Бошланғич таълим кафедраси


Foydalaniladigan adabiyotlar ro„yxati



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

 
Foydalaniladigan adabiyotlar ro„yxati 
1.Jumayev M.E. Matematika o‗qitish metodikasi. (O O‗Y uchun darslik.) 
Toshkent. ―Turon-Iqbol‖ 2016 yil. 426 b. 
2.Tojiyev M.,Barakayev M,Xurramov A, Matematika o`qitish metodikasi// O`quv 
qo`llanma.-T,: «Fan va texnologiya», 2016,-328 b. 
3.2017-2021 yillarda O‗zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor 
yo‗nalishi bo‗yicha Harakatlar strategiyasi. O‗zbekiston Respublikasi Prezidentining 
2017 yil 7 fevraldagi PF-4947 sonli Farmoni. 
Elektron ta‟lim resurslari 
1. www.tdpu.uz 2. www.pedagog.uz 3. www.ziyonet.uz 4. www.edu.uz 
 
 
 
 


162 
II ШЎЪБА. БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ДАРСЛАРИНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
 
BILINGUAL – АДАБИЙ ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
МЕТОДЛАРИДАН БИРИ 
 
Айтбаев Дилшодхўжа Темирбаевич 
Низомий номидаги ТДПУ доценти, ф.ф.н. 
Ғанбибаева Баян Шарипбай қизи 
Низомий номидаги ТДПУ 1-курс магистранти 
Методика — амалий фан ҳисобланади, шу боис унинг мақбуллик даражаси
олинган натижаларининг амалиѐтдаги самарадорлиги билан белгиланади. 
Бошланғич адабий таълим методикаси Россиялик олим В.В.Голубков 
томонидан шакллантирилган қуйидаги саволларга жавоб бериши талаб 
этилади: 
• нимага ўқитиш? (адабий таълим методи мақсади);
• нимани ўқитиш? (мақсадга мос тарзда адабий таълим мазмуни);
• қандай ўқитиш? (боланинг ѐши ва таълим мазмуни ҳамда мақсадларга 
мос тарзда танланган методлар;
• нега айнан шундай, ўзгача эмас? (танланган йўлни илмий асослаш). Олим 
бу саволлар одатий эканлигини, лекин янги адабий таълим муҳитида мазкур 
саволларга бола нигоҳи билан қараш зарурлигини ва ўшанда биз қуйидаги 
парадигма формулировкасига эга бўлишимиз мумкинлигини таклиф этади. 
• мен нимага ўқияпман? (таълим мақсадининг бола томонидан 
англанилиши);
• мен нимани ўқияпман? (адабий таълим мақсадларининг шахс мақсадлари 
билан уйғунлашуви, боланинг мақсадига айланиши); 
• қандай ўқияпман? (мазмун моҳиятини ўзлаштириш учун бола қандай 
усуллардан фойдаланмоқда);
• нега мен айнан шундай ўрганяпман, бошқача эмас? (фойдаланилаѐтган 
усулларнинг айнан қайси бири алоҳида олинган ҳар бир бола учун нисбатан 
самаралироқ ва нимага).
Бундай асосга қурилган адабий таълим методикасидан ―қандай ўқитаман‖ 
билан ―қандай ўқийман‖; 
• нега мен айнан шундай ўқитаман, бошқача эмас?‖ билан ―нега мен айнан 
шундай ўрганаяпман, бошқача эмас?‖ ҳар доим ҳам бир-бирига мутаносиб 
бўлмаслиги табиий.
Бу метод 1967 йилда Додсон томонидан илмга тақдим қилинган бўлиб, 
Валесда қўлланган. Бу методнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда синфдаги 
ўқувчилар икки тилда ҳам бемалол гапира олишлари, тушунишлари керак 
бўлади. Валес шаҳрида икки тилда гаплашилгани учун айни шу метод урф 
бўлган.
Россияда ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бошланғич мактабда
бадиий асарларни ўрганишга нисбатан эстетик ѐндашувни татбиқ этиш орқали 


163 
кичик мактаб ѐшидаги болаларни адабиѐтни санъат сифатида идрок 
этишларини таъминлашга йўналтириш мақсад қилиб қўйила бошланди. Бу 
борада амалга оширилган психологик илмий тадқиқотлар бошланғич синф 
ўқувчиларининг бадиий асарни идрок этиш имкониятлари уларга мавжуд ўқув 
дастурлари ҳамда стандарт талабларига нисбатан жуда юқори эканлигини 
назарий ва амалий жиҳатдан исботлаб берди. Натижада кичик мактаб ѐшидаги 
болаларни адабиѐт оламига олиб киришга принципиал жиҳатдан янги 
ѐндашувни ўзида акс эттирган тамомила янги ўқув қўлланмалари, услубий 
тавсияномалар яратила бошланди.
Л.В.Занков лабораториясида З.И.Романовскийнинг ўқиш дарсларида 
болаларнинг умумий ривожланишига йўналтирилган «Живое слово» китоби; 
Н.Н.Светловскаянинг мактаб ўқувчиларининг бадиий асар ўқишдаги 
мустақиллигини 
ривожлантириш 
назариясининг 
ишлаб 
чиқилиши; 
Е.А.Адамович, М.С.Васильева, В.Г.Горецкий, М.И.Оморокова, Т. Г.Рамзаева
ва бошқаларнинг илмий мақолаларида адабий таҳлилда шакл ва мазмун 
бирлиги муамммолари; шунингдек, Л.А.Горбушина, О. В.Кубасов, Л.Н.Мали 
(немис олими), Л. В.Нефедов ва бошқаларнинг диссертацион тадқиқотларида
матн устида ижодий ишлаш масалалари кенг тадқиқ этилди. Айниқса М. 
Г.Качурин, М.П. Воюшин, О. В.Чмеллар (инглиз олими) томонидан болаларни 
адабий ривожлантириш методикасининг ишлаб чиқилиши адабий таълимда 
ўзига хос илмий аҳамият касб этди. Бироқ ўша вақтда мавжуд ҳукмрон 
мафкура, ягона дастур талабларининг мавжудлиги, шахсга йўналтирилган 
таълимнинг жамият томонидан қабул қилинмаслиги ва инновацион 
методикага бўлган тўсиқлар тадқиқот ғояларининг кенг ѐйилишига ҳар 
томонлама қаршиликка учрашига сабаб бўлди. ХХ асрнинг 90-йилларида 
ижтимоий–маданий ва сиѐсий вазиятнинг ўзгариши натижасида мактабларда 
адабиѐт ўқитиш масалаларини тубдан қайта кўриб чиқиш имконини берди. 
Оқибатда умумий ўрта таълимда ўқиш ва адабиѐт фанларига ўқувчининг 
бадиий адабиѐтни санъатнинг ва яхлит маданиятнинг ажралмас таркибий қисми 
сифатида идрок этишига йўналтирилган янги мазмун ва методлари жорий 
этилиши белгилаб қўйилди.  
М. А.Рыбников узлуксиз таълим тизимида адабий таълим методикасини 
ҳисоб-китоблар билан илҳомнинг мужассамлигида намоѐн бўлишини 
таъкидлайди. Адабиѐтни ўқитишни илҳомлантиришларсиз тасаввур этиб 
бўлмайди, лекин фақат илҳомлантиришдан иборат дейиш профессионал-ликка 
мутлақо нотўғри, деб таъкидлайди олим.
3.И.Романовская, 
Л.Ф.Климанова, 
В.Г.Горецкий, 
Р.Н.Бунеев 
ва 
Е.В.Бунеевалар ўқувчининг адабий ривожланиш даражасини аниқлаш 
мезонларини ишлаб чиқишди. Бунда улар қуйидаги жиҳатларни асос қилиб 
олишди: 
1) Мактаб дастурига киритилмаган бадиий асарларни билиш даражаси; 
2) Мактаб дастурига киритилган бадиий асарларни билиш даражаси; 
3)Мактаб дастурига киритилган лирик асарларни идрок этиш даражаси; 
4) Ўқувчилар нутқида адабий тил меъѐрларининг шаклланганлик 
даражаси; 


164 
5) китобхонликка қизиқишини уйғотган мотивлар харктерини ўрганиш. 
Россияда адабий таълимда бевосита сўз устида ишлаш масалалари
Г.И. Беленький, Т.Г.Браже, Г.Н.Ионин, М.Г.Качурин, Т.Ф.Курдюмова, 
В.Г. Маранцман, З.И.Рез ва бошқаларнинг, мактаб ўқувчиларини адабий-
бадиий ривожлантириш муаммолари В.Г.Маранцман, Н.Д.Молдавскаялар, 
китобхонлик қобилиятларини шакллантириш билан боғлиқ тадқиқотлар 
Л.Я.Гришин, Н.Я. Мещеряков, А.М.Сафонов ва бошқаларнинг илмий 
изланишларида кенг очиб берилган.
Хуллас, таниқли олим В.Ю.Кричевский таъкидлаганидек: ―Ўқиш ва 
адабиѐт дарсларидан кўзда тутилган асосий мақсад ўсиб келаѐтган ѐш авлодни 
бадиий эстетик дид руҳида тарбиялаш, санъат асарларини тўлиқ идрок этиш 
эмас, балки амалда дастурларни бажаришдангина иборат бўлиб қолмоқда. 
Бошқача бўлишини истасак, таълим мазмунини, адабий таълимни ташкил 
қилиш методларини тубдан ўзгартиришимиз керак бўлади‖. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish