Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020


Глава 1. п.1.1. 
Интеллектуальная сфера как цель развития;
. — С. 344. 
4. 
Васильева Т. Н. Формирование саногенного мышления младшего 
школьника : Учеб.пособие/ - Калининград: Калинингр. гос. ун-т, 1997. – C. 46. 
 
КАМОНДАН ЎҚ ОТИШ СПОРТИДА ПСИХОЛОГИК 
ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ ЎРНИ 
 
Ахмадов Дилшод Жўрахон ўғли 
 ЎзДЖТСУ талабаси
Ҳайдаров Фарҳод Ирназарович
ЎзДЖТСУ катта ўқитувчиси
 
Мустақилликка эришганимиздан сўнг юртимизда илм-фан ва бозор 
иқтисодиѐти билан бир қаторда спорт соҳасида бир қанча ютуқларга эришдик. 
Аммо ушбу ютуқлар ҳозирги кунда ўтмишга айланиб бормоқда биз бугун ва 
эртанги кундаги эришмоқчи бўлаѐтган ютуқларга эришишда бизга фақатгина 
жисмоний ѐки техник тайѐргарликнинг ўзи камлиги халқаро тажрибаларда ўз 
тасдиғини топмоқда. Эндиликда жисмоний, техник ва тактик тайѐргарлик 
билан бир қаторда психологик тайѐргарлик хам муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Спортда психологиянинг ўрни кундан кунга мустаҳкамланиб бормоқда. Барча 
спорт йўналишлари каби камондан ўқ отиш спортида ҳам психологиянинг ўрни 


420 
беқиѐс. Камондан ўқ отиш энг қадимги спорт тури бўлиши қаторида 
жозибадорлиги билан ҳам ажралиб туради. Психология ушбу спорт турининг 
бир бўлаги ҳисобланади. Мусобақаларда улкан ютуқларга эришишда жисмоний 
техник имкониятларнинг ўзи камлик қилади. Ўқчи ҳар бир отадиган ўқини 
отишда психик жараѐнларни бошдан кечиради. Айниқса, финал баҳсларидаги 
ҳар бир ўқ отишда ташқи таъсирлар остида кечадиган психик ўзгаришлар 
жисмоний техник тайѐргарликка эга бўлган спортчини ҳам саросимага солиб 
қўяди. Бундай ҳолатларда психик тайѐргарлиги юқори бўлган спортчилар ўз 
имкониятларини тўлиқ намоѐн қила олади. 
Спортчиларни мусобақаларга тайѐрлашда жисмоний, техник ва 
психологик билимларни босқичма-босқич бериб бориш зарур. Яъни жисмоний 
техник тайѐргарликни секин асталик билан ошириш жараѐнида психологик 
билимларни хам босқичма босқич мустаҳкамлаш зарур. Бу жараѐнлар режали 
тизимлаштирилган ҳолда олиб борилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳар бир 
мусобақа энг камида 3 ой олдин режалаштирилиши зарур ва ҳар бир босқичда 
машғулот жараѐни мураккаблаштирилиб борилиши, мусобақа жараѐнининг 
сунъий шакли шакллантирилши спортчини мусобақада дуч келиши 
кутилаѐтган вазият ва жараѐнларда ўзларини имкониятларини тўлиқ намоѐн 
этишини таъминлайди. 
Мусобақаларга тайѐргарлик жараѐнларини даставвал умумий жисмоний, 
теҳник тайѐргарлик билан психик тайѐргарликни бир маромда олиб бориш 
зарур. Зеро ушбу учлик бир биридан айро ҳолда юқори натижа бермайди. 
Айниқса психик тайѐргарлик жараѐни ўқ отиш спортида ўта муҳим ўрин 
эгаллайди. Ўқ отиш вақтида диққат, психик зўриқиш ва иродавий зўр
беришлар оптимал даражада бўлмоғи лозим. Ўз ўрнида айтиб ўтиш лозим 
диққат нима? психик зўр бериш нима? Иродавий зўр бериш нима?
Диққат бу-онгнинг бир нуқтага тўплаб, муайян бир объектга фаол 
қаратилишини айтамиз. Инсон ўз эхтиѐжлари хоҳиш истакларини қондиришда 
онгнинг бир мақсадга ѐхуд нарсага йуналтирилиши ҳисобланади. Яьни бирор 
ютуқга эришишда инсон онгининг тўлиқ бир йуналишга қаратилиши ушбу 
ишнинг юқори натижалар беришини биз буюк олимлар ҳаѐт йўли мисолида 
кўришимиз мумкин.Масалан Исаак Ньютон ―сиз бутун дунѐ тортишиш 
қонунини очишга нима туфайли муяссар бўлдингиз?‖ деган саволга ―Фикрим – 
зикрим доимо шу масалага қаратилганлигидан муяссар бўлдим!‖ деб жавоб 
берган. К.Д.Ушинский: ―Диққат руҳий ҳаѐтимизнинг шундай ягона бир 
эшигидирки онгимизга кирадиган нарсаларнинг барчаси шу эшик орқали ўтиб 
киради.‖ деган. Демак спортда юқори натижаларга эришишда спортчиларни 
диққатни жамлаш машқларини чуқурроқ ўргатиш зарур. Диққатни жамлаш 
билан, биргаликда психик зўр бериш ҳусусиятларини ҳам ривожлантириш 
зарур. 
Психик зўр бериш ўзи нима? Психик зўриқишлар машғулотлар жараѐнида 
хам, мусобақалар жараѐнида ҳам юзага келади. Бу зўриқишлар ўзининг 
йўналиши ва мазмунига кўра бир биридан фарқ қилади. Машғулотлар 
жараѐнидаги зўриқишлар асосан ошиб борувчи жисмоний юкламаларнинг 
бажарилиш зарурати билан боғланган бўлади. Мусобақа шароитида экстремал 


421 
ҳолатлар унга қўшимча равишда белгиланган натижаларни қўлга киритиш 
мақсади туфайли юзага келади. Спортдаги психик зўриқишлар ижобий омил 
ҳисобланади, зеро у спортчи организмининг барча функцияларини ва 
хусусиятларини намоѐн қилади. 
Иродавий зўр бериш нима? Ҳар қандай ихтиѐрий хатти-ҳаракат уни амалга 
ошириш учун жуда кам миқдорда бўлсада, кишидан иродавий зўр беришни 
тақозо этади. Спортчи иродавий интилишлари, яъни хатти ҳаракатлари унинг 
мушаклари ҳаракатларидан фарқ қилади. Ҳар қандай иродавий зўр беришда 
ҳам, сезилар сезилмас даражада мускул ҳаракатлари мавжуд бўлади. Иродавий 
зўр беришнинг жадаллиги, уни бажаришда дуч келинадиган қийинчиликларга 
тўғри пропорционалдир. 
Ушбу хислатлар спортчида оптимал даражада бўлиши, спортчининг ўз 
имкониятларини тўлиқ намоѐн қилишда имкониятларини бир қадар оширади. 
Камондан ўқ отиш спортида биринчи бор мусобақада иштирок этаѐтган 
спортчилар одатда ўз имкониятларини йуқотишининг асосий сабабларидан 
бири ўз диққатини жамлай олмаслиги, психик зўриқишлар спортчиларнинг 
машғулотлар жараѐнида кўрсатган натижаларини такрорлай олмайди. Психик 
тайѐргарлиги бўлган спортчилар иродавий хислатларини қай тарзда намоѐн эта 
олиш кераклигини билишади. Бундай спортчилар ички ҳаяжонни енгиш, ташқи 
босимларни енгиб ўтишни машғулотлар жараѐнида машқ қилишади. Бу 
машқларни мураббий ўз фаолияти давомида бошдан кечирганлиги сабабли 
қайси бир спортчига қандай тайѐргарлик ва қандай даражадаги юклама, 
топшириқлар беришни тўғри танлай олиши зарур. Камондан ўқ отиш спорти 
ўзининг нозиклиги, мураккаблиги билан бошқа техник спорт турларидан фарқ 
қилади. Шу билан бирга мураббийдан ҳар бир спортчига индивидуал 
топшириқлар бериши ва улар билан якка тартибда ишлашни талаб қилади. 
Мураббий ўз шогирдларининг ҳам жисмоний, ҳам психик имкониятларини 
тўғри баҳолаб спортчига умумжисмоний, техник-тактик юкламалар билан 
бирга психик мотиватцияларни бериши шарт. Бу жараѐн мураббийдан юқори 
даражадаги психик ва педагогик билимларни талаб этади. 
Камондан ўқ отиш спортида спортчи ва мураббий ўртасида алоқалар 
шунчалик мустаҳкам бўлиши зарурки, спортчи ўз кечинмаларини мураббийга 
яширмасдан етказа олиши керак. Мураббий ҳам ўз ўрнида спортчидаги 
нуқсонларни спортчига шундай етказиши керакки спортчи буни нуқсон деб 
эмас, балки янги усулни ўрганаѐтгандек қабул қилиши зарур. Мураббий ҳар 
бир мусобақани ўтказилиш жойи ва даражасига қараб ўз шогирдларига тўғри 
юкламалар техник-тактик, психологик мотивация бериши лозим. Мураббий ўз 
вақтида шогирдларининг камчиликларини бартараф етмаса спортчида бу 
камчиликлар кучайиб боради. Бу эса нафақат спортчининг балки мураббийнинг 
ҳам муваффақиятсизлигига олиб келади. 
Мураббий ўз шогирдларига мусобақа жараѐнида юз бериши мумкин 
бўлган барча ҳолатларга машғулотларда шамолга нисбат олиб отишни айниқса, 
ўқ отиш чизиғидаги шамол ҳамда нишон устидаги байроқчаларга қараб 
нишонга, ѐмғирли об-ҳаво шароитда нишонга олиш қобилиятини 
шакллантириш. Очколар тенг бўлиб қолган вақтларда битта ўқ отиш 


422 
кўникмасини ривожлантириш. Шу билан бирга психик босимларга 
бардошлиликни, иродавий зўр беришларни машғулот жараѐнида ҳар хил 
методлар ѐрдамида шакллантира бориш орқали ўз шогирдларининг 
мусобақаларда юқори ютуқларга эришишига замин тайѐрлаб боради. 
Психологик тайѐргарликда спорчиларга асосан диққатни ва тезкор 
фикрлашни ривожлантирувчи методлардан фойдаланишни талаб қилади. 
Спортчи ҳар лаҳзани тўғри баҳолай олишини, ўқ отишни оптимал вақтини 
танлай билиши, ҳар бир ўқ отиш оралиғини, камонни тортиб туриш вақтини 
ҳар бир ўқга тенг тақсимлашни. Спортчиларда ушбу хусусиятларни 
шакллантиришда энг оддий машқлардан фойдалансак бўлади. Масалан 
секундомер ѐрдамида спортчининг диққати ва асабийлик ҳолатларини 
текшириб кўрсак бўлади. Секундомерга старт берилган вақтида спортчи ҳам 
вақтни ҳисоблашни бошлайди секундомер тўхтатилган вақтда спортчи ҳам 
саноқни тўхтатади натижа +1,-1 ѐки = бўлса бу спортчининг диққати кучли 
асабийлик кўзга ташланмади. Аксинча бўлса спортчида диққатнинг бузилиши 
ва асабийлик ҳолатини кўришимиз мумкин. Яъна бир оддий усул 0 дан 99 
сонлар жадвали тузулади. Спортчи старт берувчи томонидан айтилган сондан 
юқори бўлган 25-27 та рақамни кетма кетликда дақиқа давомида топиши зарур. 
Диққати кучли асаби мустаҳкам спортчилар ушбу натижаларга эришадилар. 
Диққатида бузилиш бўлган ва асабий спортчилар билан машғулотларни 
узлуксиз ташкил этиш зарур.
Хулоса ўрнида шуни такидлаш жоизки, мураббий бир лаҳзага ҳам 
чалғимасдан ўз шогирдлари учун спортдаги ва психологияда янги методлар 
билан таништириб бориши лозим. Шу билан бирга ўзи ҳам янги инновацион 
илғор натижакор методлар ярата оладиган шахс бўлмоғи керак.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish