Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

МАРТА БИЛАН НИМА БЎЛДИ
Кейинроқ Мартага нима бўлганини суриштириб билдим. 
Ёдингизда бўлса, у ҳаётини ўзгартириш учун ҳамма нарса 
қилишга тайёр эди. У китобни ҳам ўқиб чиқишга ваъда бер- 
ганди. Леслининг айтишига қараганда, айнан у ишонч би- 
лан учрашувга келишини қаттиқ тайинлаганлар ичида яго- 
наси эди. Аммо Марта ҳатто китобни очиб ҳам кўрмаган. 
У аҳволини яхшилаш учун бирор нарса ҳам қилмаган. Мен 
ишонаманки, у биз билан учрашмоқчи ҳам бўлмаган. Қуруқ 
гап. Марта ўзгаришни хоҳламаган. Шунинг учун ҳам менга 
мен айтган нарсаларни ўзи ичидан хохдаган ва ўрганишни 
юракдан истаган одамлар керак. Бўлмаса, бундайлар учун 
қуйидагича гап бор: “Чўчқани ашула айтишга ўргатаман, 
деб ҳаракат қилиш бефойда. Вақтингизни беҳудага кетказиб, 
чўчқанинг ҳам жаҳлини чиқарасиз”.
Кўпчилик одамлар Марта сингари ҳаётларини ўзгар- 
тиришни исташади, аммо унинг учун ҳеч қандай ҳаракат 
қилишмайди. Шунинг учун ҳам олдин ўзингиздан сўранг: 
керакли нарсаларни қилиб, истагингизга эришишга тай- 
ёрмисиз ўзи? Мен ҳам кўп бор шунга ўхшаш саволларни
158


ўзимга берганман. Мисол учун шу китоб ҳақидаги ғоя пайдо 
бўлганда мен камида уч йил сармоялашда аёлларнинг ўрни 
ҳақида китоб ёзмоқчиман, деб гапириб юрганман. Гапириш- 
га гапирдим-ку, аммо амалда қилмадим. Ишим кўплигини 
баҳона қилиб ҳам юрдим. Ниҳоят, икки дугонамнинг қў- 
пол сўзлари мени ёзишга ундади. “Сен бирор нарса ёзишга 
орқангни кўтарасанми-йўқми?” сергаклантирди бири. “Гап, 
гап, гап... Қани натижа?” қўшиб қўйди иккинчиси.
КЭРОЛ
Ҳаракат қилмаслик борасида яна бир мйсол бу - Кэрол. У 
Роберт иккимизнинг ҳисобот ишларимиз билан маълум бир 
вақтгача шуғулланиб турганди ва биз дўстлашгандик ҳам. 
Ҳар ойда икки марта учрашиб, молиявий аҳволимизни муҳо- 
кама қилардик. Биз Роберт билан кўчмас мулк сотиб олаётга- 
нимизни ва бошқа пул қўйилмаларини амалга ошираётгани- 
мизни ўз кўзи билан кўриб турарди, ҳар учрашувимизда у бу 
ҳакда сўраб-суриштирарди. Бу икки йил давом этди.
Ва бир куни учрашув пайтида у:
- Сармоялаш ҳақида сенга саволим бор, - деб қолди.
Мен уни гапиришга қўймадим:
- Энди ҳеч қандай саволга ўрин йўқ! Икки йилдан бери 
саволларинг билан мени қийнайсан, нима учун? Қандай сар- 
моялашларни амалга оширдинг?
- Ҳеч қандай, - жавоб берди у.
- Бўлмаса, менга савол берма, - дедим мен. - Сен астой- 
дил ҳаракатни бошламас экансан, мен сармоялаш ҳақида сен 
билан гаплашмайман. 
Сармоялашни бошласанг, ўшанда 
суҳбатлашамиз.
Кейинги учрашувимизда Кэрол кўкрак кериб сотиб олган 
акцияларининг ҳужжатларини кўрсатди.
- Мен бу акцияларни яна сармоялаш ҳақида сен билан 
гаплашишимиз учунгина сотиб олдим. Аслида мен кўчмас 
мулкка пул қўймоқчиман. Ваъда бераман, биринчи кўчмас 
мулкни сотиб олмагунимча бошқа савол бермайман.
159


Кэрол сўзида турди. У бир ойдан сўнг ижарага бериш 
ҳуқуқи билан кичикроқ уй сотиб олди. Узининг маблағи 
бўлмагани учун у иш юзасйдан таклиф билан таниш сар- 
моядорга мурожаат қилди. Таниши унинг таклифини қабул 
қилди ва у уйнинг ярмига эгалик қила бошлади. Ҳозирда эса 
у кўчмас мулк бўйича жуда омилкор сармоядор, у билан га- 
плашадиган гапларимиз ҳам етарли.
Кейинроқ Кэрол ўзи менга ёрилди. У саволларни бериб 
ҳаракатни бошладим, деб ўйлаб юрар экан. Бу хатосини у 
икки йил ўтгандан кейингина тушунганди, натижа эса йўқ. 
Саволларни кетма-кет бериб, у ўзини ўйиндаман, деб юрган- 
ди. Аслида эса у ўзининг ҳаракатсизлигини баҳоналар билан 
беркитиб, икки йилни ўтказиб юборганди.
Мантиқ: гапириш ўз йўлига - ҳаракат қилиш ўз йўлига. 
Бир тўхтамга келиш ҳам - бир ҳаракат.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish