Бошланғич таълим кафедраси


УСТАНОВКА ВА ХУЛҚ-АТВОР ПСИХОЛОГИЯСИ МАСАЛАЛАРИ



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

 
УСТАНОВКА ВА ХУЛҚ-АТВОР ПСИХОЛОГИЯСИ МАСАЛАЛАРИ 
 
Ахмедов Б.Т. 
ТерДУ Психология кафедраси ўқитувчиси 
Установка — англанилмаган психологик холат бўлиб, субъектнинг 
тегишли вазиятда ўзига хос ҳаракатга тайѐрлигини ифодаловчи, илгариги 
тажрибаси асосида шаклланадиган ички сифатидир. Установка имплицив 
хотиранинг чуқур мазмунини ташкил этади. Жамиятда инсон ҳар доим ҳам ўз 
билганлари асосида мустақил ҳаракат қилишга қодир бўлмайди. Унинг 
тажрибалари 
асосан 
воқеа-ҳодисаларга 
нисбатан 
бошқаларнинг 
муносабатиларини онгсиз равишда қабул қилиши асосида шаклланади.
Ижтимоий установка инсоннинг бутун ижтимоий хулқ-атворини 
тушунтириб беришга хизмат қилади. Асосий марказий установка – бу ўз 


448 
―Мен‖ имизга қаратилган установкадир. Чунки ижтимоийлашув жараѐнида 
биз ҳар доим ўзимиз учун қадрли бўлган барча ҳодисаларни ўзимиз 
ҳақимиздаги фикримиз билан таққослаймиз. Ўз шахсий ―мен‖ имизни 
баҳолаш установкаси тизимнинг барча алоқалари кесишувида туради. Зарур 
бўлган ижтимоий установка инсонда қуйидаги ҳолатларда шаклланади: 
Агарда у вақти – вақти билан маълум бир фаолиятга киришиб турса;
Маълум бир информацияни кўп маротаба қабул қилиб турса; Мазкур 
установка қўллаб – қувватланиб туриладиган нуфузли бир гуруҳга ўша инсон 
аъзо бўлса ва ҳоказо. 
Рус психологиясида ижтимоий установкани тушунтириб бериш учун биз 
В.Н.Мясишевнинг шахс муносабатлари назариясига таянишимиз мумкин. 
Мазкур консепсияга кўра, шахснинг асосини унинг атроф оламга ва ўз-ўзига 
бўлган муносабатлар тизими инсон онгида атроф – воқеликнинг акс 
эттирилиши натижасида пайдо бўлади, унинг ўзи ҳам воқеликни акс 
эттиришнинг шаклларидан биридир.
В.Н.Мясишев 
инсоннинг 
ривожланишида 
фаолиятнинг 
ролини 
камситмаган ҳолда, кишилар ўртасида ҳамкорлик, ўзаро ѐрдамни талаб 
қилувчи муносабатлар таркиб топмаган тақдирда фаолиятнинг ўзи асосий 
психик сифатларнинг шаклланишида нейтрал жараѐн бўлиб қолиши мумкин, 
деган хулосага келади. 
Психологлар ўртасидаги баҳс мунозаралар натижасида шу нарса маълум 
бўлдики, муносабатни фаолият ѐки ҳаракат сифатида талқин этиб бўлмайди, 
ҳаттоки муносабат кўп жиҳатдан ҳаракатга тескаридир. Биринчидан,
муносабат жараѐн эмас, чунки у фазо ва вақтда чегараланмаган; Иккинчидан, 
муносабат махсус ташқи маданий воситалар билан амалга оширилмайди. У 
умумлашма шаклда ўзлаштирилиши мумкин эмас. Муносабат ҳар доим 
индивидуалдир. Бироқ муносабат хатти-ҳаракат билан чамбарчас боғлиқдир. 
У ҳаракатни келтириб чиқаради, ўзи ҳам ҳаракат давомида шаклланиши ва 
ўзгариши мумкин.
Муносабат ҳаракат манбаи ҳам, натижаси ҳам бўлиши мумкин, аммо 
бўлмаслиги ҳам мумкин. Чунки муносабат ҳар доим ҳам ташқи фаолликда 
намоѐн бўлавермайди. Қолаверса, инсон айни дамда ѐки умуман мавжуд 
бўлмаган, фақат унинг ўз онгида мавжуд нарсаларга ҳам қандайдир 
муносабатда бўлиши мумкин. В.Н.Мясишевнинг таъкидлашича, инсоннинг 
атроф воқеликка бўлган муносабатининг турларига эҳтиѐжлар, ҳиссиѐтлар, 
қизиқишлар ва эътиқод киради. В.Н.Мясишев инсоннинг ривожланиши 
масаласини ҳам муносабатларнинг шаклланиши билан чамбарчас боғлайди.
Кузатишлар ва табиий тажрибаларнинг кўрсатишича, тартибсиз рефлектор 
реактивликнинг пайдо бўлиши инсоннинг воқелик билан бўлган 
муносабатлари янада мураккаблашиши ва турли-туман бўлиб бориши билан 
боғлиқ. Шу тариқа В.Н.Мясишевнинг нуқтаи назарига кўра, инсоннинг 
психик ривожланиши унинг атроф воқелик ва энг аввало, энг аввало, бошқа 
кишилар билан бўлган муносабатлари тизимининг мураккаблашиб, кенгайиб 
боришига боғлиқ бўлади. 


449 
Муносабатларнинг характердаги ўрни хусусида фикрлар экан,
М.С.Мерлин уларнинг мазмунида икки компонентни ажратади: 
1) Ҳиссий-когнитив компонент – борлиқ муҳитнинг турли томонларини 
шахс хиссий қандай қабул қилиши ва ўзида шу оламнинг эмотционал 
манзарасини яратиши; 
2) Мотиватцион – иродавий компонент – бу маълум хатти – ҳаракатлар ва 
хулқ – атворни амалга оширишга ундовчи кучлардир. 
Ижтимоий установка атамасини қўллаганимизда, биз, шубҳасиз 
―қадрият‖, ―қадриятлар тизими‖ ва ―эътиқод‖ деган тушунчаларга тўқнаш 
келамиз. Шахснинг ижтимоий установкасини тушунтириб беришимиз учун 
энг аввало юқоридаги тушунчаларга тавсифни кўриб чиқайлик: 
Қадрият – бу теварак атрофдаги нарса – ҳодисаларнинг, кишининг 
жамият учун ижобий ѐки салбий аҳамиятини кўрсатувчи тушунча бўлиб, 
ахлоқий тамойиллар, фикр – ғоялар, йўл – йўриқлар ва мақсадларда 
ифодаланган анашу тушунчага баҳо бериш меъзони ва усуллари ҳисобланади. 
Қадриятлар моддий, маънавий, ижтимоий, сиѐсий қадриятларга ҳамда ижобий 
ва салбий қадриятларга ҳам бўлинади. Қадрият – бу қадр – қиммат маъносини 
билдириб, шахс учун қадрли бўлган барча нарса ва ҳодисалар мажмуидир. 
Қадрият – воқеликдаги муайян воқеа ҳодисаларнинг умум инсоний, 
ижтимоий, ахлоқий, маданий ва маънавий аҳамиятини кўрсатиш учун 
қўлланиладиган тушунча. Қадрият категорияси фақат буюм ва нарсаларнинг 
иқтисодий қийматини эмас, жамият ва инсон учун аҳамиятга эга бўлган 
воқеликнинг шаклларини, нарса – ҳодисалар, талаб ва тартибларнинг қадрини 
ифодалаш учун ишлатилади. Қадрият инсонлар ўртасидаги муносабатлар, 
ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолият учун фойда келтирадиган нарсалар 
мажмуаси сифатида юзага келиб, алоҳида кишилар ижтимоий гуруҳлар 
ҳаракатини тартибга соладиган маънавий ҳодисага айланади. 
Эътиқод – бу шахснинг ўз қарашлари, тамойиллари ва дунѐ қарашига мос 
равишда ҳаракат қилишга ундовчи англанилган эҳтиѐжлар тизимидир. 
Дунѐқараш – дунѐга ва инсоннинг ундаги ўрнига, кишиларнинг ўз 
атрофидаги воқеликка ва ўз – ўзига муносабатига бўлган умумий қарашлар 
тизими, шунингдек, бу қарашларга асосланган одамларнинг эътиқодлари, 
идеаллари, билиш ва фаолият тамойилларидир. Дунѐқараш инсоннинг ѐши,
ҳаѐтий тажрибаси, билими, мафкураси билан боғлиқ. Дунѐқараш инсоннинг 
ўз-ўзини ва дунѐни зарурий равишда англаш ҳамда баҳолаши асосида 
шаклланади.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish