ЖЕНИСНИНГ ИШЛАРИ ҚАНДАЙ
Биз ошхонадан чиқишга ҳам улгурмагандик, телефон жи-
ринглади. Бу Женис эди. Мен телефоннинг овозини кўтариб
қўйдим, уни ҳамма эшитиши керак эди.
- Мен айтмоқчи эдимки, учрашувни унутганим йўқ! -
деди у. - Биламан, ҳозир сизлар билан бўлишим керак эди,
аммо менда ажойиб янгилик бор!
- Қандай янгилик? - қизиқци Лесли.
- Эсингизда бўлса, мен эркаклар билан кўп бирга бўла
олмаслигимни айтгандим. Мен адашганга ўхшайман. Мен
зўр эркакни учратдим! Унинг исми Грег. Биз унчалик яхши
таниш эмасмиз, бу жуда тез содир бўлди. Буни айтаётга-
нимга ишона олмайман-ку, лекин мен севиб қолганга ўхшай-
ман! - жавоб берди у.
Пэт ўтирган стулидан йиқилиб тушишига оз қолди:
- Сен?! Қайсар ва эркинликни ёқлайдиган одам! Севиб
қолдингми? Бу гапларни сендан эшитаман, деб ҳеч ўйлама-
гандим. Жуда қизиқ, у ҳақца гапириб бер. Уни қанчадан бери
биласан?
160
- Уч ҳафта бўлди, - жавоб берди Женис. - Биламан, бу
оз муддат, лекин, менимча, биз бир-биримиз учун яратилган-
миз. Биз кафеда танишдик, кўзларимиз кўзларимизга тушди,
кўп бир-биримизга қараб қолдик, кейин у олдимга келди ва
биз гаплашишни бошладик.
- Ким ўзи у, нима билан шуғулланади? - суриштириб
қолди Трейси.
- Бу ҳақца кам гаплашдик. Унинг бизнес борасида қан-
дайдир муаммолари борга ўхшайди ва бу ҳакда ҳозир га-
плашишни истамаяпти. Биламан, у бир неча компанияларда
савдо соҳасида ишлаган. Ҳозирги кунда унда ўтиш даври.
У келажакда нима билан шуғулланиш ҳақида ўйлаяпти. У
жуда ақлли, унинг бошида қанча ғоялар бор-ку. Унинг мияси
жуда тез ишлаяпти. У менинг бизнесим билан ҳам қизиқиб
қолди, балки шерик бўлармиз, менга анчадан бери ёрдамчи
ҳам керак эди. Мен учрашувга бора олмаганимга сабаб биз
бугун Сан-Францискога романтик уик-эндга учяпмиз, - ту-
шунтирди у. - Бу ғоя ундан чиқци. У уч ой олдин буюртма
бериб қўйиладиган меҳмонхонага хона ва италиян рестора-
нига стол буюртиб қўйди. У ҳаммасини ташкиллаштирди.
- Сенинг айтишингга қараганда, унда ҳозир ўтиш даври
бўлса... Бу нимаси? - ўзини тутиб тура олмади Трейси.
- Бугунгача билганларим шуки, охирги ишлаган корхо-
насида у омадсизликка учраган. У консальтин фирмасини
очган, лекин бир йилдан сўнг шериги билан келишмовчили-
клар пайдо бўлган. Икки ойча олдин у бизнесдан чиққан, ҳо-
зирда у нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлаб юрибди. Ҳам-
мамизда омадсизликлар бўлади-ку. Мен маълум бир вақтгача
унга ёрдам бера оламан.
Лесли аста қизиқиб сўради:
- Сафарингиз учун ким тўлайди?
- Мен, - тан олди у. - У оёққа туриб олгунча ҳамма ха-
ражатларини ўз зиммамга оламан. У жуда ақлли кўринади.
Менда ўз бизнесимни ўртоқлашишга имконият туғилди.
- Сен жинни бўлиб қолибсан! - ҳаммамиз тенг қичқи-
риб юбордик.
161
- Майли, биламан, мен бир томондан қувонсам, иккин-
чи томондан ҳаяжондаман! - деди Женис. - Бўлди, мен ке-
тишим керак, самолётга кечикяпман. Вақтингизни чоғ ўтка-
зинг! Кўришгунча!
Мен гўшакни қўйдим, биз ҳаммамиз эшитганларимиздан
оғзимизни очиб қолгандик.
Биринчи бўлиб Трейси гап очди:
- Мен тўғри эшитдимми? Женис ҳеч вақоси йўқ йигитга ,
ҳаммаси учун тўлар эканми? Йигит уникига кўчиб ҳам ўтар
эканми? Женис ўзи билмаган инсон билан шерик бўлмоқ-
чими? Сен адашяпсан, деб айтинглар, эшитганларинг ёлғон,
денглар!
- Мен ҳам эшитганларингни эшитдим, - тасдиқлади
Лесли.
- У нима ҳақда ўйлаяпти? Кўр бўлиб қолмадимикан? -
тушунқирамай деди Трейси.
- Айтишларича, севгининг кўзи кўр бўлади. Мана сизга
зўр намуна! - дедим мен ҳам ҳайрон ҳолда.
- Ўйлашимча, вақт кўрсатади, - мулоҳаза қилди Пэт.
Ҳаммамизга Женисни тушунишимиз қийин бўлди.
- Қўшимчасига бизни эркак кишига алмашди! - бақи-
риб юборди Трейси. - Аёллар шундай қилишса, чидамай ке-
таман. Бу тентаклик-ку!
Пэт пичирлади:
- Балки у ростдан ҳам чиройлидир?
- Балки у ёш бўлса керак? - қўшиб қўйди Лесли.
- Ёки бирор миллионернинг меросхўридир, - қўшилдим
мен.
Энди кўриниш равшанлашяпти, - деди Трейси.
- Биз ўзимизча Жениснинг танловини тасаввур қилиб
кулардик, холос. Аммо бу кулгимизнинг ортида Женисга
нисбатан ҳаммамизнинг кўнглимизда хавотир бор эди.
ЎН САККИЗИНЧИ БОБ
Do'stlaringiz bilan baham: |