Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

ЛАН АТРОФИНГИЗГА ОДАМЛАРНИ ТАНЛАНГ!
“Атрофдагилар” - бу қоида бўйича уларни турли жамоа- 
ларга бўлса бўладиган атрофингиздаги одамлар: оила, ишда- 
ги ва бизнесдаги ҳамкасблар, дугоналар, дўстлар. Агар сиз 
бирор спорт билан ёки бошқа бир нарса билан шуғуллансан- 
гиз, албатта, ўша ерда ҳам одамлар орасида бўласиз.
Сармоялаш томондан ёндашилганда ҳам атрофдагилар 
ҳақида гапирса бўлади. Бундай одамлар тоифасига сармоя- 
лашда сизга яқиндан ёрдам берадиган, сармоялашдаги юк- 
салиш ва мақсадларингизда қатнашадиганлар киради. Гап 
дўстлар, етакчилар ва аёллар сармоялаш жамоалари ҳақида 
кетяпти.
Биринчидан, эҳтиёткорлик билан дўстларни танланг. Бир 
неча йил олдин дугонам Жейн бир ақлли маслаҳат берганди. 
Мен унга компаниямизнинг келажак режалари ҳақида га- 
пириб бергандим. Роберт билан менинг самарадорли ўйлаб 
қўйган режаларимиз бор ва мен уларни атрофдагилар билан 
бўлишишни, бу билан уларни ҳеч бўлмаса фикран ҳақиқат- 
га яқинлаштиришни хоҳлагандим. Менга қанча кўп одам бу 
ҳақда билса, уни ҳақиқатга айлантириш осон бўладигандай 
туюлганди.
199


Жейн мени эшитиб деди: “Бошқалар билан мақсадларин- 
гни бўлишиш баъзан фойдали, аммо кимга айтаётганингни 
бил. Ҳамма ҳам сенинг мақсадингга етишингни истайвер- 
майди”.
Нега бундай? Мен бунга ишона олмайман - ўзи опти- 
мистман, одамлар ҳақида фақат яхши нарсаларни ўйлашга 
ўрганганман. Бироқ бирдан менга ҳаммага ҳам ўз мақсадла- 
римни айтавермаслигимни айтишди.
Кейинроқ малакамдан келиб чиқиб эса, дугонам Жейн 
нима демоқчи бўлганини ва у қанчалар ҳақлигини билиб ол- 
дим.
Бу бир кичик базмда бўлганди. Биз тўртта танишлар ке- 
лажак мақсадларимиз ҳақида гаплашиб ўтиргандик. Олди- 
мизга яна бир дугонамиз келиб ўтириб, ўзининг ўйлаганлари 
ҳақида гапира бошлади. “Бу йил менда муаммолар бошлан- 
ди, ҳатто касалхонада ҳам ётиб чиқцим. Чунки мен ҳеч қачон 
соғлигим ҳақида ўйламагандим. Шунинг учун бу йил мен 15 
килога озиш учун курашаман. Мен мураббий ҳам топиб қўй- 
дим ва ҳафтада уч марта у билан шуғулланмоқчиман. Била- 
ман, мен буни уддалайман!” деди у.
Биз унинг мақсадига етишига тилак билдирдик. Лекин у 
даврамиздан кетиши билан орамиздаги аёллардан бири гап 
бошлади: “У буни қила олмайди, бунга у олдин ҳам уриниб 
кўрган, бўлмаган, уддалашга у куч топа олмайди ҳам”. Не- 
гадир унинг дугонаси унга ғараз кўзи билан қараганди. Хул- 
лас, биз нимагадир интилаётганимизда бизга ўзгаларнинг 
бемаъни фикрлари ортиқча, чунки бирор янги нарсага қўл 
урганимизда ўзимизда турли иккиланишлар ўз-ўзидан пайдо 
бўлади, биз шуларни енгиб олсак ҳам, катта гап. Сизни ортга 
тортадиган бундай қўштирноқ ичидаги “меҳрибон”ларнинг 
сизга нима кераги бор?
Баъзан эса сизнинг муваффақиятингиз кимгадир халақит 
бериши мумкин. Бир дугонам Маргерет ўзининг ҳаётини 
телевиденияга бағишлаган, у бир пайтлар айтганди: “Ме- 
лодрама сериалларининг оммабоплигига сабаб уни кўрувчи- 
ларнинг истаклари билан боғлиқлигида, одамлар ўзларидан
200


ёмон яшаётганларни кўришни исташади. Бу уларни хотир- 
жамликка чорлайди ва яхши йўлга тушмаган ҳаётларини 
оқлайди”. Шундай одамлар борки, ёнингизда доим кулиб ту- 
ради, сизга муваффақият тилайди, табриклайди, аслида эса 
сизга ҳеч қандай илиқликни ҳис қилмайди.
Тан олишим керак, мен мусобақалашишга руҳан мойил 
бўлганман ва ғалабани ёқтираман. Менда ҳам ҳасад ҳисси- 
ёти баъзан уйғонади, менимча, бу ҳар бир одамда туғма бўл- 
са керак. Бировнинг ютуғи менинг ҳеч нарса қилмаётганим- 
ни эсимга солади. Бундай пайтларда мен ҳасадни юксалиш 
ва такомиллашишга даъват деб тушунаман.
Шунинг учун ҳам сармоялаш доирасида атрофингизга ўз 
режаларингизни муҳокама қила оладиган ва ёрдам беради- 
ган одамларни эътибор билан танланг. Уларда ҳам сизнинг 
режангиз каби режалар бўлсин, фикрингиз бир жойдан чиқ- 
син. Билимга чанқоқ, шижоатли, бегараз одамларни атро- 
фингизга тўпланг, балки янги дўстларга эга бўларсиз. Улар 
билан суҳбатлашиш сизга қувонч бағишласин. Ахир, умр 
абадий эмас. Мен бундай қилишга анча йиллар олдин ки- 
ришганман.
Иккинчидан, ўзингизга бир ёки икки нафар етакчини то- 
пинг, у одамлар сиз шуғулланмоқчи бўлган машғулот билан 
шуғулланиб юрган бўлишсин. Сиз ҳаётингизнинг ҳар бир 
йўналишида ундай одамларни топишингиз мумкин: бизнес 
учун, сармоялаш, спорт ва ҳатто шахсий ҳаётингизда ҳам. 
Менинг сармоялашдаги етакчиларимдан бири - бу Кен. У 
кўчмас мулк бўйича мамлакатнинг жанубий ҳудудида энг 
катта компания эгаси. Унга сармоялашнинг ҳар бир қирраси 
яққол кўриниб туради. Мен у билан тез-тез учрашиб тура- 
ман, ҳар бир учрашувимиздан сўнг мен кўп билмаган нарса- 
ларимни ўрганиб қайтаман.
Кўпчилик етакчини қандай топишни сўрашади. Менда 
бу саволга тайёр жавоб йўқ. Кўп етакчиларим билан мен 
тасодифан учрашганман. Шундай ибора бор: “Агар ўқувчи 
ўқишга тайёр бўлса, ўқитувчи ўз-ўзидан пайдо бўлади”. Ме- 
нимча, бу тўғри айтилган сўз. Агар сен ўз ишингни сидқи-
201


дилдан ўрганишни истасанг, албатта, иш юзасидан маслаҳат 
берувчи топилади.
Учинчидан, сармоялаш бўйича аёллар клубини танланг. 
Олдин ҳам айтганимдек, аёллар бир-бирларидан }фгани- 
шади, шунинг учун уларнинг жамоа ташкил қилишларига 
маслаҳат бераман. Мен яна қайтараман, бундай жамоалар 
пул тўплаб ўртага ташлаб, биргаликда бирор нарсани сармо- 
ялаш учун эмас, фақат ўрганиш учунгина тўпланиши керак. 
Сармоялашга шерикларни ақл билан танлаш керак.
Агар сиз сармоялаш жамоасини ташкил қилмоқчи бўл- 
сангиз, ўз молиявий келажагига ва билим олишга ҳаракат- 
чан, янги ғояларга ва имкониятларга жиддий ёндашадиган 
аёлларни таклиф қилинг.
Ииғилиш касбкорлик даражасида ташкил қилинган бўли- 
ши керак, чунки ўз пулларини бошқариш ҳам - КАСБ. Ўз 
вақтида бошланг ва вақтида тугатинг. Мен бундай кўп жамо- 
аларни биламан, улар қатнашчилар олдига жиддий талаблар 
қўйишади ва бунинг ортидан муваффақияларга эришишган.
Хуллас, мазмун-моҳият шуки, ҳаётда ўз атрофингизга ви- 
ждонан сизни кўллайдиган, руҳлантирадиган, мақсадингиз 
сари туртки берадиган, молиявий томондан кучли одамлар- 
ни тўпланг.
ЕТТИНЧИ ҚОИДА
Сармоялашни бошлаётган кўпчилик одамлар малакали 
маслаҳатни ва мағлубиятсиз йўналишни олишни исташади. 
Уларда белгиланган пул бўлади, уни бирор нарсага қўйиб, 
дарров катта даромад олишни ўйлашади. Аммо омилкор 
сармоядор бўлиш учун унутмаслик керакки, САРМОЯЛАШ 

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish