|
Мен 6 декабр 2020-йил Сизнинг сайёр қабулингизда бўлиб, Сиз билан менда мавжуд бўлган асосли хужжатларни сихга тақдим қилганимда
|
Sana | 23.02.2022 | Hajmi | 30,5 Kb. | | #118218 |
| Bog'liq Мен 6 декабр 2020
Мен 6 декабр 2020-йил Сизнинг сайёр қабулингизда бўлиб, Сиз билан менда мавжуд бўлган асосли хужжатларни сихга тақдим қилганимда. Сиз Шўрчи туман кадастр бўлими бошлиғига йўқлаган эдингиз. Шўрчи туман Кадастр бўлими томонидан 2020 йил 22 декабр СҚ-Қ-98-сонли менга берилган жавоб хатидан норозилигим қуйидагича :
1. менинг мурожаатим ўрганилганида Шўрчи туман кадастр бўлими томонидан менинг номимга Шўрчи тумани “Толли” маҳалласи худудида 2168.0 кв.метр ер майдони хамда 80 кв.метр ўлчамдаги икки қаватли молхона биноси хатловга олишиб солиққа тортилганлиги лекин давлат рўйхатидан ўтмаганлиги маълум бўлганлиги билдирилган.
2.Шўрчи туман Кадастр бўлими томонидан 03.07.2019-йил №01/808-сонли маълумотида менинг 01.07.2019-йилдаги аризамга Шўрчи туман Толли МФЙда умумий ер майдони 2476.0 кв.м қурулиш аста ер майдони 309.5 кв .метр бўлган уй жой солиқ тўловчи сифатида қайт этилганлиги ушбу уй-жойга нисбатан кадастр хужжатлари мавжуд эмас. Аввал уй-жойни белгиланган тартибда давлат кадастр рўйхатидан ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. (кадастр рақами 19:14:08:01:05:0076) деб менга маълумот беришган эди.
3. Кадастр бўлими томонидан менинг номимдаги 19:14:08:01:05:00:76 кадастр рақами остидаги ер майдони ва мулклар кайд этилганлигини сўраб берган аризамга 14.02.2020 йил №01/12 сонли жавоб хатида мен хозирги кунда Шўрчи туман Толли МФЙ махалласида жойлашган 19:14:08:01:05:0075 кадастр рақами остидаги уй-жой мархум отамнинг уй-жойни яшаб турганлигим, уй-жойга нисбатан мархум онам томонидан туман хокимлигиг эгалик хуқуқини сўраб берган аризамга ва туман давлат архив маълумотномасига ва бошқа тегишли хужжатларга асосланиб туман хокимилиги қошидаги уй-жойларга эгалик қилиш хуқуқини бериш комиссияси томонидан ўрганилиб тасдиқланган далолатмага асосланиб Шўрчи туман хокимлигининг 10.05.2016-йилдаги №439-сонли қарори чиқарилганлиги кадастр бўлими томонидан рўйхатга тегишли тартибда рўйхатга олинганлиги нотариал идораси томонидан беришган маълумотлар кўрсатилиб, менга берилган 03.07.2019-йил № 01/808-сонли жавоб хатидаги 19:14:08:01:05:00:76 кадастр рақами остидаги томорқа бўш томорқа бўлиб2476,0 кв.м ер майдони қурулиш ости ер майдони 309.5 кв.метр англашмовчилик туфайли мархум отам номидаги уй-жойлар маълумотлар ёзилганлиги хозирги кунгача менинг фойдаланишимда бўлган экин ер майдони САС плита ўлчами билан хисобланганда 2168.0 кв метр эканлиги мен ўзимга тегишли бўлган 19:14:08:01:05:00:76 кадастр рақами остидаги томорқамда қурган 2-қаватли 10,0 метр 8.00 метр ўлчамдаги қурулиш ости майдони 80.0 кв метр махалла биноси менга таълуқли эканлиги билдирган.
4. Мен томондан эгалик қилиш хуқуқини сўраб берган аризам билан илова қилинган хужжатларимга қонуний бахо беришдан тортишяпди.
5. туман хокими номига мархум онам томонидан берилган ариза ким томондан ёзилганлиги аризани ким томондан қалбакилаштириб имзоланган.
6. Шўрчи туман хокими қошидаги уй-жойларга эгалик қилиш хуқуқини бериш комиссияси томонидан тасдиқланган далолатномани нима учун мархум онам имзоламаган.
7.Шўрчи туман кадастр бўлими томонидан мархум отам номидаги уй-жой ва мол мулкка нисбатан маълумотларни солиқ тўлашлик учун нима сабабларга кўр менинг номимдан маълумотларни бериб борган.
Юқорида келтирилган важларим ва илова қилинган хужжатларингиз хар бирига қонуний бахо бериб ким томондан қонуний бузган шахсга нисбатан қонунда белгиланган тартибда қонуний баъо беришингизни сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|