафар
ҳудудни яхши билганим ва кўчмас мулкнинг бу тури менга
таниш бўлгани учун битимни ижобий ҳал қилишга беш кун
вақт кетди. Ва жараён мобайнида мен кўчмас мулк бўйича
энг яхши ишончли вакил билан ҳам танишдим, у одам ўша
соҳада ишлайдиганларга бўлган ишончимни яна қайтарди.
Шундай бўлиб чикдики, бу кўчмас мулк пул оқими, қий-
мати ва жойлашган ўрни нуқтаи назаридан қараганда менинг
ҳаётимдаги энг зўр кашфиёт бўлганди. Оқибатда менинг ул-
кан хатоим энг катта ютуғимга айланди. Мен билимга ва да-
ромадга ҳам эга бўлдим.
Биласизми, бу воқеада энг қизиғи нимада? Сотиб олган
биноим уйимдан икки квартал нарида эди.
Шунинг учун ҳам барча сармоядорларга уйларига яқин-
роқ бўлишларини маслаҳат бераман.
194
ЙИГИРМА БИРИНЧИ БОБ
Do'stlaringiz bilan baham: |