Бошланғич таълим кафедраси


ЎҚУВЧИЛАР БИЛИШ ФАОЛЛИГИНИ ИЖОДИЙ



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

ЎҚУВЧИЛАР БИЛИШ ФАОЛЛИГИНИ ИЖОДИЙ
ТАФАККУР БИЛАН УЙҒУНЛИГИ 
 
Ҳақбердиева Н. 
ТерДУ ўқитувчиси 
Инсон ўзининг бутун ҳаѐти ва фаолияти давомида объектив дунѐни билиб 
боради. Билиш дунѐни инсон онгида акс этишининг мураккаб жараѐни бўлиб, у 
билмасликдан билишга, ноаниқ ва тўла бўлмаган билимлардан анча аниқ ва 
тўла билимларга томон ҳаракат қилиш сифатида содир бўлади. Билиш теварак-
атрофдаги одамнинг нарса ва ходисаларни ҳиссий идрок қилишдан бошланади. 
Ташки оламнинг сезги, идрок ва тасаввурнинг ҳосил бўлишига олиб келади, 
булар реал борлиқдаги нарсаларни инсон онгида акс эттиради. Теварак-
атрофдаги оламга муваффақиятли таъсир этиш учун бу олам ривожланишининг 
объектив қонуниятларини билиш керак.
Замонавий давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бугунги кунга 
келиб, тўлиқ илмий-техникавий тараққиѐтга бўлиб қолгани, бу соҳадаги илғор 
ўзгаришларнинг эса, аввало, мутахассис кадрларда ижодий салоҳият 
шакллантирилишини тақозолаши туфайли ижодий тафаккур ҳамда креатив 
қобилиятларни ривожлантиришнинг амалий имкониятларини аниқлаш, бу 
мақсадга хизмат қилувчи самарадор педагогик-психологик технологияларни 
ишлаб чиқишга психология фанидаги долзарб муаммолардан бири сифатида 
қаралмоқда. Шу сабабли бугунги кунгача турли концептуал асослар негизида 
услубий ишнинг ҳар хил шаклларига таянган кўплаб муаллифлар шахс 
интеллектуал соҳасида креативлик сифатининг даражасини оширишга ѐрдам 
берувчи восита сифатида хилма хил методикаларни тавсия этадилар. 
Ўқувчиларда ижодий тафаккурни ривожлантириш, уни ҳар томонлама 
такомиллаштириш педагог ва психологлар олдида турган муҳим муаммолардан 
биридир. Бу муаммони ижобий ҳал қилишнинг ягона усули – таълим-тарбия 
жараѐнини оқилона ташкил этишдан ибрат. 


432 
Таълим жараѐнини оқилона ташкил этишга таълимда муаммоли 
вазиятларни яратиш, машғулотларни олиб боришда индивидуал ѐндошиш 
кабиларни киритиш мумкин. Шунингдек, бизнинг назаримизда юқоридагиларга 
қўшимча сифатида мустақил дарсларда махсус психологик ва педагогик 
тренинглар олиб бориш мақсадга мувофиқдир. 
Бундай тренинг машғулотлари барча ўқувчилар учун фойдалидир, 
айниқса ўқув ишларининг ҳар хил турларини бажаришда сезиларли 
қийинчиликларни бошдан кечирадиган ўқувчиларга янги ўқув материалини 
тушунишига, уни эслаб қолишига ва ўзлаштиришига катта ѐрдам беради. 
Ижодий тафаккур таркибига тафаккурнинг эгилувчанлиги, равонлиги, 
сезувчанлиги каби сифатлари киради. Ижодий тафаккурнинг шаклларидан 
бири бўлган эгилувчанлиги (флексибиллик) тафаккурнинг бир қолипдалиги ва 
шаблонлилиги (регидлик)ни енгади ва бу сифат турли топшириқ ҳамда 
муаммоларни енгил ечишда кўринади. 
Ўқувчиларда 
ижодий 
тафаккурни 
ривожлантиришда 
қуйидаги 
психологик масалалардан фойдаланиш мумкин: 
1. Ҳикояга сарлавҳа қўйиш. Ҳикоялар кичик ҳажмда, қуйидаги 
кўринишларда соддадан мураккабга қараб тузилган бўлиши мумкин. Масалан: 
―Эндигина 4 ѐшга тўлган Илҳом қишлоқда яшар эди, лекин у ўқишни, санашни, 
пионино чалишни, ѐзишни билар эди‖. 
Бу каби ҳикояга тўғри (ўзига) хос сарлавҳа қуйидагича бўлиши мумкин: 
―олимлар учун топишмоқ‖, ―Янги Эйнштейн‖, ―Зерикарли мактаб‖, ―Туғма 
истеъдод‖ ва бошқалар. 
2. Ғайриоддий ходисаларнинг ўзига хос сабабларини ихтиро қилиш. 
Масалан: ―Пакана одам 16-чи қаватда яшайди. У ҳар куни эрталаб лифтда 
пастга тушиб ишга бориб келади. Ишдан қайтаѐтганда 10 қаватгача лифтда 
кўтарилиб, қолган 6 қаватга пиѐда кўтарилади. Нега у шундай қилади?‖ бунда 
синалувчиар бир қатор жавобларни келтирадилар: а) жисмоний тарбия билан 
шуғулланади; б) 10-чи қаватдаги дўстининг уйига кириб чиқади; в) у семиз 
бўлса озмоқчидир; г) унинг бўйи пакана бўлганлиги учун, лифт кнопкалари бир 
қаторда жойлашган бўлса, 16-қават кнопкасига бўйи етмайди. 
3. Муаммони идрок қила олиш хусусияти ва уни тушунтириш шахсда 
ижодий тафаккур асоси бўла олади. Масалан: Шахснинг муаммони идрок қила 
олишлик хусусиятини ва тушуниш қобилиятини қуйидаги мисолда кўриш 
мумкин: 
Учбурчакнинг бурчаклари қуйидагича: 
90

45

50

Муаммони идрок қила оладиган болалар бу масаланинг нотўғри 
берилганлигини, чунки учбурчаклар ички бурчакларининг йиғиндиси 180 
градусдан ошмаслигини дархол пайқайди. Бу эса масаланинг энг осон ва тўғри 
ечими ҳисобланади. 
4. Ижодий тафаккурни ривожлантиришда берилган 10 та сўздан ҳикоя 
тузиш вазифасидан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан: уй, қишлоқ, майдон, 
учрашув, чаққон, кўкат, ширин, ишчи, боғ. 


433 
―Қишлоқдаги уйимизнинг майдони жуда катта эди. Дадам ишчилар 
билан учрашиб майдоннинг бир қисмини боғ, бир қисмини кўкатзор, бир 
қисмида эса ширин-шакар полиз экинлари экишни келишиб олдилар. Дадам 
ишчилардан ишни тезроқ охирига етказиш учун чаққонроқ ишлашларини 
илтимос қилдилар‖. 
Ўқув фаолиятида юқорида келтирилган вазиятлар жуда содда бўлиб 
туюлсада, ана шундай ҳар томонлама ѐндашиб бажариш мумкин бўлган 
муаммолар ўқувчилар ижодий тафаккурини ўстиришга ѐрдам беради. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish