Бошланғич таълим кафедраси


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА УМУМИНСОНИЙ



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА УМУМИНСОНИЙ 
ҚАДРИЯТЛАР АСОСИДА ЭЬТИҚОДНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 

ДЖумаева Ҳулкархон Муҳаммаджоновна 
ТерДУ ўқитувчиси 
Инсон дунѐга келар экан маълум бир миллат фарзанди бўлиб туғилади, 
вояга етади. Шу миллатга, шу диѐрга хос урф-одатлар, анъаналар, маданият, тил 
унинг ҳаѐтида шаклланади, ривожлана боради. 


412 
Инсонийлик, инсонпарварлик одам аҳлига хос фазилат. Инсонпарварлик 
адолат, шафқат, меҳрибонлик, химмат, саховат, кишиларга одамийлик, 
олижанобликни бахш этишдир. Инсонпарварлик кишиларда турли миллат 
халқларига меҳр-мухаббат хиссини таркиб топтиради, адолатсизлик, тенгсизлик, 
текинхўрлик, виждонсизлик каби ахлок,-одобга зид хатти-ҳаракатларга 
муросасизликни шакллантиради. 
Айнан таълим ва маърифат башарият фаровонлигининг асосий 
омилларидан ҳисобланади, инсонларни эзгуликка даъват этади, саховатли, 
сабр- қаноатли бўлишга ундайди.[1. 28.] 
Аҳолининг кенг қатламлари, авваламбор, ѐшлар ўртасида Ватанга 
муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш миллий урф-
одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаѐтимиздаги ўрни ва аҳамиятини 
тушунтиришга йуналтирилган маънавий-маърифий ишлар бугунги кунда ўз 
самарасини кўрсатди. 
‗‗Маънавият инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, 
одамнинг ички дунѐси ва иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун 
қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиѐс куч, унинг барча қарашларининг 
мезонидир"'.[2. 19-20.] 
Ўзбекистонда ўз фикрига эга, турли маънавий тажовузларга қарши собит 
тypa оладиган, иродали, фидойи ва ватанпарвар ѐшлар авлоди вояга етди. Улар 
қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунѐқараш асослари мустаҳкамланди, 
халқимизнинг кўп асрлик маънавияти ва миллий қадриятлари. диний 
қарашлари ва ҳаѐтий удумларига ҳурмат хисси шаклланди.
Халк педагогикаси инсоннинг турмуш тарзи ахлок-одоби, урф-одатлари, 
анъаналари, маросимлари, маънавий қадриятлари, диний эътиқод, озодлик 
йулидаги ватанпарварлиги, ўзаро хамкорлик ҳамда жанговорлик каби 
хислатларини шакллантириш ва ривожлантириш сохасида орттирган 
тажрибалари авлоддан-авлодга ўтиб келиб, маънавий бойлик сифатида хизмат 
килмокда. 
Хусусан, Шарқ мутафаккирларининг бой мероси, уларнинг фалсафий 
қарашлари, айниқса, ахлок-одоб, инсоф-диѐнат, иймон, виждон, меҳнатсеварлик, 
илмсеварлик, инсонийлик хусусидаги ғоялари инсонни ҳар томонлама ва уйғун 
ривожлантиришда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Шу жиҳатдан қараганда, 
Юсуф Хос Хожибнинг "Кутадғу -билиг" асаридаги ахлок-одоб, таълим-тарбия, 
илм-ҳунар ўрганиш, ѐшларни эл-юрт хизматига сафарбар этиш хусусидаги панд-
насиҳатлари хамон ўз қимматини сақлаб келмокда. 
Уқув қут беради, билим шароф- шон, 
Шу икков туфайли улуғдир инсон.[6. 28-29.] 
Амир Темур ҳар бир саркарда, давлат ва жамоа раҳбарларини адолат ва 
юксак инсоний фазилат эгаси бўлишларини истади ва ўзи бунга наъмуна бўла 
олди. У келажак авлодга қилган насиҳатлари дастуриламал бўлиб хизмат 
килмокда.[5.8.] 
Амир Темур ҳаѐтий ҳикматларга тўла бўлган ―Тимур тузуклари‖ асарида 
адолатни ҳимоя қилгувчи, сўзи билан иши бир, олийжаноб, кечиримли, 
довюрак, қўрқмас, зўр тадбирлар соҳиби, моҳир саркарда, улуғ раҳбар 


413 
сифатида намоѐн бўлади. 
Ҳадислар дунѐси фиқҳ бобида, инсон хақ-ҳуқуқлари мавзуида жуда муҳим 
манбаа бўлиб, асосан, ахлоқий, маданий, маънавий-маърифий негизини ташкил 
этади. 
80. Умар розияллоху анҳудан ривоят қилинади. 
―Набиий соллалоҳу алайҳи васаллам. 
―Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишининг ният 
қилган нарсаси бўлади...‖ дедилар‖.[3. 9-12.] 
Ушбу ҳадиси шариф ниятни тўғрилаш, яхши ният қилиш орқали кўп 
нарсаларга эришиш йўлини очиб бермоқда. Ниятсиз ҳеч бир ибодат тўғри 
бўлмаслигин баѐн қилмоқда. Ният билан одатдаги оддий бир иш ибодатга 
айланиши мумкин. Аксинча, ниятсиз ибодат ҳам одатдаги оддий ишдан фарқ 
қилмай қолиши мумкин. Болаларни ҳадислар орқали тарбиялаб, эьтиқодини 
шакллантириб борсак, улар болалик чоғлариданоқ умуминсоний қадриятларга 
ҳурмат хисси билан улғаядилар. Бу жараѐнда халқ оғзаки ижодининг ўрни ҳам 
беқиѐсдир. 
Мақол халқ ҳаѐти, орзу-интилишлари ва дунѐқарашини кўп асрлик 
тажрибаларида синовдан ўтказиб акс эттириши туфайли кундалик 
турмушимизда катта ғоявий-тарбиявий роль ўйнайди. Чунки мақолда акс этган 
воқеа-ҳодиса ѐ кескин тасдиқ этилади, ѐ инкор қилинади. Демак, ҳар бир мақол 
кишига изчил ғоявий йўналиш беради, ундаги идеалларнинг юксалишига кўмак 
беради. Ҳақиқий халқ мақолида меҳнаткаш халқ манфаатлари, идеаллари акс 
этар экан, мақолга мурожаат этган ҳар бир киши ўз халқи ва ватанига илиқ 
меҳр билан қарашга ўрганади, адолат ва озодлик, мардлик ва баҳодирлик, 
инсонпарварлик ва дўстлик, тинчлик ва меҳнатсеварликка интилади.[4. 290-
291.] 
―Олтин олма, билим ол, билим олсанг, билиб ол‖, ‖Меҳнат қилиб 
топганинг, қанду-асал тотганинг‖, ―Яхши гап билан илон инидан, ѐмон гап 
билан пичоқ қинидан чиқар‖, ―Одобли бола элга манзур‖ каби мақоллар орқали 
болаларни меҳнатсеварликка, ширинсуханликка, одобли ва билим олишга 
ўргатамиз.
Бошланғич синфларда ўқувчи шахсини баркамол қилиб тарбиялаш яхлит 
тарбиявий жараѐн бўлиб, унинг барча ахлокий сифатлари фаоллигида намоѐн 
булади. 
Инсоннинг маънавий қиѐфаси унинг бутун ҳаѐти давомидаги тарбия 
жараѐнида шаклланади ва ривожланади. Боланинг илк чоғидаѐқ хулқ-атвори ва 
хатти-ҳаракатида намоѐн бўладиган эзгу ишларга интилиш белгилари, яъни 
ўзгаларга ѐрдам бериш, садоқатли бўлиш, мардлик, жасурлик каби ажойиб 
фазилатлар кейинчалик уларда таркиб топадиган инсоний сифатларнинг асоси 
бўла олади. Демак, бошланғич синф ўқувчиларида эьтиқод умуминсоний 
қадриятлар асосида шаклланади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish