155
ягона таълим муҳитини яратиш учун имконият бериши ва бошқалар.
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш.
талабанинг билим олиш жараѐнида мустақиллиги.
таълимнинг иқтисодий самарадорлиги.
ўқув жараѐнида аудио-видео, анимация, графикалар асосида таълим бериш
натижасида ўзлаштиришнинг юқори кўрсатгичга эга бўлиши.
билимларнинг ҳолисона баҳоланиши.
назарияни амалиѐт билан таққослаш имконияти.
дунѐнинг етук профессор-ўқитувчилари маърузаларидан фойдаланиш ва
бошқаларни ўз ичига олади.
Тўғри, талабаларимизнинг қишлоқ жойларида, чекка ҳудудларда яшаши, у
ерларга интернет тизимининг яхши ишламаслиги бир қатор қийинчиликларни
келтириб чиқармоқда. Бундай шароитда масофавий таълим ташкил этишда
муаммолар юзага келиши, табиий. Шунга қарамай, талабаларимиз Онлайн
дарслардан узилмасликка, кечикиб бўлса-да, материаллар билан танишишга,
уларга муносабат билдиришга ҳаракат қилишаѐтгани қувонарлидир.
Ўқув-тарбия жараѐнида ўқитишнинг илғор шаклларини тадбиқ этиш, шу
жумладан масофада туриб ўқитиш самарадорлигини ошириш, янги педагогик ва
ахборот технологияларни жорий қилиш ва улардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш борасида мамлакатимизда қатор ижобий ишлар амалга
оширилмоқда.
Мамлакатимизда педагогиканинг бу шаклини ривожлантиришга катта
эътибор қаратилиб, таълим муассасалари бу жараѐнда жуда фаол қадамларни
ташламоқдалар. Кўпчилик бўни ташқи таълимнинг янги тури деб ҳисоблайдилар.
Маълум даражада бу шундай. Чунки, бугунги кунда дунѐда масофавий таълим
бўйича таҳсил олаѐтган талабалар ва ундан фойдаланувчилар сони тобора кўпайиб
бормоқда. Масофавий таълим узлуксиз таълим тизими шаклларидан бири
ҳисобланиб, инсоннинг билим олиш ва ахборотлардан фойдаланиш ҳуқуқини
амалга оширишга йўналтирилган. Ушбу дастурнинг мазмуни айнан масофавий
таълим ва замонавий педагогика ҳамда ахборот технологиянинг бир-биридан
ажралмаслигидан иборат. Ўқитишнинг янги шаклида назорат усули сифатида
масофавий ташкил этилган имтихонлар, суҳбатлар, курс ва лойиҳа ишлари,
компьютерли интеллектуал тест тизимларидан кенг фойдаланилади.
Умуман олганда, масофавий ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштириш ва уни
амалиѐтга қўллаш бугунги куннинг ғоят долзарб ва кечиктириб бўлмас вазифасига
айланди. Биз, фаолиятимизни масъулият билан давом эттиришимиз керак бўлади.
Бу йўлдаги ҳар бир изланишимиз замонавий олий таълимни янги босқичга
кўтаришга ўзига хос улуш бўлиб қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: