Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т


БИЗ БУНИ УДЦАЛАЙ ОЛАМИЗ ВА ҲОЗИРДА



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

БИЗ БУНИ УДЦАЛАЙ ОЛАМИЗ ВА ҲОЗИРДА 
ҚИЛЯПМИЗ ҲАМ
Пул қўйишнинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Бу сармо- 
ялаш жараёнининг энг оддий қисми. Кўичилик аёллар ўз 
фикрларини ўзгартиришлари қийинроқ. Одам ўзига “Мен 
қила олмайман” ёки “Мен билмайман”, дейиш ўрнига “Мен 
нафақат сармоядор бўла оламан, балки бу соҳада катта му- 
ваффақиятларга эришаман!” дёб ўйлаши керак.
Кичик бир сир билан ўртоқлашмоқчиман: бошлаш ке- 
рак, холос ва бу ўйин ўзига жалб қилиб олади. “Билмадим, 
мен нимадан бунчалар қўрққан эканман?! Менга шундай 
ёқяптики, асти қўяверинг!”; “Пул олиш қанчалар ёқимли!”; 
“Келгуси битимни интизорлик билан кутаман!”; “Мен шун- 
чалар кўп нарсани билиб олдимки, бу нақадар яхши!” - шу 
ва шунга ўхшаш ибораларни мен кўп сармоядор аёллардан 
эшитганман. Энди тушунгандирсиз?! Аёл энг яхши сармоя- 
дор бўла олади! Ҳозирги кунда бу ажойиб жинс вакилалари 
сармоялашни бошлашяпти ва уддалашларини исбот ҳам қи- 
лишяпти, бу жуда қизиқарли ва қувончли. Пул олиш ажойиб! 
Уқиб-ўрганиш қизиқ. Ўзида ишончни ҳис қилиш ёқимли. Ва 
яна энг асосийси - ўз ҳаётингни ўзинг назоратда ушлаб тур- 
ганингни ҳис қилиш олдингда янги имкониятларни очади. 
Бундай тушунчалар озодлик ҳиссиётларини англатади.
ЎН ОЛТИНЧИ БОБ
“МЕН ТАЙЁРМАН!”
Фикрлар - бу қувват; ажойиб ҳаётни та- 
саввурда яратиш мумкин ва уни бузиш ҳам.
Сьюзан Тейлер
Ягона “Гавайи клуби”мизнинг вакиласи Марта билан уч- 
раша олмагандим. Мен унга қўнғироқ қилиб, аҳволидан ха- 
бар олишга жазм қилдим.
150


- Алло, эшитаман, - у гўшакни олиб жавоб берди.
- Салом, Марта, мен дугонанг Ким бўламан, ўтмиш Га- 
вайидан салом!
- Вой, жуда хурсандман, Ким! Учрашувга бора олмага- 
нимдан афсусдаман. Мен Пэт ва Лесли билан гаплашгандим. 
Бу ерда ишларим жуда кўпки... Тушлик қилиб ўтирганин- 
гларда қўнғироқ қилмоқчи эдим, аммо иложини қила олма- 
дим, - кечирим сўради у.
- Ҳечқиси йўқ, - хотиржам қилдим мен. - Бир дақиқа 
ажрата оласанми?
Бироз дудуқланиб жавоб берди у:
- Албатта! Айни пайтда бўшман.
- Сен билан учраша олмадик, шунчаки ишларинг ҳақи- 
да билмоқчи эдим, анчадан бери кўришмадик ҳам, - гап бо- 
шладим мен.
Жавоб: жимлик.
- Марта... Сен мени эшитяпсанми?
- Майли, тан оламан, - деди у. - Мен сизлар билан уч- 
рашишни жуда истардим, ҳозирда аҳволим қийинлашган 
пайти. Тўғрисини айтсам, ҳаётим Гавайида ўйлаб юрганла- 
римдек бўлмади. Пэтдан нима ҳақида гаплашганларингни 
эшитдим ва ўз аҳволимдан уялиб кетдим. Эсингдами, мен 
таниқли океаншунос бўламан, дегандим?
- Албатта, эсимда, - жавоб бердим мен.
- Мен ишни бошлаганимга бир-икки йил бўлганда отам 
қўнгирок қилиб ёнига чақирди. Унинг яхши ходими ишдан 
бўшаганди, унга менинг ёрдамим керак бўлиб қолибди. У 
олдинига бир-икки ойга янги одам топилгунча, деганди. Ои- 
лавий бизнесимиз ўсиб борди, чунки мен унинг қирралари- 
ни яхши билардим, аммо бу соҳага ҳеч қандай қизиқишим 
йўқ эди. Истамаган ҳолда Гавайидаги ишимдан бўшаб, уйга 
бордим, бир-икки ой эса бир йилга ва, ниҳоят, уч йилга чў- 
зилди, оқибатда эса ҳалиям шу ердаман. Бир неча йил ол- 
дин отам бизнесини сотди, лекин сезиларли фойдага эмас. 
Ота-онам яхши яшашарди, кейинроқ эса отам бетоб бўлиб 
қолди, сотувдан тушган пулнинг бир қисми уни даволашга
151


кетди. Аммо барибир у оламдан ўтди. Энди бўлса, мен икки- 
та ишда ишлашимга тўғри келяпти.
- Пэтнинг айтишига қараганда, онанг касал эмиш, ҳозир 
яхшими?
- Ҳа, анча тузук. Отамнинг вафотидан кейин онам ёлғиз- 
ланиб қолди ва у менинг уйимга кўчиб ўтди, ахир мен унинг 
ягона фарзандиман. Шунинг учун ҳам иккита жойда иитла- 
шимга тўғри келяпти. Лекин соғлиги унчалик яхшимас. Хул- 
лас, аҳволимиз ҳозирда ҳавас қилгудай эмас.
Шуниси ажабланарлики, мен олдинига ҳаётимдан мам- 
нун эдим! Сан-Диегога кўчиб ўтганимда ҳаммаси оддий 
эди. Турар жой учун пул тўлаш катта куч талаб қилмасди. 
Бизнес пул келтириб турарди. Менинг соҳилга яқин жойда 
машинам, квартирам бор эди. Истаганимча серфинг билан 
шугулланишим мумкин эди. Менга жуда қулай эди. Шунинг 
учун ҳам қолгандирман. Ҳаётим барча қийинчиликлардан 
холи эди-да.
Аммо бу узоққа бормади. Биринчидан, мен доим ўзимга 
савол бераман, агар мен ўша океаншуносликда қолганимда 
нима бўларди?! Кўнглимда ўкинч бор. Иккинчидан, енгил 
ҳаёт бирдан огирлашиб қолди. Мен доим биргина кўнглим 
учун яшардим: пулни турли кўнгилхушликка сарфлардим. 
Булар энди ортда қолди: энди келажакка боқиш керак, ке- 
лажакда эса тугалмас курашлар, мен олдинда ҳеч нарсани 
кўрмаяпман.
Шунинг учун ҳам мен сизлар билан учраша олмадим. 
Менга ҳозир жуда қийин, қолаверса, мен билан мулоқотин- 
гиз сизларга қувонч ҳам бағишламайди.
- Мен сени жуда яхши тушуниб турибман, лекин дўст- 
лар шундай огир кунларда керак, - дедим мен.
- Раҳмат, - миннатдорчилик билдирди у. - Мен шунчаки 
энди нима қилишни билмайман.
Унинг овозида тушкунлик бор эди, шунинг учун мен 
таваккал қилдим.
- Айт-чи, бу тушкунликдан чиқиш учун сен бирор нар- 
сани ўзгартиришга тайёрмисан?
152


- Албатта! Бирор нарсани ўзгартиришим керак. Бўлма- 
са, мен тунелнинг охирида чироқни кўрмаяпман.
- Агар мен сенга китоб жўнатсам, уни ўқийсанми? -
сўрадим мен.
- Албатта!
- Майли, китобни жўнатаман, ўқиб бўлишинг билан 
менга хабарини берасан, - давом этдим. - Мен ҳамма муам- 
моларингни ечишга ваъда бераман, агар бу сени қизиқтириб 
қолса, шу биринчи қадаминг бўлади.
Шу билан биз хайрлашдик.
Мен унга “Бой ота, камбағал ота” китобидан жўнатдим ва 
унинг қўнгироғини кутиб қолишимни айтдим.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish